“Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси томонидан
2018 йил 9 ой давомида ахборот-коммуникация технологияларини
ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида
МАЪЛУМОТ
“Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси томонидан
2018 йил I ярим йиллик чорагида ахборот-коммуникация технологияларини
ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида
МАЪЛУМОТ
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
«Ўзбекозиқовқатзахира»
уюшмаси раиси
__________З.О.Файзиев
2018 йил “7”июн
«Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси
селектор йиғилишида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги
видеоселектор йиғилишида берилган вазифалар «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмасининг “Озиқовқаттаъминот” ҳудудий филиаллари ҳамда таркибидаги корхоналар томонидан ички бозорларда асосий турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг нарх барқарорлигини таъминлаш тўғрисида ўтказилган
___-сон ЙИҒИЛИШ БАЁНИ
2018 йил 7 июнь Тошкент ш.
Раислик қилувчи: |
Н.Т. Ахмаджонов – “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси раиси ўринбосари
|
Қатнашганлар: |
Бошқарма ва бўлим бошлиқлари, бириктирилган масъул ходимлар, вилоятларда жойлашган ҳудудий “Озиқовқаттаъминот” филиаллари ҳамда таркибидаги корхоналар раҳбарлари (республика ҳудудларидаги студияларда)
|
(Аҳмаджонов, Хамидбеков, Мирзаев, Асамов, Каттаходжаев, Расулов, Нурмухамедов, Ахмаджонов)
КУН ТАРТИБИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ўтказилган видеоселекторда ҳудудларда бюджетга қўшимча тушумлар ва маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш орқали нархлар барқарорлигини таъминлаш, инфляциянинг олдини олишда маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, солиқ ва молия идоралари раҳбарларининг шахсий масъулияти ва жавобгарлигини ошириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишидан келиб чиқадиган вазифалар тўғрисида.
2. “Хайит” байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш ва аҳолига юқори савияда савдо хизматларини кўрсатиш тўғрисида.
3. Уюшма корхоналарига тақсимланган ҳажмдаги экспорт режасининг ижросини таъминлаш тўғрисида.
4. “Хизмат-беминнат” чакана савдо павильонларини ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харид қилиш пунктларини ишга тушириш тўғрисида.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 5 июн куни ҳудудларда бюджетга қўшимча тушумлар ва маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш орқали нархлар барқарорлигини таъминлаш, инфляциянинг олдини олишда маҳаллий ижро ҳокимияти
органлари, солиқ ва молия идоралари раҳбарларининг шахсий масъулияти
ва жавобгарлигини ошириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Бундан ташқари, уюшма олдидаги мавжуд дебиторлик қарздорликни камайтириш бўйича ҳам кўрилаётган чоралар талаб даражасида эмас.
Уюшма билан айрим корхоналар ўртасида тузилган ўзаро ҳамкорлик ва томонларнинг мажбуриятлари тўғрисидаги шартномага асосан, корхоналарнинг дебитор-кредиторлик қарзларини ўз вақтида тўлиқ тўламаслик ишлари қониқарсиз даражада бўлмоқда.
Қайд этилган камчиликларни бартараф этиш, барча молиявий имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда, уюшма олдидаги мавжуд қарздорликларни қисқа муддатларда тугатиш бўйича кескин чоралар кўриш зарурлиги ҳақида корхона ва “Озиқовқаттаъминот” ҳудудий филиаллари раҳбарларига огоҳлантириш берилди.
Билдирилган фикр-мулоҳазалардан сўнг, белгиланган топшириқларни бажариш мақсадида,
ҚАРОР ҚИЛИНДИ:
“Озиқовқаттаъминот” ҳудудий филиаллари раҳбарларига:
«Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмасида 2018 йил 7 июнда бўлиб ўтган селектор йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг видеоселектор йиғилишида раҳбарларнинг масъулияти ва жавобгарлигини ошириш юзасидан гапириб ўтилган сўзларини ва берилган вазифаларни филиалда ишлаётган ходимларга етказиш ва йиғилиш ўтказишингиз зарур.
“Озиқовқаттаъминот” ҳудудий филиаллари ва таркибидаги корхоналар раҳбарлари зиммасига:
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 октябрдаги ПҚ-3344-сонли қарорида Уюшма ва таркибдаги корхоналар зиммасига юкланган вазифаларни ижросини таъминлаш бўйича таркибдаги корхоналар раҳбарлари шахсан жавобгарлиги инобатга олиб, уларни сифатли бажарилиши бўйича ишларни жадаллаштириш;
- “Хайит” байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш ва аҳолига юқори савияда савдо хизматларини кўрсатиш ҳамда ташкил этиш вазифаси белгиланган.
- жорий йилнинг 10 июнидан 18 июнига қадар шаҳар ва туманлардаги деҳқон бозорларида, аҳоли гавжум маҳалла гузарларида байрамона ярмарка савдоларини ташкил этиш мақсадида савдо жиҳозлари, пешлавҳалар, терминаллар, сотувчиларнинг махсус кийими билан таъминлаш ҳамда арзонлаштирилган нархлардаги кенг турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан иборат савдони ташкил этилсин.
Уюшманинг деҳқон бозорларига бириктирилган масъул ходимлар зиммасига:
- жорий йилнинг 10 июнидан 18 июнига қадар деҳқон бозорларида жойлашган “Хизмат-беминнат” дўконларида 30 турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини арзон нархларда сотилишини назорат қилиш топширилсин.
- Уюшма томонидан белгиланган ҳажмдаги экспорт режасини тўлиқ амалга ошириш;
“Озиқовқаттаъминот” ҳудудий филиаллари ва таркибидаги корхоналар раҳбарлари зиммасига:
- “Хизмат-беминнат” чакана савдо павильонларини ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харид қилиш пунктларини ишга туширишни жадаллаштириш;
- “Хизмат-беминнат” чакана савдо павильонлари хамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб берувчилардан қабул қилиш пунктларини ташкил этиш;
- Аҳолига арзон нархлар билан турли озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини йил давомида сотишни ташкил этиш учун деҳқон бозорлари ва йирик аҳоли уй-жой массивлари ҳудудларида “Хизмат-беминнат” ихтисослаштирилган савдо павильонларини ташкил этиш бўйича аниқ чоралар кўришингизни ва амалга оширилаётган ишлар юзасидан Уюшмага ёзма равишда маълумотларни тақдим этишингиз.
- “Хизмат-беминнат” ихтисослаштирилган савдо павильонларини “дала-дўкон” қоидаси бўйича қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан тўлдириш мақсадида барча туман марказларида маҳсулотларини бевосита етиштирувчилардан тўғридан-тўғри қабул қилиш бўйича пунктлар ташкил этиш бўйича аниқ чоралар кўришингизни.
“Озиқовқаттаъминот” ҳудудий филиал раҳбарлари зиммасига:
- 2018-2019 йиллар қиш-баҳор мавсуми учун захира тадбирларига тайёргарлик кўриш юзасидан назоратга олиш.
Уюшма таркибидаги корхоналар раҳбарлари зиммасига:
- 2018-2019 йиллар қиш-баҳор мавсуми учун захира тадбирларига тайёргарлик кўриш (контрактация шартномаларини тузиш, омборхоналарни хатловдан ўтказиб, мавсумга шай холатга келтириш, молиялаштириш манбааларини аниқлаш ва бошқа тегишли ишларни амалга ошириш)
- Уюшма таркибидаги корхоналар томонидан белгиланган топшириқлар ижросини тўлиқ таъминлашни назоратга олиш;
- бажарилаётган ишлар юзасидан мунтазам равишда ҳар 15 кунда тегишли бошқарма ва бўлимларга маълумот тақдим этиб бориш;
- белгиланган ишларни бажарилиши бўйича сусткашликка йўл қўйган корхоналарни Уюшма такрибидан чиқариш бўйича асосланган таклифлар киритиш вазифаси юклатилсин.
Мазкур йиғилиш баёни қарори ижросини назорат қилиш Уюшма раиси ўринбосари Н.Ахмаджонов зиммасига юклатилсин.
“Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси томонидан
2018 йил I-чорагида ахборот-коммуникация технологияларини
ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида
МАЪЛУМОТ
“Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси фаолиятида 2018 йилда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш ҳамда ахборот хавфсизлиги бўйича чора-тадбирлар режасининг бажарилиши юзасидан МАЪЛУМОТ
“Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмасининг 2018 йилда ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар РЕЖАСИ
”Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмасида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш жараёнида ахборот хизматларининг фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган
Комплекс чора-тадбирлар ДАСТУРИ
АССОЦИАЦИИ «УЗБЕКОЗИКОВКАТЗАХИРА»
“Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмасида Ахборот-коммуникацион технологияларни ривожлантириш жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўйича масъул раҳбар тайинлаш тўғрисида
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
«Ўзбекозиқовқатзахира»
уюшмаси раиси
_______З.О.Файзиев
2018 йил 7 март
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 октябрдаги ПҚ-3344, ПҚ-3345 ва 30 ноябрдаги ПҚ-3418-сонли қарорлари ижроси, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари, Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларидаги уюшма таркибидаги корхоналар томонидан 2018 йилда амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар ижроситўғрисида ўтказилган йиғилиш БАЁНИ
2018 йил 7 март Тошкент ш.
Раислик қилувчи: |
|
Н.Т.Ахмаджонов – “Ўзбекозиковкатзахира” уюшмаси раиси ўринбосари |
|
|
|
Қатнашганлар: |
|
Раис ўринбосари У.А.Махмудов, бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга бириктирилган масъул ходимлар, “Озиқовқаттаъминот” ҳудудий филиаллари ҳамда савдо-тайёрлов корхоналари раҳбарлари |
(Аҳмаджонов, Махмудов, Х,амидбеков, Холматова, Мирзаев, Миркомилов, Аҳмаджонов, Бабаджанов, Атабаев, Бозов, Саатбаев, Бекжанов, Абдуллаев, Баймуратов, Шамуратов, Абдуллаев, Давлетяров, Исметова, Мажамов, Аллаберганова, Яхшикулов, Бердиев, Ахмедов, Мухаммадиев, Джуманиязов, Таджибаев, Хасанов, Максудов, Машарипов, Бабажонов)
КУН ТАРТИБИ:
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 октябрдаги ПҚ-3344, ПҚ-3345 ва 30 ноябрдаги ПҚ-3418-сонли қарорлари ижроси тўғрисида.
- Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг махсус жамғармасидан ажратилган фоизсиз заёмнинг қайтарилиши тўғрисида.
- “Хизмат-беминнат” чакана савдо павильонларини ташкил этиш тўғрисида.
- Уюшма корхоналарига тақсимланган ҳажмдаги экспорт режасининг ижросини таъминлаш тўғрисида.
- Тошкент шахри ва вилоятлардаги белгиланган манзилларда “Наврўз” умумҳалк байрамини юқори савияда ўтказилишини таъминлаш тўғрисида.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳар бир корхона раҳбарларининг ҳисоботи тингланиб, билдирилган фикр-мулоҳазалардан сўнг,
ҚАРОР ҚИЛИНДИ:
- “Озиқовқаттаъминот” худудий филиаллари (Бабаджанов, Бердиев, Яхшикулов, Джуманиязов), таркибдаги корхоналар раҳбарларининг (Атабаев, Бозов, Саатбаев, Бекжанов, Абдуллаев, Баймуратов, Шамуратов, Абдуллаев, Давлетяров, Исметова, Мажамов, Аллаберганова, Яхшикулов, Ахмедов, Мухаммадиев, Джуманиязов, Таджибаев, Хасанов, Максудов, Машарипов, Бабажонов) Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3344, ПҚ-3345 ва ПҚ-3418-сонли карорлари ижроси юзасидан барча зарур ишлар амалга оширилаётганлиги тўғрисидаги ҳисоботлари инобатга олинсин.
- Уюшма таркибидаги савдо-тайёрлов корхоналари раҳбарларига (Атабаев, Бозов, Саатбаев, Бекжанов, Абдуллаев, Баймуратов, Шамуратов, Абдуллаев, Давлетяров, Исметова, Мажамов, Аллаберганова, Яхшикулов, Ахмедов, Мухаммадиев, Джуманиязов, Таджибаев, Хасанов, Максудов, Машарипов, Бабажонов):
- захирага ғамланган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3418-сонли қарорида белгиланган жадвалга мувофиқ ички бозорга савдога чиқарилишини таъминлаш;
- Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг махсус жамғармасидан ажратилган фоизсиз заемни 2018 йил 20 мартга кадар тўлиқ кайтариш;
- шу йил 20 мартга қадар ҳар бир корхона томонидан 1 тадан, йил давомида белгиланган режага асосан хизмат кўрсатиладиган ҳар бир туманда “Хизмат беминнат” чакана савдо павильонлари, белгиланган жойларда аҳолидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қабул қилиш пунктларини ташкил этиш;
- уюшма томонидан белгиланган ҳажмдаги экспорт режасини тўлиқ амалга ошириш;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 октябрдаги ПҚ-3344-сонли қарорида уюшма зиммасига юкланган вазифалар, шунингдек 2018 йилга режалаштирилган совутгичли сиғим ташкил этиш ва барча инвестиция лойихалари ижросини таъминлаш;
- Тошкент шахри ва жойларда ташкил этиладиган “Наврўз” умумхалқ байрамида савдо хизмати кўрсатиш ҳамда бошқа тадбирларни юқори савияда ўтказиш тавсия этилсин.
- “Озиқовқаттаъминот” ҳудудий филиаллари раҳбарлари (Бабаджанов, Бердиев, Яхшикулов, Джуманиязов) зиммасига:
- “Хизмат беминнат” чакана савдо павильонлари ташкил этилиши учун маҳаллий ҳокимликлар томонидан деҳкон бозорлари ҳудудлари ва аҳоли гавжум мавзелардан корхоналарга ер майдонлари ажратилишида амалий ёрдам кўрсатиш;
- тегишли ҳудуд корхоналари томонидан 2018 йилда амалга оширилиши режалаштирилган иш режасини шу йил 15 мартгача уюшмага тақдим этиш;
- уюшманинг ҳудудларга бириктирилган масъул ҳодимлари билан биргаликда юқорида белгиланган топшириқлар ижросини тўлиқ таъминлаш вазифаси юклатилсин.
- “Озиқовқаттаъминот” ҳудудий филиаллари, таркибдаги корхоналар раҳбарлари томонидан заем маблағларини қайтариш, “Хизмат-беминнат” дўконларини ишга тушириш тўғрисида ҳар куни, захирадаги маҳсулотларнинг сотилиши, экспорт- импорт масалаларида ҳар ҳафтада, инвестиция лойиҳалари бўйича ҳар 10 кунда, ПҚ-3344-сонли қарор бандлари ижроси бўйича белгиланган муддатларда уюшманинг тегишли бошқармаларига маълумот тақдим этиб борилиши таъминлансин.
- Мазкур баён карори ижросини назорат килишни уюшма раиси уринбосарлари Н.Ахмаджонов, Н.Рахбаров ва У.Махмудовлар зиммасига юклатилсин.
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
«Ўзбекозиқовқатзахира»
уюшмаси раиси
_______З.О.Файзиев
2018 йил 6 март
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 октябрдаги ПҚ -3344,ПҚ-3345 ва 30 ноябрдаги ПҚ-3418-сонли қарорлари ижроси, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари, Андижон, Наманган, Фарғона, Бухоро ва Навоий вилоятларидаги уюшма таркибидаги корхоналар томонидан 2018 йилда амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар ижроси тўғрисида ўтказилган йиғилиш Б А Ё Н И
2018 йил 6 март Тошкент ш.
Раислик қилувчи: |
|
Н.Т.Ахмаджонов – “Ўзбекозиковкатзахира” уюшмаси раиси ўринбосари |
|
|
|
Қатнашганлар: |
|
Раис ўринбосари У.А.Махмудов, бошқарма ва бўлим бошлиқлари, вилоятларга бириктирилган масъул ходимлар, “Озиқовқаттаъминот” ҳудудий филиаллари ҳамда савдо-тайёрлов корхоналари раҳбарлари |
(Аҳмаджонов, Махмудов, Х,амидбеков, Холматова, Мирзаев, Миркомилов, Аҳмаджонов, Болтабоев, Хамраев, Халилов, Хамидов, Ахмедов, Холиқов, Ахмедов, Ғофуров, Умаров, Исомиддинов, Назаров, Якубов, Алихонов, Тошхўжаев, Мамажонов, Нуриддинов, Жўраев, Атамов, Нурматов, Хидоятов, Холов, Шомуродов )
КУН ТАРТИБИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 октябрдаги ПҚ-3344, ПҚ-3345 ва 30 ноябрдаги ПҚ-3418-сонли қарорлари ижроси тўғрисида.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг махсус жамғармасидан ажратилган фоизсиз заемнинг қайтарилиши тўғрисида.
3. “Хизмат-беминнат” чакана савдо павильонларини ташкил этиш тўғрисида.
4. Уюшма корхоналарига тақсимланган ҳажмдаги экспорт режасининг ижросини таъминлаш тўғрисида.
5. Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги белгиланган манзилларда “Наврўз” умумхалқ байрамини юқори савияда ўтказилишини таъминлаш тўғрисида.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳар бир корхона раҳбарларининг ҳисоботи тингланиб, билдирилган фикр-мулоҳазалардан сўнг,
ҚАРОР КИЛИНДИ:
1. “Озиқовқаттаъминот” ҳудудий филиаллари (Болтабоев, Мамажонов, Ахмедов, Хидоятов, Шомуродов), таркибдаги корхоналар раҳбарларининг (Хамраев, Халилов, Хамидов, Ахмедов, Холиқов, Ахмедов, Ғофуров, Умаров, Исомиддинов, Назаров, Якубов, Алихонов, Тошхўжаев, Нуриддинов, Жўраев, Атамов, Нурматов, Хидоятов, Холов, Шомуродов) Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПК,-3344, ПҚ-3345 ва ПҚ-3418-сонли карорлари ижроси юзасидан барча зарур ишлар амалга оширилаётганлиги тўғрисидаги ҳисоботлари инобатга олинсин.
2. Уюшма таркибидаги савдо-тайёрлов корхоналари раҳбарларига (Хамраев, Халилов, Хамидов, Ахмедов, Холиқов, Ахмедов, Ғофуров, Умаров, Исомиддинов, Назаров, Якубов, Алихонов, Тошхўжаев, Нуриддинов, Жўраев, Атамов, Нурматов, Хидоятов, Холов, Шомуродов) :
- захирага ғамланган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3418-сонли қарорида белгиланган жадвалга мувофиқ ички бозорга савдога чиқарилишини таъминлаш;
- Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг махсус жамғармасидан ажратилган фоизсиз заемни 2018 йил 20 мартга кадар тўлиқ кайтариш;
- шу йил 20 мартга қадар ҳар бир корхона томонидан 1 тадан, йил давомида белгиланган режага асосан хизмат кўрсатиладиган ҳар бир туманда “Хизмат беминнат” чакана савдо павильонлари, белгиланган жойларда аҳолидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қабул қилиш пунктларини ташкил этиш;
- уюшма томонидан белгиланган ҳажмдаги экспорт режасини тўлиқ амалга ошириш;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 октябрдаги ПҚ-3344-сонли қарорида уюшма зиммасига юкланган вазифалар, шунингдек 2018 йилга режалаштирилган совутгичли сиғим ташкил этиш ва барча инвестиция лойихалари ижросини таъминлаш;
- Тошкент шахри ва жойларда ташкил этиладиган “Наврўз” умумхалқ байрамида савдо хизмати кўрсатиш ҳамда бошқа тадбирларни юқори савияда ўтказиш тавсия этилсин.
3. “Озиқовқаттаъминот” ҳудудий филиаллари раҳбарлари (Болтабоев, Мамажонов, Ахмедов, Хидоятов, Шомуродов) зиммасига:
- “Хизмат беминнат” чакана савдо павильонлари ташкил этилиши учун маҳаллий ҳокимликлар томонидан деҳкон бозорлари ҳудудлари ва аҳоли гавжум мавзелардан корхоналарга ер майдонлари ажратилишида амалий ёрдам кўрсатиш;
- тегишли ҳудуд корхоналари томонидан 2018 йилда амалга оширилиши режалаштирилган иш режасини шу йил 15 мартгача уюшмага тақдим этиш;
- уюшманинг ҳудудларга бириктирилган масъул ҳодимлари билан биргаликда юқорида белгиланган топшириқлар ижросини тўлиқ таъминлаш вазифаси юклатилсин.
4. “Озиқовқаттаъминот” ҳудудий филиаллари, таркибдаги корхоналар раҳбарлари томонидан заем маблағларини қайтариш, “Хизмат-беминнат” дўконларини ишга тушириш тўғрисида ҳар куни, захирадаги маҳсулотларнинг сотилиши, экспорт- импорт масалаларида ҳар ҳафтада, инвестиция лойиҳалари бўйича ҳар 10 кунда, ПҚ-3344-сонли қарор бандлари ижроси бўйича белгиланган муддатларда уюшманинг тегишли бошқармаларига маълумот тақдим этиб борилиши таъминлансин.
Мазкур баён карори ижросини назорат килишни уюшма раиси ўринбосарлари Н.Ахмаджонов ва У.Махмудовлар зиммасига юклатилсин.
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
«Ўзбекозиқовқатзахира»
уюшмаси раиси
_________З.О.Файзиев
2018 йил 5 март
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 октябрдаги ПҚ-3344, ПҚ-3345 ва 30 ноябрдаги ПҚ-3418-сонли қарорлари ижроси, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари, Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги уюшма таркибидаги корхоналар томонидан 2018 йилда амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар ижроси тўғрисида ўтказилган йиғилиш Б А Ё Н И
2018 йил 5 март Тошкент ш.
Раислик қилувчи: |
|
Н.Т.Ахмаджонов – “Ўзбекозиковкатзахира” уюшмаси раиси ўринбосари |
|
|
|
Қатнашганлар: |
|
Раис ўринбосари У.А.Махмудов, бошқарма ва бўлим бошлиқлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига бириктирилган масъул ходимлар, “Озиқовқаттаъминот” ҳудудий филиаллари ҳамда савдо-тайёрлов корхоналари раҳбарлари |
(Аҳмаджонов, Махмудов, Х,амидбеков, Холматова, Мирзаев, Миркомилов, Аҳмаджонов, Раджапов, Ишанов, Эрназаров, Каримов, Саримсаков, Исамухаммедов, Умаров, Бобоёров, Нуритдинов, Дауров, Гозиев, Назаров, Лапасов, Хамраев, Саттаров, Ачилов, Акромов, Хожиев, Хакимов, Бакиев, Ахмедов)
КУН ТАРТИБИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 октябрдаги ПҚ-3344, ПҚ-3345 ва 30 ноябрдаги ПҚ-3418-сонли қарорлари ижроси тўғрисида.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг махсус жамғармасидан ажратилган фоизсиз заёмнинг қайтарилиши тўғрисида.
3. “Хизмат-беминнат” чакана савдо павильонларини ташкил этиш тўғрисида.
4. Уюшма корхоналарига тақсимланган ҳажмдаги экспорт режасининг ижросини таъминлаш тўғрисида.
5. Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги белгиланган манзилларда “Наврўз” умумхалк байрамини юқори савияда ўтказилишини таъминлаш тўғрисида.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳар бир корхона раҳбарларининг ҳисоботи тингланиб, билдирилган фикр-мулоҳазалардан сўнг,
ҚАРОР КИЛИНДИ:
- “Озиқовқаттаъминот” ҳудудий филиаллари (Саримсаков, Нуритдинов, Гозиев, Раджапов), таркибдаги корхоналар раҳбарларининг (Ишанов, Эрназаров, Умаров, Каримов, Рустамов, Дауров, Ҳакимов, Бакиев, Аҳмедов, Назаров, Лапасов, Хамраев, Саттаров, Ачилов, Акромов, Хожиев) Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3344, ПҚ-3345 ва ПҚ-3418 сонли қарорлари ижроси юзасидан барча зарур ишлар амалга оширилаётганлиги тўғрисидаги ҳисоботлари инобатга олинсин.
- Уюшма таркибидаги савдо-тайёрлов корхоналари раҳбарларига (Ишанов, Эрназаров, Умаров, Каримов, Рустамов, Дауров, Ҳакимов, Бакиев, Аҳмедов, Назаров, Лапасов, Хамраев, Саттаров, Ачилов, Акромов, Хожиев):
- захирага ғамланган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3418-сонли қарорида белгиланган жадвалга мувофиқ ички бозорга савдога чиқарилишини таъминлаш;
- Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг махсус жамғармасидан ажратилган фоизсиз заёмни 2018 йил 20 мартга қадар тўлиқ қайтариш;
- шу йил 20 мартга қадар ҳар бир корхона томонидан 1 тадан, йил давомида белгиланган режага асосан хизмат кўрсатиладиган хар бир туманда “Хизмат беминнат” чакана савдо павильонлари, белгиланган жойларда ахолидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қабул қилиш пунктларини ташкил этиш;
- уюшма томонидан белгиланган ҳажмдаги экспорт режасини тулиқ амалга ошириш;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 октябрдаги ПҚ-3344-сонли қарорида уюшма зиммасига юкланган вазифалар, шунингдек 2018 йилга режалаштирилган совутгичли сиғим ташкил этиш ва барча инвестиция лойиҳалари ижросини таъминлаш;
- Тошкент шаҳри ва жойларда ташкил этиладиган “Наврўз” умумхалк байрамида савдо хизмати кўрсатиш ҳамда бошқа тадбирларни юқори савияда ўтказиш тавсия этилсин.
- “Озиқовқаттаъминот” ҳудудий филиаллари раҳбарлари (Саримсаков, Нуритдинов, Гозиев, Раджапов) зиммасига:
- “Хизмат беминнат” чакана савдо павильонлари ташкил этилиши учун маҳаллий ҳокимликлар томонидан деҳқон бозорлари ҳудудлари ва аҳоли гавжум мавзелардан корхоналарга ер майдонлари ажратилишида амалий ёрдам кўрсатиш;
- тегишли ҳудуд корхоналари томонидан 2018 йилда амалга оширилиши режалаштирилган иш режасини шу йил 15 мартгача уюшмага тақдим этиш;
- уюшманинг ҳудудларга бириктирилган масъул ходимлари билан биргаликда юқорида белгиланган топшириқлар ижросини тулиқ таъминлаш вазифаси юклатилсин.
- “Озиқовқаттаъминот” ҳудудий филиаллари, таркибдаги корхоналар раҳбарлари томонидан заём маблағларини қайтариш, “Хизмат-беминнат” дўконларини ишга тушириш тўғрисида ҳар куни, захирадаги маҳсулотларнинг сотилиши, экспорт- импорт масалаларида ҳар ҳафтада, инвестиция лойиҳалари бўйича ҳар 10 кунда, ПҚ-3344-сонли қарор бандлари ижроси бўйича белгиланган муддатларда уюшманинг тегишли бошқармаларига маълумот тақдим этиб борилиши таъминлансин.
- Мазкур баён қарори ижросини назорат қилишни уюшма раиси ўринбосарлари Н.Аҳмаджонов, У.Махмудовлар зиммасига юклатилсин.
2017 йил учун Ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар
2017 йил учун АКТ бўйича малака ошириш чора-тадбирлари
2017 йилга мўлжалланган АКТни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар бажарилиши (1-чорак)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори
ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИ УЛГУРЖИ САВДОСИ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 12-13-сон, 106-модда; 2011 й., 20-21-сон, 202-модда; 2016 й., 27-сон, 326-модда)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2006 йил 6 мартдаги ПҚ–300-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 29 июндаги 219-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 27-сон, 326-модда)
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 майдаги 141-сонли қарорига асосан ўз кўчини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 20-21-сон, 202-модда)
2. Қуйидагилар:
«Ўзбекозиқовқатзахира» мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирадиган мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналарини рўйхатдан ўтказиш, шунингдек улар томонидан улгуржи савдони амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
«Ўзбекозиқовқатзахира» мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирадиган мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари томонидан истеъмол товарлари улгуржи савдосини амалга ошириш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 29 июндаги 219-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 27-сон, 326-модда)
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 майдаги 141-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 20-21-сон, 202-модда)
4. Белгилансинки, «Ўзбекозиқовқатзахира» мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирадиган мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналарининг йўқотишлардан ва ноликвид товарлар нархини пасайтиришдан кўрган зарарлари фақат корхоналарнинг ўз даромадлари ҳисобига қопланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 29 июндаги 219-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 27-сон, 326-модда)
5. Тижорат банкларига «Ўзбекозиқовқатзахира» мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирадиган мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уларнинг мамлакатимиз корхоналаридан истеъмол товарлари харид қилишга йўналтириладиган айланма маблағларини тўлдириш учун қисқа муддатли кредитлар ажратиш тавсия этилсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 29 июндаги 219-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 27-сон, 326-модда)
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги белгиланган тартибда:
«Ўзбекозиқовқатзахира» мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирадиган мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналарини рўйхатдан ўтказсин;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 29 июндаги 219-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 27-сон, 326-модда)
«Ўзбекозиқовқатзахира» мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирадиган мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналарига қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилишни ҳисобга олган ҳолда истеъмол товарлари улгуржи савдосини амалга оширишга лицензиялар берсин.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 29 июндаги 219-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 27-сон, 326-модда)
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 майдаги 141-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 20-21-сон, 202-модда)
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда ҳудудий «Матлуботсавдо» акциядорлик компаниялари фаолиятини муфассал ўрганиб чиқсинлар ҳамда улар фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш, қишлоқ жойлардаги, бориш қийин бўлган ҳамда тоғли туманлардаги аҳолининг зарур истеъмол товарларига эҳтиёжларини янада тўлиқ қондириш юзасидан аниқ таклифлар киритсинлар.
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Голишев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 27 март,
52-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
2006 йил 27 мартдаги 52-сон қарорига
1-ИЛОВА
«Ўзбекозиқовқатзахира» мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирадиган мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналарини рўйхатдан ўтказиш, шунингдек улар томонидан улгуржи савдони амалга ошириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
(илованинг номиЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 29 июндаги 219-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 27-сон, 326-модда)
I. «Ўзбекозиқовқатзахира» мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирадиган мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналарини рўйхатдан ўтказиш тартиби
(бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 29 июндаги 219-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 27-сон, 326-модда)
1.«Ўзбекозиқовқатзахира» мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирадиган мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналарини рўйхатдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 29 июндаги 219-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 27-сон, 326-модда)
2. «Ўзбекозиқовқатзахира» мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирадиган мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари муассислари томонидан тақдим этиладиган таъсис ҳужжатларида:
шакллантириладиган устав фонди миқдори (улгуржи савдо корхоналари — акциядорлик жамиятлари учун — қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда, бошқа улгуржи савдо корхоналари учун — энг кам ойлик иш ҳақининг камида 3500 баравари миқдорида, улардан пул маблағлари билан — энг кам ойлик иш ҳақининг камида 1200 баравари миқдорида) тўғрисидаги;
фаолият тури — истеъмол товарлари улгуржи савдоси, шунингдек мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлиши керак.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 29 июндаги 219-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 27-сон, 326-модда)
II. Истеъмол товарлари улгуржи савдосини амалга ошириш тартиби
3. Ҳудудий (вилоят, вилоятлараро ва туманлараро) базалар (кейинги ўринларда сотувчилар деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бериладиган истеъмол товарлари улгуржи савдосини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия мавжуд бўлганда улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 майдаги 141-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 20-21-сон, 202-модда)
4. Улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш учун сотувчиларда ўзининг ёки ижарага олинган омборхона бинолари, совутиш (зарурият бўлганда), кўтариш-тушириш ва транспорт ускуналари, тегишли инфратузилма — автомобиль ва темир йўл кириш йўллари, электр энергияси ва сув таъминоти тармоқлари мавжуд бўлиши керак.
5. Сотувчилар товарларнинг етказиб берувчиларини ва харидорларини шартнома асосида мустақил равишда танлаб олиш ҳуқуқига эга ҳамда сотилган товарларнинг кейинчалик фойдаланилиши учун жавоб бермайдилар.
6. Сотувчилар томонидан истеъмол товарлари ҳудудий жойлашувидан қатъи назар, ҳар қандай хўжалик юритувчи субъектларга, шу жумладан белгиланган тартибда чакана савдо фаолияти билан шуғулланаётган ва назорат-касса машиналари билан жиҳозланган турғун савдо тармоғига эга бўлган юридик шахсларга, махсус истеъмолчиларга, давлат таъминотидаги муассасаларга, ишлаб чиқариш корхоналарига улгуржи сотилади.
Товарлар жисмоний шахсларга фақат якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва қонун ҳужжатларида белгиланган шаклдаги чакана савдони амалга оширишга рухсат берувчи гувоҳнома мавжуд бўлганда улгуржи сотилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 майдаги 141-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 20-21-сон, 202-модда)
8. Товарларни улгуржи сотиш фақат тузилган шартномалар асосида ва ўзаро ҳисоб-китобларнинг нақдинасиз шаклида амалга оширилиши мумкин.
III. Сотувчиларнинг вазифалари
9. Савдо фаолиятини амалга оширишда сотувчилар:
товарларнинг сотиб олинганлигини тасдиқловчи (шартнома, счёт-фактура, товар-йўл ҳужжатлари) ҳужжатларга;
мувофиқлик сертификатига, товарларнинг ишлаб чиқариш корхоналарида сертификатланганлиги тўғрисидаги маълумотлар ёки уларнинг нусхаларига — мажбурий тартибда сертификатланиши лозим бўлган товарлар сотилганда;
истеъмол товарлари улгуржи савдосини амалга оширишга лицензияга эга бўлишлари керак.
IV. Мазкур Низомга риоя этилиши юзасидан жавобгарлик
10. Лицензиясиз ёхуд лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилган даврда улгуржи савдони амалга ошириш қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка олиб келади.
Вазирлар Маҳкамасининг
2006 йил 27 мартдаги 52-сон қарорига
2-ИЛОВА
«Ўзбекозиқовқатзахира» мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирадиган мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари, истеъмол товарлари улгуржи савдосини амалга ошириш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
(илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 29 июндаги 219-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 27-сон, 326-модда)
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Ўзбекозиқовқатзахира» мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирадиган мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналарининг истеъмол товарлари улгуржи савдосини амалга ошириш фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 29 июндаги 219-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 27-сон, 326-модда)
Мазкур Низомда назарда тутилган тартибда берилган лицензия улгуржи савдо корхоналарига:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 29 июндаги 219-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 27-сон, 326-модда)
ҳудудий жойлашувидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектларга, шу жумладан белгиланган тартибда чакана савдо фаолиятини амалга ошираётган ва назорат-касса машиналари билан жиҳозланган турғун савдо тармоғига эга бўлган юридик шахсларга, махсус истеъмолчиларга, давлат таъминотидаги муассасаларга, ишлаб чиқариш корхоналарига товарларни улгуржи сотиш;
фақат якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси ва қонун ҳужжатларида белгиланган шаклдаги чакана савдони амалга оширишга рухсат берувчи гувоҳномаси мавжуд бўлган жисмоний шахсларга товарларни кичик туркумлар билан улгуржи сотиш ҳуқуқини беради.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 майдаги 141-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 20-21-сон, 202-модда)
(2-банднинг бешинчихатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 майдаги 141-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 20-21-сон, 202-модда)
3. Мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатилган корхоналарнинг истеъмол товарлари улгуржи савдосини амалга ошириш фаолиятини лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан (кейинги ўринларда лицензияловчи орган деб аталади) амалга оширилади.
4. Лицензияловчи орган томонидан лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади. Лицензия бериш юзасидан ҳужжатлар кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси лицензияловчи орган ҳисоб рақамига ўтказилади.
5. Лицензия берилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида давлат божи ундирилади. Давлат божи суммаси республика бюджетига ўтказилади.
6. Истеъмол товарлари улгуржи савдоси фаолиятини амалга ошириш учун лицензия чекланмаган муддатга берилади.
II. Лицензия талаблари ва шартлари
7. Қуйидагилар истеъмол товарлари улгуржи савдоси фаолиятини амалга оширишда лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:
улгуржи савдо фаолиятини амалга оширишни тартибга солувчи Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига риоя этилиши;
улгуржи савдо корхоналари — акциядорлик жамиятлари учун — қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда, бошқа улгуржи савдо корхоналари учун — энг кам ойлик иш ҳақининг камида 3500 баравари миқдорида, улардан пул маблағлари билан — энг кам ойлик иш ҳақининг камида 1200 баравари миқдорида шакллантирилган устав фондининг мавжуд бўлиши;
ўзининг ёки ижарага олинган омборхона бинолари, совутиш (зарурият бўлганда), кўтариш-тушириш ва транспорт ускуналари, тегишли инфратузилма — автомобиль ва темир йўл кириш йўллари, электр энергияси ва сув таъминоти тармоқлари мавжуд бўлиши;
мувофиқлик сертификатлари ёки маҳсулотларнинг ишлаб чиқариш корхоналарида сертификатланганлиги тўғрисидаги маълумотлар ёхуд уларнинг нусхалари мавжуд бўлиши — мажбурий тартибда сертификатланиши лозим бўлган товарлар сотилганда;
лицензия талабгорининг «Ўзбекозиқовқатзахира» мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кириши.
(7-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 29 июндаги 219-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 27-сон, 326-модда)
III. Лицензия олиш учун зарур ҳужжатлар
8. Лицензия олиш учун лицензия талабгори лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
а) юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами, фаолиятнинг лицензияланадиган тури кўрсатилган ҳолда лицензия бериш тўғрисидаги ариза;
б) улгуржи савдо корхоналари учун шакллантирилган устав фондининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
в) ўзининг ёки ижарага олинган омборхона бинолари, совутиш (зарурият бўлганда), кўтариш-тушириш ва транспорт ускуналари, тегишли инфратузилма — автомобиль ва темир йўл кириш йўллари, электр энергияси ва сув таъминоти тармоқларининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
г) лицензия талабгорининг «Ўзбекозиқовқатзахира» мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига киришини тасдиқловчи ҳужжатлар;
(8-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 29 июндаги 219-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 27-сон, 326-модда)
д) лицензия бериш тўғрисидаги ариза лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
9. Лицензия талабгоридан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатлар тақдим этилишини талаб этишга йўл қўйилмайди.
10. Ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан лицензияловчи органга бевосита ёхуд улар олинганлигини тасдиқловчи билдиришнома билан почта алоқаси воситаси орқали берилади.
11. Ҳужжатлар лицензияловчи органнинг масъул ходими томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, унинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана кўрсатилган ҳолда лицензия талабгорига юборилади (топширилади).
IV. Аризани кўриб чиқиш ва лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш
12. Ҳужжатларни кўриб чиқиш ва истеъмол товарлари улгуржи савдоси фаолиятини амалга оширишга лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш муддати рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган муддатдан ортиқ бўлмаслиги керак.
13. Лицензияловчи орган лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида тегишли қарор қабул қилинган кундан кейин бир иш куни мобайнида хабардор қилади.
Лицензия беришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома банк ҳисоб рақамининг реквизитлари ва давлат божини тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда лицензия талабгорига юборилади (топширилади).
14. Лицензия битими лицензияловчи орган билан лицензиат ўртасида тузилади ҳамда унда қуйидагилар бўлиши керак:
битимни имзолаган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, эгаллаб турган лавозими;
томонларнинг реквизитлари;
амалга оширилишига лицензия берилаётган фаолият турининг номи;
лицензиатга қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари;
лицензия битими талаблари ва шартлари бузилганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги;
лицензиат томонидан лицензия битими талаблари ва шартлари бажарилишини лицензияловчи орган томонидан назорат қилиш тартиби.
Лицензия битими икки нусхада — лицензиат ва лицензияловчи орган учун бир нусхадан тузилади.
15. Лицензиялар лицензияловчи орган томонидан мазкур Низомга иловага мувофиқ шаклдаги бланкаларда расмийлаштирилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ваколатли ўринбосари томонидан имзоланади.
Лицензия бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади.
Лицензия бланкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 20 декабрдаги 488-сон қарорига мувофиқ тайёрланади.
16. Лицензия мазкур Низомга иловага мувофиқ шакл бўйича берилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 майдаги 141-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 20-21-сон, 202-модда)
17. Лицензия талабгори томонидан давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилган кунда лицензия битими тузилади ва лицензия берилади.
18. Лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида лицензияловчи органга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаган ёхуд лицензия битимини имзоламаган тақдирда, лицензияловчи орган лицензияни бекор қилишга ҳақлидир.
19. Лицензия бериш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.
Лицензия беришни бошқа асослар бўйича, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабларига кўра рад этишга йўл қўйилмайди.
Лицензия талабгори лицензия бериш рад этилиши тўғрисидаги қарор, шунингдек лицензияловчи орган мансабдор шахсининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
20. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига тегишли қарор қабул қилингандан кейин бир кун мобайнида рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).
21. Лицензия талабгори томонидан лицензия бериш рад этилишига асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб бир иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Лицензия талабгорларининг аризалари такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.
V. Лицензияни қайта расмийлаштириш, дубликат бериш
22. Лицензиат қайта ташкил этилганда, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан ёхуд жойлашган жойи ўзгаргандан кейин бир ҳафта муддатда кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш учун лицензияловчи органга мурожаат қилиши шарт.
23. Лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар лицензиат лицензияда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.
24. Лицензияловчи орган лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияларни қайта расмийлаштириш лицензияловчи орган томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб икки кун мобайнида амалга оширилади.
Лицензияни қайта расмийлаштиришда қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Лицензия қайта расмийлаштирилганлиги учун йиғим суммаси лицензияловчи орган ҳисоб рақамига ўтказилади.
25. Йўқотиб қўйилган ёки яроқсиз ҳолга келиб қолган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра унинг дубликати берилиши мумкин.
Лицензиат лицензия дубликати олиш учун лицензияловчи органга, юридик шахснинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилган ҳолда, лицензия дубликати бериш тўғрисида ариза ҳамда лицензия дубликати берилгани учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этади.
Лицензия дубликати беришда қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Лицензия дубликати берилгани учун йиғим суммаси лицензияловчи орган ҳисоб рақамига ўтказилади.
VI. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш
26. Лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиниши устидан назорат тегишли назорат органлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширишлар ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Тегишли назорат органлари лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўраши ва олиши мумкин.
Текширишлар натижалари асосида текшириш далолатномаси тузилади. Бузилишлар аниқланган тақдирда текшириш далолатномасида лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишлари кўрсатилади.
Текшириш далолатномаси нусхаси лицензияловчи органга юборилади, лицензияловчи орган лицензиатга лицензия талаблари ва шартларининг аниқланган бузилишларини бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарор чиқаради ҳамда бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилайди.
27. Текшириш далолатномаси икки нусхада тузилади, улардан бир нусхаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси назорат органида қолади.
VII. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш
28. Лицензиянинг амал қилишини ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига мувофиқ, лицензияловчи орган томонидан амалга оширилади.
Лицензиянинг амал қилишини ўн иш кунидан ортиқ муддатга тўхтатиб туриш суд тартибида амалга оширилади.
Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, лицензияловчи орган лицензиат олдида лицензиатга етказилган зарар миқдорида жавоб беради.
29. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш ва лицензияни бекор қилиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23 ва 24-моддаларига мувофиқ амалга оширилади.
VIII. Лицензиялар реестри
30. Лицензияловчи орган белгиланган тартибда лицензиялар реестрини юритади.
31. Лицензиялар реестрида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
а) лицензиатлар тўғрисидаги асосий маълумотлар: юридик шахснинг тўлиқ ва қисқартирилган номи, рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар (рўйхатдан ўтказиш санаси, рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг берилган санаси ва тартиб рақами, СТИР), почта манзили ҳамда мавжуд бўлса телефон, факс рақами, электрон почта манзили;
б) фаолиятнинг лицензияланаётган тури;
в) лицензияларнинг берилган санаси ва тартиб рақами;
г) лицензияларни қайта расмийлаштириш, амал қилиш муддатини тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси;
д) лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиш асослари ва санаси;
е) лицензияларни бекор қилишнинг асослари ва санаси;
ж) дубликат беришнинг асослари ва санаси.
32. Лицензиялар реестридаги маълумотлар манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларнинг улар билан танишиши учун очиқ ҳисобланади ҳамда аниқ лицензиатлар тўғрисидаги маълумотлар реестрдан кўчирма тарзида ёзма сўров асосида ва сўров учун ҳақ тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилганда уч кун муддатда берилади.
33. Реестрдан бир лицензиат тўғрисида маълумот берилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг ярми миқдорида тўлов ундирилади.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига лицензиялар реестридан маълумотлар текин берилади.
34. Реестрдан маълумот берилганлиги учун йиғим суммаси лицензияловчи орган ҳисоб рақамига ўтказилади.
Истеъмол товарлари улгуржи савдосини амалга ошириш фаолиятини
лицензиялаш тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг |
|
|
|
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги |
|
ЛИЦЕНЗИЯ |
|
Мазкур лицензия билан __________________________________________________________ га |
|
(лицензия эгасининг тўлиқ номи) |
|
_______________________________________________________________ |
|
(фаолиятнинг рухсат берилган тури) |
|
_______________________________________________________________________________ |
|
_____________________________ ни амалга оширишга рухсат берилади. |
|
Лицензия эгасининг жойлашган жойи (почта манзили): _______________________________ |
|
________________________________________________________________________________ |
|
Солиқ тўловчи-лицензия эгасининг идентификация рақами:____________________________ |
|
Лицензия берилган сана _____________ йил _____________ |
|
Лицензиянинг амал қилиш муддати чекланмаган. |
|
Реестр бўйича тартиб рақами ______________________________________________________ |
|
Ваколатли шахс: |
|
___________________________________ |
___________ |
(Ф.И.О.) |
(имзо) |
|
|
М.Ў. |
|
|
|
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 майдаги 141-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 20-21-сон, 202-модда)
«Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси Бошқаруви кенгайтирилган йиғилишининг
1-сон баёни
2016 йил 28 май Тошкент ш.
Раислик қилувчи: З.О.Файзиев – уюшма раиси
Қатнашганлар:
И.Қобилов – Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил Департаментининг бош мутахассиси;
Уюшма тизимидаги ҳудудий улгуржи савдо базалар раҳбарлари, уюшма раисининг ўринбосарлари Н.А.Рахбаров, Н.Т.Аҳмаджонов, Р.У.Ҳамидбеков, уюшманинг бўлинма бошлиқлари, вилоятларга бириктирилган масъуллар (рўйхат бўйича).
КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 12 апрелдаги ПҚ-2520-сонли қарорига мувофиқ, давлат буюртмаси асосида 2016-2017 йиллар қиш-баҳор мавсуми учун мева-сабзавот ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш борасида белгиланган режага кўра, хўл, қуруқ мевалар, полиз ва бошқа маҳсулотлар экспортини амалга ошириш;
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-2460-сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 29 февралдаги 34-сонли йиғилишининг баён қарорларига мувофиқ, республикада янги қуриш, реконструкция ва модернизация ҳисобига қўшимча мева-сабзавот омборлари ва совутгичли сиғимларни қуриб фойдаланишга топшириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида;
3. Фарғона, Андижон, Сурхондарё, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида логистик марказларини ташкил этиш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳусусида;
4. Республикада етиштирилаётган мева-сабзавотларни қайта ишловчи жаҳон стандартидаги цехларни ташкил этиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар бўйича;
5. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон қарорига ҳамда Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг 2016 йил 1 февралдаги 7-сон мажлис баёнига асосан улгуржи базаларда ижро интизоми, ҳужжатлар билан ишлаш, уларни назорати тўғрисида.
(Файзиев, Рахбаров, Аҳмаджонов, Ҳамидбеков, Саатбаев, Бозов, Исаев, Умурзоқова, Абдуллаев, Хамраев, Ахмедов, Абдукаимов, Халилов, Хамидов, Қодирхўжаев, Холов, Миркомилов, Назаров, Асомов, Турдиев, Рахматов, Ахмедов, Махмудов, Шомуродов, Расулов, Нуритдинов, Атамов, Жўраев, Носиров, Бакиев, Пўлатов, Давуров, Аманқулов, Ахмеджанов, Султонов, Ишанов, Каримов, Эрназаров, Анваров, Эргашев, Умаров, Ғофуров, Исомутдинов, Ахмедов, Тошхўжаев, Матёқубов, Хасанов, Ибрагимов, Исамухамедов, Умаров, Юсупов, Қобилов, Файзиев)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 8 апрелдаги “Мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси – “Ўзбекозиқовқатзахира”ни ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-2517-сонли қарорига мувофиқ, “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси ташкил этилди ҳамда унинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:
талаб-эҳтиёжни чуқур ўрганиш асосида, янги мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум билан ички истеъмол бозорини узлуксиз тўлдириб бориш ва нарх-наво барқарорлигини таъминлаш мақсадида уларни қиш-баҳор даврига ғамлаб қўйиш учун фермер ва деҳқон хўжаликларидан, агрофирмалардан шундай маҳсулотларни харид қилиш шартномаларини тузиш;
қиш-баҳор даврига ғамлаб қўйиладиган янги мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумнинг яхши сақланишини ташкиллаштириш, уларни сақлаш вақтида нобудгарчиликларни камайтириш чора-тадбирларини амалга ошириш, маҳсулотни харид қилиш ва етказиб беришда замонавий логистика тизимини кенг жорий қилиш;
республика шаҳарларида янги мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум сотиш бўйича ихтисослаштирилган ярмарка савдоларини доимий асосда ўтказиб туриш;
тўғридан-тўғри инвестицияларни кенг кўламда жалб этиш ва уюшма таркибига кирган корхоналарнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш ишларини ташкил қилиш, мева-сабзавот маҳсулотлари сақланадиган махсус омборхоналар ва совутиш камералари қуриш, реконструкция қилиш ва модернизациялашни таъминлаш, уларни замонавий ускуналар билан жиҳозлаш;
олис ва бориш қийин бўлган аҳоли пунктларида яшовчи аҳолини ижтимоий аҳамиятли озиқ-овқат маҳсулотлари билан ишончли узлуксиз таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;
уюшма таркибига кирган корхоналар мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш.
Шунингдек, жорий йилнинг апрел ойида бўлиб ўтган йиғилишда Уюшма зиммасига тизимдаги корхоналар томонидан 230 млн.АҚШ доллари миқдорида мева-сабзавотлар, полиз маҳсулотлари, узум ва қуритилган меваларни экспортини амалга ошириш вазифаси юклатилган. Бу ҳажмни ҳар бир корхоналар кесимида ойма-ой графиги ишлаб чиқилган.
Республика раҳбарининг 12 апрелдаги ПҚ-2520-сонли қарорига мувофиқ, Республикамиз ички бозорида озиқ-овқат ҳавфсизлигини таъминлаш ҳамда нарх барқарорлигига эришиш мақсадида, давлат буюртмаси асосида 2016/2017 йиллар қиш-баҳор мавсуми учун 360 минг тонна янги мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум захирасини яратиш белгиланди.
Юқорида таъкидланган топшириқлардан келиб чиққан ҳолда, республикамизда етиштирилаётган мева-сабзавотларни нес-нобуд қилмасдан сифатли сақлашни таъминлаш, улар билан ички истеъмол бозорини, шунингдек, экспортни амлга ошириш мақсадида, республика ҳудудларида қўшимча янги қурилиш, реконструкция ва модернизация ҳисобига жорий йилда энг ками билан 20 минг тонналик совуткичли сиғимларни фойдаланишга топшириш ҳамда Андижон, Фарғона, Сурхондарё, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида 1 тадан транспорт логистик марказларини ташкил этиш борасида тезкор ишлар амалга оширилиши лозим.
Шу билан бир қаторда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини асл ҳолида сақлашни кўпайтириш, ошиқча қисмини қайта ишлаб, экспортга йўналтириш мақсадида, жорий йилда ҳар бир вилоятда камида 1тадан лойиҳани амалга ошириш юзасидан зарурий чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқдир.
Республикамиз аҳолисини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор ва узлуксиз равишда таъминлаш чораларини амалга ошириб, айниқса, бориш қийин бўлган олис ва тоғли ҳудудлардаги аҳолини ун, ёғ, шакар ва бошқа ижтимоий муҳим маҳсулотлар билан узлуксиз таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш талаб этилади. Бунда товар турларини кўпайтириш борасида қўшимча чоралар кўриш зарур.
Уюшма тизимидаги корхоналар томонидан қиш-баҳор мавсумига ғамланадиган мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни сифатли сақланишига эришиш мақсадида шу йил IV-чоракка белгиланган совуткичли сиғимларни муддатидан аввал ишга тушириш мақсадга мувофиқ.
Юқорида таъкидлаб ўтилган мақсад ва вазифаларни белгиланган муддатида сифатли ижросини таъминлаш мақсадида,
ҚАРОР ҚИЛИНДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 8 апрелдаги “Мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси – “Ўзбекозиқовқатзахира”ни ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-2517-сонли қарори ва 2016 йил 12 апрелдаги “Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2520-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин .
2. “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмасининг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллигини муносиб кутиб олиш Тадбирлари ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин ва ҳар бир банд ижросини кўрсатиб ўтилган муддатларда таъминлаш юзасидан барча зарурий чоралар кўрилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 23 майдаги 168 ва 169-сонли қарорлари билан З.О.Файзиев - уюшма бошқарув раиси ҳамда Н.А.Рахбаров – уюшма бошқарув раиси ўринбосари лавозимларига тасдиқланганликлари инобатга олинсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 12 апрелдаги ПҚ-2520-сонли қарорига мувофиқ, тизимдаги корхоналар томонидан 2016/2017 йил қиш-баҳор мавсуми учун 360 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотлари ғамлаш ҳамда Республика Ҳукумати томонидан уюшмага юклатилган 230 млн.АҚШ доллари миқдорида маҳсулот экспорт қилиш вазифалари ижро учун қабул қилинсин.
5. 2016 йилда сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, уни қиш-баҳор мавсуми учун заҳирага ғамлаш, қайта ишлаш, мамлакат эҳтиёжидан ошиқча қисмини экспорт қилиш, омборларда товар ассортиментини кенгайтириш ҳамда аҳолига ижтимоий муҳим бўлган асосий озиқ-овқат маҳсулотларини узлуксиз етказиб бериш устувор вазифалар эканлиги таъкидлансин.
6. “Баракат-Тўрткўл” (Бозов К.), “Турон Хамид” (Абдуллаев С.), “Улгуржичаканасавдоинвест” (Абдуқаюмов А.), Андижон “Тўрткўл” (Халилов Т.), “Савдо сотиқ” (Хамраев З.), “Шахрисабзозиқовқатмоллари” (Рахматов Б.) раҳбарларига:
2016/2017 йил қиш-баҳор мавсумига ғамланадиган янги мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз ва узум маҳсулотларини талаб даражасида сақланиши учун Манзилли дастурга асосан жорий йил IV-чоракка белгиланган совуткичли сиғимлар ва омборларни муддатидан аввал, ғамлаш мавсуми бошлангунга қадар ишга туширилиши бўйича амалий чоралар кўрилиши таъминлансин.
7. “Баракат-Тўрткўл” (Бозов К.), “Туркистон Матлубот инвест” (Назаров Ф.), “Қашқадарётижоратсавдо” (Ахмедов Н.), “Туркистон универсал базаси” (Аманқулов О.) раҳбарларига:
Уюшманинг тасдиқланган Комплекс Дастурида белгиланган топшириқлар ижроси бўйича сусткашликка йўл қўйилаётганлиги кўрсатиб ўтилсин ҳамда Дастурда жорий йилга белгиланган тадбирлар, мақсадли кўрсаткичларни ўз муддатида бажарилишини таъминлаш учун зарурий чораларни кўриш, шунингдек, амалга оширилган ишлар юзасидан Уюшманинг тааллуқли бўлинмасига ҳисобот бериб борилишини назоратга олиш топширилсин.
8. Уюшма тизимидаги ҳудудий улгуржи савдо базалар раҳбарларига:
- Уюшма томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллигини муносиб кутиб олиш Тадбирлари”нинг ҳар бир банди ижросини тўлиқ таъминлаш мақсадида ҳар бир корхона томонидан ўз тадбирларини ишлаб чиқиш ва ижросига масъулият билан ёндошиш;
- мева-сабзавот маҳсулотларини четга экспорт қилиш бўйича бажарилмаган ҳажмини қўшиб июн ойида тўлиқ бажариш юзасидан барча зарур чораларни кўриш;
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қиш-баҳор мавсумига ғамлаш ҳамда четга экспорт қилиш мақсадлари учун фермер ва деҳқон хўжаликлари билан контрактация шартномалари тузишни жадаллаштириш, бўнак маблағларини ўтказиш бўйича молиялаштириш муаммоларини ҳал этиш;
- маҳсулот харид қилиш, ғамлаш, экспортга чиқариш ишлари билан шуғулланиш, бу масалалар бўйича ўрнатилган тартибда ҳисоботларни Уюшма ва статистика органларига белгиланган муддатларидан кечиктирмай тақдим этиб боришга бевосита масъул махсус бўлим ташкил этиш, бўлим ходимлари ҳақидаги тегишли маълумотларни (Ф.И.Ш., лавозими, телефон рақамлари, электрон почтаси) 10 июнгача уюшманинг ҳудудларга бириктирилган масъул ходимларига тақдим этиш;
- асосий озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмолчиларга Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 2016 йил 29 февралда тасдиқланган Назорат Механизми асосида марказлаштирилган усулда асосан база билан шартнома асосида ишловчи фирма дўконлар тармоғи орқали етказиб берилишини ташкил этиш;
- чакана савдо дўконларида кунлик зарур товарларнинг барча турлари савдода доимий бўлишини таъминлаш;
- 2015/2016 йил қиш-баҳор мавсумида белгиланган турдаги ва ҳажмдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жорий йил январ-май ойларида маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган жадвал асосида бир маромда ички бозорга чиқарилишини таъминлаш;
- маҳаллий хокимликлар ва уюшманинг масъул ходимлари билан биргаликда қиш-баҳор мавсумига ғамланадиган маҳсулотлар сақланадиган турли мулк шаклидаги тайёрловчи корхоналар омборлари рўйхатини аниқлаш ва уларни мавсум учун тайёр ҳолга келтириш чораларини кўриш;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сонли қарори талаблари бўйича Ижро назорати ва ҳужжатлар билан ишлаш қоидаларига риоя қилиш;
- Уюшма томонидан юборилган Ҳукумат топшириқларини ўз вақтида ва сифатли ижросини таъминлаш;
- Уюшманинг тегишли Бошқарма ва бўлимлари, бухгалтерияга оид барча ҳисобот ва маълумотларни http://ulgurji.dst.uz/ “Ҳисобот” номли ахборот тизими орқали ўз вақтида юборилишини назоратга олиш;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 мартдаги “Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларини ахборот-коммуникация технологиялари бўйича малакаларини ошириш тўғрисида”ги 73-сон қарори юзасидан таянч ўқув марказларида, шунингдек, чет эл тажрибасини ўрганиш бўйича ривожланган давлатларда ходимларни билим ва кўникмаларини ошириш чораларини кўриш;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 27 октябрдаги “Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат хокимияти органлари ходимларининг малакаси ва қўникмаларини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳамда уларни ишда компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш юзасидан аттестасиядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги 289-сон қарори талабидан келиб чиққан ҳолда, мазкур масалага масъул ходимларни компьютер саводхонлиги бўйича аттестасиядан ўтказиш учун ходимлар тўғрисида маълумотларни Уюшманинг АКТ бўлимига 1 ой муддатда тақдим этиш;
- расмий веб-саҳифаларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
- расмий веб-саҳифаларни ҳар ҳафтада маълумотлар ва янгиликлар билан тўлдириб борилиши устидан назорат ўрнатиш ва амалга оширилган ишлар юзасидан Уюшмага “uzsavdo@exat.uz”, info@uzsavdo.uz” электрон почталари орқали ахборот бериб бориш;
- иш юритишда қоидаларни бузган мутахассисларга нисбатан ўрнатилган тартибда маъмурий интизомий чоралар кўриш;
- ижро назорати ҳамда электрон ҳужжатлар алмашинуви бўйича мавжуд замонавий ва ҳимояланган тизимни янада чуқурлаштириш;
- назоратдаги ҳужжатларни ҳар ҳафтада таҳлил қилиш;
- ижрочи ва масъул ходимларнинг ижро интизомини таъминлашда уларнинг жавобгарлигини янада ошириш чораларини кўриш;
- ҳар чорак якуни билан ўтказиладиган жамоа йиғилишларида ижро интизоми аҳволини муҳокама этиб бориш;
- корхонанинг молиявий-хўжалик фаолиятини танқидий таҳлил этиб, корхонанинг товар айланмаси ва рентабеллик даражасини кескин кўтариш тадбирларини амалга ошириш тавсия этилсин.
9. Уюшманинг бўлинма бошлиқларига:
- Уюшма марказий девонига келган ва электрон хужжат тизими орқали бўлинмаларга юборилган ҳужжатлар ижросини таъминлаш ҳамда фуқаролардан, шунингдек, ягона интерактив давлат хизмати порталидан келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни талабларига қатъий риоя этган ҳолда кўриб чиқишни ташкил этиш топширилсин.
10. Уюшма раисининг ўринбосари вазифасини бажарувчи-бошқарма бошлиғи (Н.Т.Аҳмаджонов)га:
- истеъмолчиларни кенг ассортиментдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш учун зарур бўлган асосий маҳсулот турларини омборларда доимий заҳираси яратилишини назоратга олиш ва мониторинг олиб бориш;
- Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига мувофиқ, 2016/2017 йил қиш-баҳор мавсумига захира қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш билан боғлиқ ишлар ўз вақтида амалга оширилиши мониторингини ташкил этиш;
- тизимдаги корхоналарда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини янгилигича ва қайта ишланган ҳолда экспорт қилиш юзасидан амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилиш ва жонлантириш топширилсин.
11. Бошқарма бошлиғи (Ш.С.Асамов)га:
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-2460-сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 29 февралдаги 34-сонли йиғилишининг баён қарорларида таъкидланган топшириқлар ҳамда Уюшманинг 2016 йилга мўлжалланган Манзилли Дастурида кўрсатиб ўтилган тадбирлар ижроси юзасидан ҳудудларда янги қуриш, реконструкция ва модернизация ҳисобига қўшимча мева-сабзавот омборлари ва совутгичли сиғимларни қурилиши бўйича таҳлилий маълумотларни мунтазам ўрганиб бориш ва белгиланган муддатларда Вазирлар Маҳкамаси, Иқтисодиёт вазирлигига тегишли маълумотларни тақдим этиб бориш;
- Республика ҳудудларида ички истеъмол бозорини озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан тўлдириш мақсадида кичик ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлашни ривожлантириш, совуткичли сиғимларни ташкил қилиш ҳамда аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш ва шу билан бирга янги иш ўринларини яратишга қаратилган Уюшманинг 2015 йилга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлари ҳамда бу борадаги кўшимча чора-тадбарлар Дастурини ижросини назоратга олиш, зарур ҳолда ҳудудий савдо базаларга амалий ёрдам кўрсатиш, ушбу масалада маҳаллий хокимликлар билан келишилган ҳолда тизимли ишларни амалга ошириш;
- қайта ишлаш ва экспортбоп тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш кичик корхоналарини ташкил этиш бўйича ҳудудудий улгуржи савдо базалар томонидан тақдим этилган лойиҳаларни белгиланган муддатларда ишга туширилишини таъминлаш;
- зарур даражада ишларни ташкил этилишини таъминламаган улгуржи базалар раҳбарларига нисбатан тегишли интизомий чоралар кўриш юзасидан Уюшма раҳбариятига таклиф тақдим этиш юклатилсин.
12. Бошқарма бошлиғи (О.М.Анваров)га:
- Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги 355-сонли қарорига мувофиқ, Уюшманинг расмий веб-саҳифасига фаолиятга оид керакли маълумотларни жойлаштирилиши ва ҳар ҳафта давомида янгиликлар киритиб борилиши, шунингдек, тизимдаги корхоналар томонидан бу борада амалга оширилаётган ишларини жиддий назорат қилиш;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 3 апрелдаги “Иқтисодиётнинг реал секторига ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ-2158-сонли қарорига асосан ташкил этилган интеграцияланган ахборот тизимидан Уюшманинг бошқарма ва бўлимларида, шу билан бир қаторда тизимдаги корхоналарда самарали фойдаланишга эришиш;
- Ягона интерактив давлат хизмати порталидан келиб тушадиган жисмоний ва юридик шахсаларнинг мурожаатлари ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқилишини назоратга олиш;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 мартдаги 73-сон қарорида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида “Ахборот хавфсизлиги” бўйича жорий йилнинг декабрига қадар ҳудудий улгуржи савдо базалари ходимларининг малакасини ошириш чораларини кўриш;
- Уюшмада лицензияланган дастурий таъминотдан фойдаланишни ривожлантириш чораларини кўриб таклиф киритиш;
- ижро интизоми, ҳужжатлар билан ишлаш ва уларнинг назорати масаласида, зарур ҳолда, улгуржи базаларнинг мурожаатларига асосан амалий ёрдам кўрсатиш топширилсин.
13. Ушбу мажлис қарори ижросини назорат қилиш Уюшма раисининг ўринбосарлари Н.А.Рахбаров, Н.Т.Аҳмаджонов, Р.У.Ҳамидбеков ва бўлинма бошлиқлари зиммасига юклатилсин.
«Ўзулгуржисавдоинвест» уюшмаси Марказий девонида ўтказилган йиғилиш баёни
2016 йил 4 январ Тошкент ш.
Раислик қилувчи: З.О.Файзиев – уюшма раиси
Қатнашганлар: Уюшма раисининг ўинбосарлари, Департамент бошлиқлари, масъул ходимлар.
КУН ТАРТИБИ:
1. “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмасининг 2015 йилдаги асосий фаолият йўналишлари бўйича амалга оширилган ишлар якуни ва 2016 йилга белгиланган асосий вазифалар тўғрисида.
______________________________________________________________________
(Файзиев, Аҳмаджонов, Ҳакимов, Анваров, Халматова, Файзиев)
Кун тартибидаги масала бўйича раислик қилувчи З.О.Файзиев томонидан “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмасининг 2015 йилдаги асосий фаолият йўналишлари бўйича амалга оширилган ишлар якунига тўхтаб, Республика Ҳукумати томонидан Уюшма олдига қўйилган барча асосий вазифалар, шу жумладан: аҳоли таъминоти, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, заҳира қилиш, нест-нобуд қилмай сақлаш ва ички бозорга барқарор етказиб бериш, замонавий совуткичли сиғимлар қуриш, мавжудларини қайта таъмирлаш ва модернизация қилиш, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик хўжаликларини ҳамда истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи кичик корхоналарни ташкил этиш бўйича қабул қилинган Дастурлар тўлиқ бажарилгани мамнуният билан эътироф этилди. Амалга оширилган ишларда Марказий девон ходимларининг жонбозлик кўрсатиб қилган саъй-ҳаракатлари, ишга масъулият билан ёндошганлари эришилган муваффақиятнинг асосий омили бўлганлиги қайд этилди ва барча ходимларга Уюшма раҳбарияти номидан миннатдорчилик билдирилди.
Янги 2016 йилдаги Уюшманинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат бўлиши таъкидланди:
1.аҳолини асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш;
2.белгиланган ҳажмдаги экспорт операцияларини амалга ошириш;
3.қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш;
4.қиш-баҳор мавсуми учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари заҳирасини яратиш ва мавсумда ички бозорга барқарор равишда етказиб берилишини таъминлаш.
Мазкур вазифалар юзасидан ишлаб чиқилган Дастурлар ижроси ҳар бир масъул ходимнинг диққат-эътибори марказида ва назоратида бўлиши керак.
Аҳмаджонов Н.Т. -Уюшма зиммасига юклатилган вазифалар, Ҳукумат топшириқлари, Сизни, Зафар Омонович бошчилигингизда тўлиқ бажарилиши таъминланди. Ҳукумат томонидан Уюшмага ҳеч қандай эътирозлар билдирилмаганлиги ўзи сизу-бизни ютуғимиз бўлди. Йил давомида ишимизда маълум камчиликлар ҳам бўлди, лекин Сизни талабчанлигингиз натижасида ходимларнинг ҳамда тизимдаги корхоналар раҳбарларининг масъулияти оширилди ва натижада топшириқлар ижроси таъминланди.
Сиз бошчилигингизда келаси йиллар давомида ҳам Уюшма фаолиятида ижобий натижаларга эришади деб ишонаман.
Халматова Е.Ш.-Марказий девон ходимларининг иш унумдорлигини ошириш, моддий рағбатлантириш самарадорлигини ошириш мақсадида, Зафар Омонович, Сизнинг кўрсатмангизга биноан ходимларни моддий рағбатлантириш тўғрисида Низом ишлаб чиқилди. Низомни жорий қилишга тақдим этамиз.
Ҳакимов М.М. –уюшма девони мазкур бинога келишидан аввал бу бино қандай аҳволда эканини яхши биламиз. Уюшма маъмурияти ва шахсан З.О.Файзиев, ўринбосарлари Н.Аҳмаджоновнинг саъй-ҳаракатлари ва жонбозликлари билан ишлаш учун барча шарт-шароитлар яратилди. Таъкидланганидек, барча асосий дастурлар тўлиқ бажарилиб, Республика Ҳукумати олдида Уюшманинг юзи ёруғ бўлди.
Экспорт масаласи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йилдаги ПҚ-1514-сонли қарорида белгиланган эди. Аммо, хозирги давр тақозосидан келиб чиқиб, Република раҳбариятининг кўрсатмаларига биноан мамлакатнинг экспорт салоҳиятидан унумли фойдаланиш юзасидан долзарб вазифалар белгиланди. Бу вазифани ҳар бир ходим асосий дастуриламал сифатида қабул қилиши ва масъулият ҳамда ташаббускорлик билан бажаришга киришиши керак. Бунинг учун жамоамиз ходимлари, айниқса ёш мутахассислар янги-янги ғоялар, таклифлар билан чиқишлари керак. Уюшма жамоаси аҳиллик билан меҳнат қилиб, 2016 йилга белгиланган барча вазифаларни бажаришни уддалайдилар деб ўйлайман.
Файзиев З.О.- Уюшма мутахассислари олдиларига қўйилган вазифани бажаришга масъулият билан ёндошиб келганлар ва бундан кейин ҳам, албатта, шундай бўлши керак. Жамоани асосий қисмини ёшлар ташкил этади. Ёшларда тадбиркорлик ғоялари, янгича фикр бўлади. Шунинг учун ҳам юртбошимиз мамлакатимиз келажагини ёшлар билан боғламоқдалар. Дастурларимиздаги маҳсулот етиштириш, ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, маҳсулот экспорти ва бошқа масалаларда масъулият билан ёндошиб, база раҳбарларига нисбатан талабчанлик руҳида бўлиш, янги таклифлар ишлаб чиқиш, ташаббускорлик кўрсатиш зарур. Кимда-ким шу йўсинда ишламаса, моддий ва маънавий жазоланади. Ким жонбозлик кўрсатса, рағбатлантирилади. Ишни шу талаб асосида ташкил этиш лозим.
Ўтган йилда амалга оширилган ишларга унумли ҳисса қўшганингиз учун яна бир бор миннатдорчилик билдираман ва жорий йилда барчангизга муваффақият тилайман. Янги йил ҳаммамизга омадли бўлишини тилайман.
Кун тартибида кўрилган масала бўйича билдирилган фикр ва мулоҳазалардан сўнг,
ҚАРОР ҚИЛИНДИ:
1. “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси олдига 2015 йилга режалаштирилган барча асосий вазифалар, Республика Ҳукуматининг топшириқлари, Уюшма жамоасининг уюшқоқлик билан амалга оширган ташкилотчилик фаолияти натижасида тўлиқ бажарилганлиги қайд этилсин.
2. 2016 йилга Уюшма фаолиятининг асосий йўналишлари этиб қуйидаги вазифалар белгилансин:
-аҳолини асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш;
-белгиланган ҳажмдаги экспорт операцияларини амалга ошириш;
-қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва истеъмол товарлари
ишлаб чиқаришни ташкил этиш;
-қиш-баҳор мавсуми учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари заҳирасини
яратиш ва мавсумда ички бозорга барқарор равишда етказиб
берилишини таъминлаш.
3.Белгиланган асосий вазифалар Уюшманинг раҳбар ва барча масъул ходимлари учун дастуриламал қилиб олинсин.
4.Вазифалар бажарилишини таъминлаш мақсадида, Уюшма ходимлари томонидан ишларни масъулият, шахсий намуна ва тизимдаги бириктирилган корхоналарга нисбатан талабчанлик руҳида ташкил этилиши зарурлиги уқтириб ўтилсин.
5.Уюшмада иш самарадорлигини ошириш мақсадида, ходимларнинг ишга муносабати, ташаббускорлиги ва шахсий иштирокини ҳисобга олган ҳолда рағбатлантириш тартиби жорий этилсин.
6.Иқтисодиёт ва молия департаменти (Халматова)га, Уюшманинг таркибий бўлинмалари билан биргаликда ишлаб чиқилган Марказий девон ходимларини моддий рағбатлантириш тўғрисидаги Низомни жорий йил 1 январдан бошлаб амалиётга тадбиқ этиш топширилсин.
7.Ахборот-таҳлил, АКТни жорий қилиш ва назорат Департаменти (Анваров)га мазкур баён билан Уюшма Марказий девони ходимларини таништириш топширилсин.
8.Мазкур баён ижросини назорати Уюшма раисининг ўринбосари Н.Т.Аҳмаджонов зиммасига юклатилсин.
«Ўзулгуржисавдоинвест» уюшмаси Бошқарувининг 2015 йил январ-сентябр ойлари
якунларига бағишланган кенгайтирилган йиғилишининг
4-сон баёни
2015 йил 29 октябр Тошкент ш.
Раислик қилувчи: З.О.Файзиев – уюшма раиси
Қатнашганлар:
И.Қобилов – Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил Департаментининг бош мутахассиси;
Уюшма тизимидаги ҳудудий улгуржи савдо базалар раҳбарлари, уюшма раисининг ўринбосарлари Н.Т.Аҳмаджонов, Р.У.Ҳамидбеков, уюшманинг департамент ва бўлинма бошлиқлари, вилоятларга бириктирилган масъуллар (рўйхат бўйича).
КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил январ-сентябр ойларида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилги иқтисодий дастурнинг асосий устувор вазифаларига бағишлаб ўтказилган мажлисида белгиланган вазифалар ҳамда ички истеъмол бозорида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича тасдиқланган Дастур ижросини таъминлаш тўғрисида;
2. 2015-2016 йилларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қиш-баҳор мавсумига ғамлаш учун белгиланган режани тўлиқ бажарилишини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ишлари тўғрисида;
3. Маҳаллий ҳом ашё ва улгуржи базалардаги мавжуд бино иншоат, совуткич сиғимларини ҳисобга олган ҳолда 2016 йилда корхоналарнинг экспорт салоҳиятини ошириб четга махсулот чиқариш шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш билан боғлиқ бўлган экспортбоп маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича жамият раҳбарларининг аниқ таклифлари ва бизнес лойиҳалари тўғрисида;
4. “Республика ҳудудларида ички истеъмол бозорини озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан тўлдириш мақсадида кичик ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлашни ривожлантириш, совуткичли сиғимларни ташкил қилиш ҳамда аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш ва шу билан янги иш ўринларини яратишга қаратилган “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмасининг 2015 йилга мўлжалланган КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ”да таъкидланган топшириқларни бажарилиши хусусида;
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора–тадбирлари тўғрисида”ги 355-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан;
6. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон қарорига ҳамда Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг жорий 2015 йил 27 апрелдаги 27-сон мажлис баёнига асосан улгуржи базаларда ижро интизоми, ҳужжатлар билан ишлаш, уларни назорати тўғрисида.
(Файзиев, Аҳмаджонов, Ҳамидбеков, Отабоев, Саатбаев, Бозов, Исаев, Умурзоқова, Хамраев, Исмоилов, Абдукаимов, Халилов, Қодирхўжаев, Холов, Бурхонов, Мухторов, Ҳидоятов, Миркомилов, Назаров, Асомов, Турдиев, Рахматов, Зиятов, Якубов, Махмудов, Шомуродов, Расулов, Нуритдинов, Атамов, Шахобова, Жўраев, Носиров, Бакиев, Пўлатов, Базаров, Ахмеджанов, Султонов, Ишанов, Каримов, Халилов, Эрназаров, Анваров, Абдураҳмонов, Эргашев, Маматхонов, Ғофуров, Шарипов, Ахмедов,Тошхўжаев,Матёқубов,Қурбонов,Хасанов,Ибрагимов,Исамухамедов,Умаров,Юсупов,Джаҳангиров, Қобилов, Файзиев)
2015 йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида Уюшма тизимидаги корхоналар томонидан аҳолини озиқ-овқат, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлаш, турли йўналишда хўжаликлар ва ишлаб чиқариш цехларини ташкил этиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди.
Ҳисобот даврида тизимдаги корхоналар томонидан амалга оширилган савдо ва хизмат кўрсатишдан тушган товар айланмаси 800,5 млрд.сўмни ташкил этди ҳамда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 43 фоизга ўсди.
Республика аҳолисини озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида, Уюшма тизимидаги улгуржи базалар томонидан 331 минг тн. ун, 64 минг тн. ўсимлик ёғи, 20,6 минг тн шакар маҳсулотлари, 334 тонна хўжалик совуни, ва бошқа маҳсулотлар ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан харид қилинган 6,5 минг тонна гуруч истеъмолчиларга етказиб берилди. Асосий маҳсулотларнинг 82 фоизи базаларнинг транспорт воситалари ёрдамида марказлаштирилган усулда етказилди. Аммо, бу усулда “Коракалпок гушт – сут савдо”, "Турон Хамид", "Турткул универсал база", “Қўқон баққоллик” жамиятлари 40-60 % маҳсулот етказган холос, "Андижон улгуржи савдо ишлаб чикариш", "Тўрткўл" ва "Савдо сотик" жамиятларида бу масала талаб даражасида эмас.
Аҳоли давлат ресурсларидан ажратилган маҳаллий ун, ўсимлик ёғи ва шакар билан бир қаторда хориждан келтирилган ўсимлик ёғи, гуруч, товуқ гўшти ва музлатилган балиқ маҳсулотлари билан узулишларсиз таъминланди ва истеъмолчиларга жами 737 млрд.сўмлик озиқ-овқатлар етказиб берилди.
Маҳаллий товар ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларини харид қилиш ҳисобига товар ассортиментини кенгайтиришга эътибор берилмаяпти. Бу масала илгари ўтказилган Бошқарув мажлисларида бир неча бор танқид қилинганига қарамасдан, айрим базаларнинг товар айланмаси илгаригидек асосан ун, ёғ, шакар савдоси орқали амалга оширилмоқда.
Манзилли дастур баъзи ҳудудий улгуржи базалар томонидан суст бажарилмоқда. Айрим улгуржи базалар раҳбарларининг масъулиятсизлиги туфайли, совуткичли сиғимлар белгиланган муддатдан кечиктирилмоқда.
“Қорақалпоқгўштсутсавдо” АЖ, “Тўрткўл УУСБ”, ”Янгийўлулгуржи-савдобазаси”, “Хоразмулгуржисавдоинвест” МЧЖ-да 2015 йилда қуриладиган ва мавжудлари модернизация қилинадиган совуткичли сиғимларнинг манзилли Дастури ижроси бўйича ишлар суст олиб борилмоқда. Бу борада “Олмалиқгўштсутсавдо” МЧЖ томонидан олиб борилаётган ишлар қониқарсиз аҳволда.
Сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, уни заҳирага ғамлаш, қайта ишлаш, мамлакат эҳтиёжидан ошиқча қисмини экспорт қилиш борасида “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмасининг 2015 йилга мўлжалланган Комплекс чора-тадбирлар Дастури бўйича тизимдаги корхоналар томонидан жами 85 лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Ўтган 9 ой давомида 59 та лойиҳа амалга оширилди, 9800 тонналик 11та совуткичли сиғимлар фойдаланишга топширилди, 80 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қиш-баҳор мавсумига заҳира қилиш белгиланиб, шу кунгача 38,8 минг тонна, ёки режага нисбатан 48,5 фоиз маҳсулот ғамланди.
“Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмасининг жорий йилга мўлжалланган Комплекс чора-тадбирлар режасидаги айрим йўналишларнинг ҳисобот даврида бажарилиши таъминланмади. “Қорақалпоқгўштсутсавдо” АЖ маиший хизмат кўрсатиш шахобчасини ташкил этиш муддатидан кечиктирилмоқда, “Тўрткўл УУСБ” МЧЖ маиший хизмат кўрсатиш шахобчасини ташкил этиш бўйича ишлар бошланмаган, “Қашқадарёозиқовқатмоллари” МЧЖ маиший хизмат кўрсатиш шахобчаси қурилиши учун ер майдони ажратиш масаласи вилоят ҳокимлигида ҳанузгача ҳал этилмаган, Шўрчи, Шеробод туманлари ҳамда Термиз шаҳрида 1 тадан жами 3 та маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари “Сурхондарё озиқ-овқат моллари” МЧЖ томонидан ташкил этилмади.
“Озиқ-овқат истеъмол моллари”, ”Сафо савдо инвест” МЧЖ томонидан минимаркет дўконини фойдаланишга топшириш белгиланган муддатдан кечиктирилмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январда қабул қилинган "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 12-сон қарори, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 21 июлдаги 03/09-06-2 сонли топшириқ талабларидан база раҳбарлари тегишли хулоса чиқармаяптилар. Жумладан, “Тўрткўл УУСБ”, “Улгуржи чакана савдо инвест”, “Бухоро баққоллик”, “Бухоро озиқ- овқат СИЧК”, “Туркистон матлубот инвест”, “Наманган истеъмол маҳсулот савдо инвест”, “Фарғона улгуржи савдо инвест”, “Олмалиқ гўшт-сут савдо” масъулияти чекланган жамиятлари томонидан маълумотлар тақдим этилиши сифатсиз ва қониқарсиз аҳволда. Мазкур корхона раҳбарлари томонидан ижро интизомини мустаҳкамлаш борасида камчиликларга йўл қўйиш ҳолатлари ҳамон давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 355-сонли қарори ижроси бўйича корхоналарнинг расмий веб-саҳифаларига база фаолиятига оид керакли маълумотларни жойлаштириш, ҳар ҳафта давомида янгиликлар киритиб бориш ишлари корхоналар раҳбарлари томонидан назоратга олинмаган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 мартдаги “Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларини ахборот-коммуникация технологиялари бўйича малакаларини ошириш тўғрисида”ги 73-сон қарори юзасидан таянч ўқув марказларида ходимларни малакасини ошириш чоралари кўрилмаган.
Уюшма қошида ташкил этилган "Intertrade invest" МЧЖ томонидан сифатни бошқариш ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш жараёнлари буйича ташкил этилган ўқув тренингларга айрим база раҳбарларининг масъулиятсизлиги сабабли масъул ҳодимлари иштироки таъминланмаган.
Юқорида таъкидланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда кўрилган масалалар муҳокамасидан келиб чиққан ҳолда, жорий йилда амалга оширилиши талаб этиладиган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида,
ҚАРОР ҚИЛИНДИ:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 19 октябр “2015 йилнинг 9 ойидада республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2015 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифалари амалга оширилишини сўзсиз таъминлаш чора-тадбирлари тўғрирсида” ги 7-сонли баёни раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси тизимига Андижон вилоятидан “Андижон фаровон савдо” ва Сирдарё вилоятидан “Гулистон бунёдкор сервис” масъулияти чекланган жамиятлари аъзоликка қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин
3. Тизимдаги корхоналар томонидан Ҳукумат қарорлари ва топшириқлари бажарилишини ташкил этишда қатор камчиликлар мавжудлигига, шу жумладан, товар ассортиментини кенгайтириш, фирма дўконларини ташкил этиш, айрим жамиятларда қиш-баҳор мавсуми учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ғамлашда сусткашликка йўл қўйилаётганлигига база раҳбарларининг эътибори қаратилсин.
4. Кейинги йилларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш масаласи эътибордан четда қолаётганлиги қайд этилсин ва тизимда экспортни ривожлантириш мақсадида, “Ўзулгуржисавдоинвест” Уюшмаси тизимидаги ҳудудий улгуржи савдо корхоналари томонидан 2016 йилда мева-сабзавот маҳсулотларини экспортга чиқариш таклифлари асосида белгиланган режа иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Уюшманинг 2015 йилга мўлжалланган совуткичли сиғимларни қуриш, мавжудларини модернизация қилиш бўйича “Қорақалпоқгўштсутсавдо” АЖ, “Тўрткўл УУСБ”, ”Янгийўлулгуржисавдобазаси”, “Хоразмулгуржисавдоинвест” МЧЖ, “Олмалиқгўштсутсавдо” раҳбарлари мавжуд камчиликларга эътибор бермаётганликлари кўрсатиб ўтилсин ҳамда Комплекс дастурларидаги жорий йилга белгиланган тадбирлар, мақсадли кўрсаткичларни муддатларида бажарилишида йўл кўйилган қолоқлик учун қатъий огоҳлантирилсин.
6. “Қорақалпоқгўштсутсавдо”АЖ, “Фарғонагўштсутсавдо”АЖ, “Олмалиқгўшт-сутсавдо” МЧЖ, “Чирчиқгўштсутсавдо” МЧЖ раҳбарларига:
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 28 июлдаги 207-сонли қарори ҳамда ушбу қарор билан тасдиқланган Низом ижросини таъминлаш юзасидан, 2015 йил 31 июлда 02-/01-246 сонли тасдиқланган Назорат режасига асосан Уюшманинг 2015 йил 31 июлдаги 05-1/10-108 ва 4 сентябрдаги 05-1/17-29 сонли топшириқлари ижроси бўйича сусткашликка йўл қўйилганига раҳбарларнинг эътибори қаратилсин ва мавжуд камчиликни бартараф этиш чоралари кўрилсин.
Амалга оширилган ишлар юзасидан Уюшмага белгиланган тартибда ахборот тақдим этилиши тавсия этилсин.
7. “Neogate trade” МЧЖ, “RTPF TIJORAT” МЧЖ, "Intertrаdе invest", “Атлас Глобал” МЧЖ, “Андижон Фаровон савдо” МЧЖ, “Гулистон Бунёдкор сервис” МЧЖ раҳбарларига:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил
4 майдаги 126-сонли ҳамда 2013 йил 31 декабрдаги 355-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида, “е-хаt” ва корпоратив электрон манзилларини, шунингдек, расмий веб-сайтларини ишга тушириб, натижаси юзасидан жорий йилнинг 1 декабрига қадар Уюшмага маълумот киритилсин.
8. Уюшма тизимидаги ҳудудий улгуржи савдо базалар раҳбарларига:
- Уюшма Бошқарувининг кенгайтирилган йиғилишида таъкидланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, 10 кун муддатда ўз жамоа йиғилишларида ушбу баён қарорлари ижросини танқидий муҳокама этиш;
- асосий озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмолчиларга марказлаштирилган усулда етказиб берилишини ташкил этишдаги камчиликларни бартараф этиш, аҳоли норозилиги келиб чиқиш ҳолатларини олдини олиш, маҳсулотларни асосан база билан шартнома асосида ишловчи фирма дўконлар тармоғи орқали етказиш чораларини кўриш;
- биржа савдолари орқали харид қилинадиган ун, ўсимлик ёғи ва шакар маҳсулотларини марказлаштирилган усулда бевосита чакана савдо дўконлари орқали аҳолига етказиб берилишини таъминлаш ҳамда муомала ҳаражатларини камайтириш мақсадида, маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда база билан шартнома асосида ишловчи фирма дўконлар тармоғини кўпайтириш;
- чакана савдо дўконларида кундалик зарур товарларнинг барча турлари савдода доимий бўлишини таъминлаш;
- 2015/2016 йил қиш-баҳор мавсумига белгиланган турдаги ва ҳажмдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жорий йил 25 ноябргача тўлиқ миқдорда заҳирага ғамлаш. Омборларга тўлиқ миқдорда заҳира қилинган маҳсулотлар бўйича фотоальбом тайёрлаб, шахсан корхона раҳбари томонидан Уюшма раҳбариятига ҳисобот тақдим этилишини таъминлаш;
- харид қилинаётган маҳсулотлар бўйича тузилган шартномалар, тўловлар, ижарага олинган омборлар бўйича ижара шартномалари ҳуқуқий жиҳатдан қонуний тарзда расмийлаштирилишига эътибор бериш, маҳсулот ғамлаш ишларини бориши ҳақида белгиланган муддатларда маълумот тақдим этиб борилишини ташкил этиш;
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ички истеъмол бозори эҳтиёжидан ортиқча қисмдан четга экспорт қилишга жиддий киришиш, бунинг учун махсус масъул менежер ходимларни тайинлаш ва уни замонавий талабга кўра малакасини ошириш чорасини кўриш;
- Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига асосан республикада чоп этилаётган “Халқ сўзи”, “Народное слово”, “Қишлоқ ҳаёти” газеталарига 2016 йил учун белгиланган нусхада обуна ташкил этиш ва жорий йилнинг 1 декабрига қадар обуна тўлиқ ташкил этилганлиги тўғрисида асосли маълумотлар Уюшмага тақдим этиш;
- АКТ соҳасини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича расмий веб-саҳифасига ҳар ҳафта давомида янгилик ва маълумотларни тўлдириб бориш юзасидан масъул ходимларнинг шахсий жавобгарлиги ошириш;
- иш юритишда қоидаларни бузган мутахассисларга нисбатан ўрнатилган тартибда маъмурий интизомий чоралар кўриш;
- ижро назорати ҳамда электрон ҳужжатлар алмашинуви бўйича мавжуд замонавий ва ҳимояланган тизимни янада чуқурлаштириш;
- назорат бўлими ва девонҳонадаги бўш иш ўринларини малакали мутахассислар билан тўлдириш;
- назоратдаги ҳужжатларни ҳар ҳафта давомида таҳлил қилиб бориш;
- ижрочи ва масъул ходимларнинг ижро интизомини таъминлашда уларнинг жавобгарлигини янада ошириш чораларини кўриш;
- ҳар чорак якуни билан ўтказиладиган жамоа йиғилишларида ижро интизоми аҳволини муҳокама этиб бориш;
- 2014 йил молиявий-хўжалик фаолиятини танқидий таҳлил этиб, корхонанинг товар айланмаси ва рентабеллик даражасини кескин кўтариш тадбирларини амалга ошириш тавсия этилсин.
9. Уюшманинг департамент ва бошқарма бошлиқларига:
- Уюшма марказий девонига келган ва электрон хужжат тизими орқали бўлинмаларга юборилган ҳужжатлар ижросини таъминлаш ҳамда фуқаролардан, шунингдек, ягона интерактив давлат хизмати порталидан келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни талабларига қатъий риоя этган ҳолда кўриб чиқишни ташкил этиш топширилсин.
10. Савдо ва маркетинг ишларини мувофиқлаштириш департаменти (Н.Т.Аҳмаджонов)га:
-истеъмолчиларни кенг ассортиментдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш учун зарур бўлган асосий маҳсулот турларини омборларда доимий заҳираси яратилишини назоратга олиш ва мониторингини олиб бориш. Бу масалада вилоятларга бириктирилган масъул ходимларнинг жойларга бориб аҳволни ўрганиш натижаларини умумлаштириш асосида Уюшма раҳбариятига мунтазам равишда маълумот тақдим этиб бориш;
- Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига мувофиқ 2015/2016 йил қиш-баҳор мавсумига заҳира қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жорий йил 1 декабрга қадар барча турлари бўйича тўлиқ ғамланиши мониторингини ташкил этиш ва амалга оширилаётган ишларнинг бориши ҳақида ҳар ҳафтада Уюшма раҳбариятига ҳамда белгиланган муддатларда Вазирлар Маҳкамаси ва Иқтисодиёт вазирлигига ахборот тақдим этиб бориш;
-тизимдаги корхоналарда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини янгилигича ва қайта ишланган ҳолда экспорт қилиш юзасидан амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилиш ва жонлантириш;
-2015 йилга белгиланган Дастурдаги тадбирларни ҳамда Республика Ҳукумати томонидан қўйилган вазифалар ижросини муддатида таъминламаган жамият раҳбарларини Бошқарувнинг кенгайтирилган йиғилишлари оралиғида уюшмага таклиф этиб ижрони таъминлаш тадбирларини кўриб бориш амалиётини қўллаш топширилсин.
11. Ишлаб чиқариш, техник жиҳозлаш ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш ишларини мувофиқлаштириш департаменти (Ш.С.Асамов)га:
- Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2011 йил 7 апрелда тасдиқланган Вазирлар Маҳкамасининг “2011-2015 йилларда мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашнинг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 105-сон қарори ижроси юзасидан 2015 йилга тасдиқланган Манзилли дастурнинг лойиҳа ташаббускорлари томонидан бажарилишини танқидий таҳлил этиб бориш;
- Республика ҳудудларида ички истеъмол бозорини озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан тўлдириш мақсадида кичик ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлашни ривожлантириш, совуткичли сиғимларни ташкил қилиш ҳамда аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш ва шу билан бирга янги иш ўринларини яратишга қаратилган Уюшманинг 2015 йилга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлари ҳамда бу борадаги кўшимча чора-тадбарлар Дастурини ижросини назоратга олиш;
- қайта ишлаш ва экспортбоп тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш кичик корхоналарини ташкил этиш бўйича ҳудудудий улгуржи савдо базалар томонидан тақдим этилган лойиҳаларни барча Департамент бошлиқлари билан биргаликда кўриб чиқиб, Уюшма раҳбарияти томонидан тасдиқланиши ва лойиҳаларни белгиланган муддатларда ишга туширилиши таъминлансин. Зарур даражада ишларни ташкил этилишини таъминламаган улгуржи базалар раҳбарларига нисбатан тегишли интизомий чоралар кўриш юзасидан Уюшма раҳбариятига таклиф тақдим этиш юклатилсин.
12. Ахборот-таҳлил, АКТни жорий қилиш, кадрлар билан ишлаш ва назорат департаменти (О.М.Анваров)га:
- Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги 355-сонли қарорига мувофиқ, Уюшманинг расмий веб-саҳифасига фаолиятга оид керакли маълумотларни жойлаштирилиши ва ҳар ҳафта давомида янгиликлар киритиб борилиши, шунингдек, тизимдаги корхоналар томонидан бу борада амалга оширилаётган ишларини жиддий назорат қилиш;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 3 апрелдаги “Иқтисодиётнинг реал секторига ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ-2158-сонли қарорига асосан ташкил этилган интеграцияланган ахборот тизимидан Уюшманинг департамент ва бошқармасида, шу билан бир қаторда тизимдаги корхоналарда самарали фойдаланишга эришиш;
- Ягона интерактив давлат хизмати порталидан келиб тушадиган жисмоний ва юридик шахсаларнинг мурожаатлари ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқилиши назоратга олиш;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 мартдаги 73-сон қарорида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида “Ахборот хавфсизлиги” бўйича жорий йилнинг декабрига қадар ҳудудий улгуржи савдо базалари ходимларининг малакасини ошириш чораларини кўриш;
- Уюшмада лицензияланган дастурий таъминотдан фойдаланишни ривожлантириш чораларини кўриб таклиф киритиш;
- ижро интизоми, ҳужжатлар билан ишлаш ва уларнинг назорати масаласида, зарур ҳолда, улгуржи базаларнинг мурожаатларига асосан амалий ёрдам кўрсатиш топширилсин.
13. Уюшма раисининг ўринбосарлари (Н.Т.Аҳмаджонов, Р.У.Хамидбеков)га:
2015 йил учун белгиланган комплекс чора-тадбирларининг прогноз параметрларига эришишни сўзсиз таъминлаш, шунингдек 2016 йилда ички истеъмол бозорини озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан тўлдириш мақсадида, кичик ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлашни ривожлантириш, совуткичли сиғимларни ташкил қилиш ҳамда аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш ва шу билан бирга янги иш ўринларини яратишда мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш юзасидан Комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши таъминлансин ва тасдиқлаш учун киритилсин.
14. Уюшма раисининг ўринбосари (Н.Т.Аҳмаджонов) ва "Intertrade invest" МЧЖ (А.Каримов)га:
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, экспортбоп маҳсулотларни кўпайтириш бўйича кичик ишлаб чиқариш цехларини ташкил этишни мувофиқлаштириш ва мавжудларини ривожлантириш юзасидан Уюшма тизимидаги корхоналарга бизнес лойихаларни тайёрлашда амалий ёрдам кўрсатиш;
- Уюшма тизимидаги корхоналарнинг талабларига асосан сифатни бошқариш ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш жараёнлари бўйича ўқув тренингларини узвий ташкил этиш юклатилсин.
15. Ушбу мажлис қарори ижросини назорат қилиш Уюшма раисининг ўринбосарлари Н.Т.Аҳмаджонов, Р.У.Ҳамидбеков зиммаларига юклатилсин.
«Ўзулгуржисавдоинвест» уюшмаси Марказий девони
касаба уюшмаси қўмитаси мажлисининг
Баёни № 1
2015 йил 26 август Тошкент шаҳри
Раислик қилувчи: Касаба уюшма қўмита раиси – Ш.С.Асамов
Қатнашганлар: Уюшма Марказий девони касаба Уюшмаси
аъзолари, Ш.М.Усмонов-ЎР МХХ ходими
жами 27 киши
КУН ТАРТИБИ:
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 24 йиллиги муносабати билан “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмасининг маънавий-маърифий чора-тадбирлар режасига мувофиқ “Тинч ва осойишта ҳаёт” мавзуида суҳбат ўтказиш учун Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Қорақалпоғистон халқ артисти, Ўзбекистон Миллий телерадио-компаниясининг “Дунё бўйлаб” кўрсатуви катта мухаррири, Халқаро “Олтин қалам” мукофоти совриндори, “Энг улуғ, энг азиз” ва “Наврўз” умумхалқ мукофотларининг бош совриндори, “Дўстлик ордени” соҳиби, олий тоифали суҳандон Фарход Бобожонов маърузаси.
Кун тартибидаги масала бўйича Уюшма Марказий девони касаба уюшма қўмитаси раиси Ш.С.Асамов йиғилишни очиб, маъруза учун сўзни Фарход Бобожоновга берди.
Маърузачи ўз сўзида ҳозирги даврда Ироқ, Сурия, Украина ва бошқа турли мамлакатларда нотинчлик, қашшоқлик, Европа, Россия каби ҳудудларда иқтисодий инқироз ҳукм сураётган бир пайтда бизнинг мамлакатимизда давлатимиз раҳбари ва Ҳукуматнинг иқтисод устуворлиги принциплари асосида олиб бораётган сиёсати, саъй-ҳаракатлари натижасида энг аввало тинчлик сақланиб турилаётгани, барқарорлик ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминлаётгани, тадбиркорликка, айниқса бу соҳага ёшларнинг кенг миқёсда жалб этилаётгани натижасида мамлакатимизнинг халқаро миқёсда нуфузи ошиб бораётганини эслатиб ўтди.
Шунингдек, Ал-Бухорий, Мотрўдий, Абу Райхон Беруний, Абу Али ибн Сино, Ал Хоразмий каби боболаримизнинг дунё илм-фанига, тараққиётига қўшган улкан хиссалари, сохибқирон Амир Темурнинг Европа халқларининг ўз давлатчилигини сақлаб қолишида, кейинги ривожланишидаги роли, биз авлодларнинг буюк боболаримиз амалга оширган ишларидан ғурурланган ҳолда, мамлакатимизда содир бўлаётган ҳар бир ижобий ўзгаришларга дахлдорлик хисси билан яшашимиз ҳақида қайд этди.
Маъруза якунида маърузачи ўтказилган суҳбатдан кўзланган мақсад ёш ўғил-қизларимизга аҳлоқ-одоб, диний-экстремистик оқимларнинг алдов даъватларига берилмаслик, ватаннинг содиқ фарзандлари сифатида улғайиши учун бор куч-ғайратини аямасдан тарбияланиши зарурлигини айтиб ўтди. Шунинг билан бирга, мамлакатда тинч-тотув, осойишта ҳаёт кечириш учун яратилган шароитни қадрлаш, шукронасини қилиб, азиз ватаннинг ҳар бир қарич ерини эъзозлаш ва бу шароитнинг бардавомлигини таъминлашга ҳар ким ўз ҳиссасини қўшиши кераклиги уқтирилди.
Раислик қилувчи Ш.Асамов
Баённи тузувчи Ш.Аҳмаджонов
“Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси ва Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси билан ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича 2015 йилга мўлжалланган қуйидаги чора-тадбирлар режаси лойиҳалари ишлаб чиқилди:
"Омборхона" ҳисоботини жорий этиш ТАРМОҚ-ЖАДВАЛИ
“Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмасида расмий веб-сайтни такомиллаштириш бўйича 2015 йилга мўлжалланган ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 3 апрелдаги ПҚ-2158-сон қарори талабларига мувофиқ “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмасида ахборот – коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг 2015-2020 йилларга мўлжалланган Дастур
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 3 апрелдаги ПҚ-2158-сон қарори талабларига мувофиқ “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмасида ахборот-коммуникация тизимлари ва дастурий махсулотларни жорий этиш бўйича масъул ходимларни малакасини ошириш юзасидан 2015 йилга мўлжалланган ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
“Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмасида ахборот тизимлари ва дастурий махсулотларни жорий этиш ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янада ривожлантириш бўйича ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
“Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси ҳамда тизимдаги ҳудудий улгуржи савдо базаларида 2015 йилда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳамда бошқарув жараёнини компьютерлаштириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича Чора-ТАДБИРЛАР ИШ-РЕЖАСИ
«Ўзулгуржисавдоинвест» уюшмаси Бошқарувининг
2014 йил якунларига бағишланган кенгайтирилган йиғилишининг
2015 йил 31 январ Тошкент ш.
Раислик қилувчи: З.О.Файзиев – уюшма раиси
Қатнашганлар:
И.Қобилов – Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил Департаментининг бош мутахассиси;
Уюшма тизимидаги ҳудудий улгуржи савдо базалар раҳбарлари, уюшма раисининг ўринбосари в.в.б. Р.У.Ҳамидбеков, уюшманинг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, вилоятларга бириктирилган масъуллар (рўйхат бўйича).
КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йилда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилги иқтисодий дастурнинг асосий устувор вазифаларига бағишлаб ўтказилган мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгилаб берилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда 2015 йилда Уюшма фаолиятини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ва вазифаларини белгилаб олиш ва бу борада ишни ташкил қилиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар тўғрисида;
2. “Республика ҳудудларида ички истеъмол бозорини озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан тўлдириш мақсадида кичик ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлашни ривожлантириш, совуткичли сиғимларни ташкил қилиш ҳамда аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш ва шу билан янги иш уринларини яратишга қаратилган “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмасининг 2015 йилга мўлжалланган Комплекс чора-тадбирлари” ни бажарилишини таъминлаш;
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора–тадбирлари тўғрисида”ги 355-сон қарорида белгиланган вазифаларнинг ижроси;
4. Республика ички истеъмол бозорига, ҳусусан қишлоқ аҳолисига асосий турдаги озиқ-овқатлар, шу жумладан давлат ресурсларидан ажратилган маҳсулотларни бир текисда ва узлуксиз етказиб берилишини таъминлаш борасида 2014 йилда амалга оширилган ишларнинг таҳлили ва бу борада 2015 йилда ҳудудий улгуржи савдо базалари раҳбарлари масъулияти ва жавобгарлигини ошириш бўйича кўриладиган чоралар юзасидан;
5. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон ва Раёсатининг 2013 йил 21 октябрда ўтказилган 49-сон мажлис қарорларига асосан улгуржи базаларда ижро интизоми, ҳужжатлар билан ишлаш, уларни назорати бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида;
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги (ЭДО-12-19-23) “Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш, юридик хизмат фаолиятини ташкил этиш ва қабул қилинаётган ҳуқуқий ҳужжатларнинг қонунийлигини таъминлашдаги масъулияти” тўғрисидаги 152-сон баён қарори юзасидан.,
Республика аҳолисини ижтимоий муҳим товарлар билан узлуксиз таъминлаш мақсадида, 2014 йил январ-декабр ойларида Уюшма таркибидаги улгуржи базалар томонидан ҳокимликлар тасдиқлаган дислокация бўйича давлат ресурслари ҳисобидан ажратилган 247 минг тн. ун, 95,3 минг тн. ўсимлик ёғи, 29 минг тн шакар маҳсулотлари, биржадан харид қилинган 290 тонна хўжалик совуни ва бошқа маҳсулотлар ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан харид қилинган 3,5 минг тонна гуруч ва импортдан келтирилган 16,7 минг тонна ўсимлик ёғи истеъмолчиларга етказиб берилди. Асосий маҳсулотларнинг 84 фоизи савдо шохобчалари орқали базаларни транспорт воситалари ёрдамида марказлаштирилган усулда етказилди. Аммо, бу усулда “Навоий фудинвест” МЧЖ-48%, “Қорақалпоқгўштсутсавдо”, “Турон Ҳамид” МЧЖ-30%, “Риштон савдо инвест” 15% маҳсулот етказган холос.
Ички истеъмол бозорини тўлдириш учун республика маҳаллий товар ишлаб чиқарувчилари билан 845 млрд сўмлик 3922 та шартномалар тузилиб, улардан 738 млрд сўмлик истеъмол товарлари харид қилинди. Чакана савдо корхоналарига 9 мингта шартномалар бўйича, жами 586 млрд. сўмлик истеъмол товарлари сотилди, шундан 80 млрд. сўмлик маҳсулотлар республиканинг олис қишлоқлари ва бориш қийин бўлган тоғли ҳудудларига етказиб берилди.
Тизимдаги корхоналарнинг аксариятида тижорат ишларини фаоллаштириш, маҳаллий саноат корхоналари, фермер хўжаликлари билан узвий алоқаларни ўрнатиш, сотилаётган маҳсулот турини кўпайтиришга эътибор берилмаётгани оқибатида, ўтган йилда 2013 йилга нисбатан маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан харид қилинган ва истеъмолчиларга етказиб берилган маҳсулот ҳажми сезиларли даражада камайган.
Товар харид қилиш бўйича шартномалар "Бухоро озиқ-овқат" ИЧК-69%, “Бекободгўштсутсавдо”-61, "Туркистонматлуботинвест"-31, “Хоразмозиқ-овқатмоллари” МЧЖ томонидан 28 фоизга бажарилган. Истеъмолчиларга шартнома бўйича "Туркистонматлуботинвест" ва “Фарғонагўштсутсавдо” жамиятлари-55%, “Марказ савдо инвест” МЧЖ 51 фоиз маҳсулот етказиб берганлар.
Аҳолини ижтимоий ҳимоялаш мақсадида, Уюшма тизимидаги “PSM GROUP” ОАЖ томонидан ҳомий ташкилотлардан ўтказиладиган маблағ ҳисобига “Наврўз” байрами, “9 май Хотира ва қадрлаш куни”, шунингдек, Янги 2015 йил байрами муносабати билан республика кам таъминланган оилалари учун жами 5,7 млрд сўмлик 28,9 мингта байрам совғалари тўплами тайёрланиб, савдо базалар орқали жойлардаги “Маҳалла”, “Нуроний” жамғармаларига етказиб берилди.
Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан келишган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг деҳқон бозорларида 16-25 март кунлари, август ойида ва 25 декабр-2 январ кунлари, шунингдек “Ўзкўргазмасавдо” биноси худудида янги йил арафасида озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан арзон нархларда байрамолди савдо ярмаркалари ўтказилди.
2014 йил пахта теримчилари учун автолавкалар ва бошқа транспорт воситаларини жалб қилиб, пахта даласининг ўзида озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан кўчма савдолари ташкил этилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 19 августдаги 01-03/1-754 сонли Баёни топшириғига мувофиқ 2014/2015 йил қиш-баҳор мавсуми учун ўтган йилнинг 10 декабр ҳолатига, базаларнинг берган маълумотига кўра, жами 70 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ғамланган.
Аксарият корхоналар раҳбарлари томонидан Уюшмага тақдим этилаётган маълумотларда кўрсатилган сотилган товарлар ва уларнинг қолдиқлари структураси таҳлил қилинмаяпти ва сотилаётган товарлар ассортиментини кенгайтиришга эътибор берилмаяпти.
Ўтган 2014 йилни таҳлил қиладиган бўлсак, “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси тизимидаги 45 та улгуржи савдо база ва корхоналарнинг расмий веб-сайт саҳифалари, коорпоратив электрон (umail.uz) ҳамда “е-хат” ҳимояланган электрон почталари шунингдек, интеграцияланган “Ҳисобот” ахборот тизими ишга туширилди, 36 нафар АКТ ходимлари таянч марказларида ташкил этилган АКТ соҳаси бўйича ўқув курсларида ўз малакаларини оширишди. Алоҳида таъкидлаш лозимки, “Шахрисабз озиқ-овқат моллари” МЧЖ томонидан 20 нафар ходимлар малака ошириб, шундан 12 нафари сертификат билан таъминланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг баҳолаш механизми орқали мониторинг натижасига кўра, Уюшмада АКТ соҳасини ривожлантириш ва жорий этиш бўйича амалга оширилган ишларга 73.3 баҳо берилди.
Ҳисобот даврида Уюшма марказий девонига фуқароларнинг 5 та мурожаатлари келиб тушди, барчаси белгиланган тартибда кўриб чиқилди ва муаллифларга тегишли жавоблар йўлланди.
“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижросини таъминлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 30.12.2014 йилда ўтказилган йиғилиши бўйича қабул қилинган 152-сонли баёнида белгиланган топшириқлардан келиб чиқиб, Уюшма томонидан 2015 йил январ ойида махсус буйруқ қабул қилинди, тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилди ҳамда ижро учун тизимдаги ҳудудий улгуржи савдо базаларга юборилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.1999 йилдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон қарори талаблари ва бу борада 15.07.2014 йилда 01-03/09-02 сонли топшириқлардан келиб чиқадиган вазифалар ҳусусида бир неча бор муҳокама ва тушунтириш ишлари олиб борилган бўлишига қарамай, айрим корхона раҳбарлари томонидан бу масалага жиддий ёндошилмаяпти.
Шу ўринда алоҳида таъкидлаш лозимки, корхона расмий веб-сайтларига керакли маълумотларни жойлаштириш, ҳар ҳафта давомида янгиликлар киритиб бориш юзасидан аниқ чоралар кўрилмаган ва назоратга олинмаган.
Юқорида таъкидланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда кўрилган масалалар муҳокамасидан келиб чиққан ҳолда, жорий йилда амалга оширилиши талаб этиладиган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида,
ҚАРОР ҚИЛИНДИ:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 16 январ “2014 йилда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилги мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифалари тўғрисида” ги 1-сонли баёни раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан жорий йилга белгилаб қўйилган топшириқлардан келиб чиқиб, бозор иқтисодиёти ва талабларига жавоб берадиган тижорат директори, молия директори, мижозлар билан ишлаш ва харидлар бўйича лойиҳа менеджери ва бошқа янги лавозимларни халқаро амалиётга мос равишда, уларнинг мансаб мажбурияти ва вазифаларини аниқ белгилаган ҳолда жорий этишга барча улгуржи базаларнинг эътибори қаратилсин.
Шундан келиб чиқиб, штат жадвалига киритилган ўзгартиришлар юзасидан 1-чорак якунига қадар Уюшманинг “Ижро назорати ва кадрлар билан ишлаш бўлими”га маълумот тақдим этилсин.
3. Ҳисобот даврида “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси тизимига Тошкент шаҳридан “Атлас Глобал” масъулияти чекланган жамияти аъзоликка қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
4. Ўзбекистон республикаси Президент Фармони, 30.03.2011 йилдаги ПҚ-1514 сонли қарори ва Ҳукуматнинг қатор қарорлари талаблари, шунингдек ўзаро тузилган келишув-шартнома шартлари сурункали бажармаган Жиззах вилоятидаги “Мирамах Мадад” МЧЖ, "Маннон Ота" МЧЖ, "Фориш улгуржи савдо инвест" МЧЖ, "Улуғ Жамшид" МЧЖ ҳамда Сирдарё вилоятидан “Сирдарёгўштсутсавдо” МЧЖ , Наманган вилоятидан “Шарқ Юлдузи” МЧЖ базаларини таркибдан чиқарилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
5. Тизимдаги корхоналар фаолиятидаги камчиликлар, ҳудудий база сифатида юклатилган вазифаларни тўлақонли бажарилмаслигига аксарият раҳбарларда эскича фикрлаш ва ишлашга “кўникма” ҳосил бўлганлиги оқибати эканлиги қайд этилсин.
6. “Қорақалпоқгўштсутсавдо”, “Нукус универсал базаси”, “Турон Хамид”, “Баракат Тўрткўл”, “Тўрткўл УУСБ”, “Шимбайулгуржиинвест” жамиятлари раҳбарларига:
- Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 ноябрдаги 01-05/1-3 сонли йиғилиш баёнига асосан Нукус шаҳри “Дўстлик” каналига ёндош ҳудудда замонавий “Болалар дунёси” савдо мажмуасини қурилиш ишларини жадаллаштириш ва “Наврўз-умумхалқ байрами” арафасида фойдаланишга топшириш юзасидан Қорақалпоғистон Республикасида фаолият юритаётган улгуржи база раҳбарларининг берган ваъдалари инобатга олинсин.
7. Устав фондида давлат улуши мавжуд хўжалик жамиятлари раҳбарларига:
- 2015 йилга мўлжалланган бизнес-режаларида мавжуд бозор конъюнктураси чуқур ўрганиб, истиқболли кўрсаткичларни ўтган йиллар билан солиштириш ва чораклар кесимида ёритилган ҳолда ифодалаш, шунингдек, бизнес режаларда жамиятларнинг ишлаб чиқарилаётган махсулотларининг таннарҳини пасайтириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш каби бўлинмаларнинг ёритган ҳода тузилишига;
- йиллик ҳисоботларни белгиланган тартиб ва муддатлардан кечиктирмай тақдим этилиши, Молия Вазирлигининг кўрсатмалари ижроси таъминланиши, айниқса соф фойдани жамиятни ривожлантириш учун йўналтирилган қисмини устав фондига капиталлаштириш ҳисобига амалга оширилиши, давлат улушига дивидендларни ўрнатилган тартибда тўлиқ ҳисобланиши ва ўз вақтида бюджетга тўланиши, шунингдек, олдинги йиллардан тўланмай қолган дивидендларни қисқа муддатда тўлаб берилишига ижро органи раҳбарларининг эътибори қаратилсин ва ижроси таъминлансин.
8. Уюшма тизимидаги улгуржи савдо базалари раҳбарларига:
-давлат ресурсларидан ажратилаётган асосий маҳсулотларни ўсимлик ёғини сотилишини тартибга солиш бўйича “Назорат механизми” талабларига қатъий риоя қилган ҳолда, ойма-ой тўлиқ миқдорда харид қилиб, истеъмолчиларга марказлаштирилган усулда етказиб берилишини таъминлаш;
-биржа савдолари орқали харид қилинадиган ун, ўсимлик ёғи ва шакар маҳсулотларини бевосита чакана савдо дўконлари орқали аҳолига етказиб берилишини таъминлаш, ҳамда муомала харажатларини камайтириш мақсадида маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, база билан шартнома асосида ишловчи фирма дўконлар тармоғини кенгайтириш чораларини кўриш;
-омборларда ва фирма дўконларида озиқ-овқат товар ассортиментини кенгайтириш чораларини кўриш;
-2014/2015 йил қиш-баҳор мавсумига заҳира қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини шу йил феврал-май ойларида, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан келишилган жадвал бўйича ички бозорга тизимли етказиб берилишини таъминлаш топширилсин.
-жорий йил 1 мартдан 5 апрелгача Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишилган ҳолда, кенг турдаги озиқ-овқат ва мева-сабзавот маҳсулотлари билан байрамолди савдо ярмаркаларини ташкил этиш учун зарур маҳсулот заҳираларини яратиш;
-корхона қошида очилган ишлаб чиқариш цехлари қувватларидан унумли фойдаланиш, истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш, мева-сабзавотларни қайта ишлашга ихтисослашган ҳамда 2015 йил дастурига киритилган бошқа янги цехлар ташкил этиш тадбирларини амалга ошириш;
-Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йилдаги 105-сон қарори, “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмасининг 2015 йилга мўлжалланган Комплекс дастуридаги белгиланган тадбирлар, мақсадли кўрсаткичларни, масъулият билан ёндошган ҳолда, Уюшма раҳбарияти билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ҳокимлари томонидан тасдиқланган тармоқ жадвалида кўрсатилган муддатларда бажарилишини таъминлаш, ушбу масалалар бўйича Уюшманинг Бош бошқармасига ҳисобот бериб борилишини жиддий назоратга олиш;
-жойлардаги ҳокимликлар билан келишилган ҳолда жисмоний ва юридик шахслар вакилларини ҳар ҳафтада шахсий қабул қилиш, шу жумладан, 2015 йилнинг биринчи ярим йиллигига мўлжалланган сайёр қабуллар жадвалини тасдиқлаш;
-жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш жадваллари, уни ўтказиш вақти, қабул жойи ҳамда қабулга олдиндан рўйхатга ёзилиш тўғрисидаги ахборот маъмурий бинонинг ҳамма кириш жойларидаги стендларда ёки бошқа йўл билан манфаатдор шахслар эътиборига етказиш;
- ҳар чорак якуни билан ўтказиладиган жамоа йиғилишларида ижро интизоми аҳволини муҳокама этиб бориш;
-2013 йил молиявий-хўжалик фаолиятини танқидий таҳлил этиб, корхонанинг товар айланмаси ва рентабеллик даражасини кескин кўтариш тадбирларини амалга ошириш;
-ходимлар ўртача ойлик маошини камида энг кам ойлик иш ҳақининг 4 баробарига етказиш;
-Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 мартдаги “Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларини ахборот-коммуникация технологиялари бўйича малакаларини ошириш тўғрисида”ги 73-сон қарори юзасидан таянч ўқув марказларида, шунингдек, чет эл тажрибасини ўрганиш бўйича ривожланган давлатларда ходимларни билим ва кўникмаларини ошириш чораларини кўриш;
- яратилган веб-сайтларни ҳар ҳафтада маълумотлар ва янгиликлар билан тўлдириб борилиши устидан назорат ўрнатиш ва амалга оширилган ишлар юзасидан Уюшмага “uzsavdo@exat.uz”, “uzsavdo@umail.uz” электрон почталари орқали ахборот бериб бориш тавсия этилсин.
9. Уюшманинг бошқарма ва бўлим бошлиқларига:
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 355-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Уюшманинг АКТ бўлимига ҳар ҳафта давомида фаолиятимизга оид янгилик ва маълумотларни бериб бориш бўйича жадвал ишлаб чиқиб тасдиқлаш;
- Уюшма марказий девонига келган ва электрон хужжат тизими орқали бўлинмаларга юборилган ҳужжатлар ижросини таъминлаш ҳамда фуқаролардан, шунингдек, ягона интерактив давлат хизмати порталидан келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни талабларига қатъий риоя этган ҳолда кўриб чиқишни ташкил этиш топширилсин.
10. Уюшманинг вилоятларга бириктирилган масъул ходимларига:
- Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан жорий йилга белгилаб қўйилган топшириқларга кўра, бириктирилган вилоятлардаги улгуржи савдо базаларнинг штат жадвалида бозор иқтисодиёти ва талабларига жавоб берадиган тижорат директори, молия директори, мижозлар билан ишлаш ва харидлар бўйича лойиҳа менеджери ва бошқа янги лавозимларни халқаро амалиётга мос равишда, уларнинг мансаб мажбурияти ва вазифаларини аниқ белгилаган ҳолда жорий этилиши устидан назорат ўрнатиш;
- Уюшманинг 2015 йилга мўлжалланган Комплекс чора-тадбарларида белгиланган тадбирлар, мақсадли кўрсаткичларни тармоқ жадвалида кўрсатилган муддатларда корхона раҳбарлари томонидан бажарилишини кундалик назоратга олиш, зарур ҳолда Уюшманинг Бош бошқармаси билан биргаликда ваколат доирасида ёрдам кўрсатиш;
- тизимдаги улгуржи базаларда фуқароларнинг ёзма ва оғзаки мурожаатларининг кўриб чиқиш аҳволи ўрганиб бориш;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 3 апрелдаги “Иқтисодиётнинг реал секторига ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ-2158-сонли қарорига асосан ташкил этилган интеграцияланган ахборот тизимидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек тизимдаги барча улгуржи савдо базалар томонидан ҳисобот ва маълумотларни мазкур тизим орқали юборилишига эътибор қаратилсин.
11. Озиқ-овқат товарлари ва мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш, сақлаш, сотиш фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси (Аҳмаджонов)га:
-давлат ресурсларидан ажратилаётган ун ва ўсимлик ёғи маҳсулотларини ойма-ой тўлиқ миқдорда харид қилиб, истеъмолчиларга етказиб берилишини таъминлаш юзасидан назорат ўрнатиш. Муайян ойга ажратилган ун, ёғ маҳсулотларини вақтида ва тўлиқ харид қилинишини таъминламаган базаларга ажратилган маҳсулотларнинг ой давомида биржадан ўзлаштирилмаган қисмини бошқа базалар орқали харид қилиб, истеъмолчиларга етказиб берилишини ташкиллаштириб бориш;
- Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 19 августдаги 01-03/1-754 сонли Баёни топшириғига мувофиқ 2014/2015 йил қиш-баҳор мавсуми учун заҳирага қўйилган маҳсулотларни, ички истеъмол бозоридаги вазиятдан келиб чиққан ҳолда, жорий йилнинг июн ойигача ички бозорга савдога чиқариб, аҳолига мақбул нархларда сотилиши мониторингини олиб бориш ва натижаси ҳақида белгиланган муддатларда Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этиб бориш;
12. Бош бошқарма бошлиғи (Асамов)га:
- “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмасининг 2015 йилга мўлжалланган Комплекс дастуридаги белгиланган тадбирлар, мақсадли кўрсаткичларни тармоқ жадвалида кўрсатилган муддатларда корхона раҳбарлари томонидан бажарилишини таъминлаш, зарур ҳолда лойиҳа ташаббускорларига тегишли таклиф ва тавсиялар тақдим этиш, шунингдек, бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирлар юзасидан мунтазам мониторинг юритиш, ушбу масалада маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда тизимли ишларни амалга ошириш юклатилсин;
13. Бош бошқарма (Ш.С.Асамов, Г.Қ.Умурзоқова) га
- ижро интизоми, ҳужжатлар билан ишлаш ва уларнинг назорати масаласида, зарур ҳолда, улгуржи базаларнинг мурожаатларига асосан амалий ёрдам кўрсатиш;
- тизимдаги улгуржи базаларда фуқароларнинг ёзма ва оғзаки мурожаатларини кўриб чиқиш аҳволини ўрганиб бориш;
- Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан жорий йилга белгилаб қўйилган топшириқларга кўра тизимдаги улгуржи савдо базаларнинг штат жадвалида бозор иқтисодиёти ва талабларига жавоб берадиган тижорат директори, молия директори, мижозлар билан ишлаш ва харидлар бўйича лойиҳа менеджери ва бошқа янги лавозимларни халқаро амалиётга мос равишда, уларнинг мансаб мажбурияти ва вазифаларини аниқ белгилаган ҳолда жорий этилиши устидан назорат ўрнатиш.
- касб-ҳунар коллежларининг 2015 йил битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича берилган топшириқни 01.12.2015 йилга қадар ижросини тўлиқ таъминлаш юзасидан тегишли ишларни амалга ошириш ва натижаси бўйича Вазирлар Маҳкамаси ва “Марказ”га маълумот тақдим этиш топширилсин.
14. Ушбу мажлис қарори ижросини назорат қилиш Уюшма раисининг ўринбосари в.в.б. Р.У.Ҳамидбеков ва бошқарма бошлиқлари зиммасига юклатилсин.
«Ўзулгуржисавдоинвест» уюшмаси Бошқарувининг 2014 йил январ-сентябр ойлари
якунларига бағишланган кенгайтирилган йиғилишининг
2014 йил 6 ноябр Тошкент ш.
Раислик қилувчи: З.О.Файзиев – уюшма раиси
Қатнашганлар:
И.Қобилов – Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил Департаментининг бош мутахассиси;
Уюшма тизимидаги ҳудудий улгуржи савдо базалар раҳбарлари, уюшма раисининг ўринбосари в.в.б. Р.У.Ҳамидбеков, уюшманинг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, вилоятларга бириктирилган масъуллар (рўйхат бўйича).
КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил январ-сентябр ойларида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилги иқтисодий дастурнинг асосий устувор вазифаларига бағишлаб ўтказилган мажлисида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш тўғрисида;
2. “Республика ҳудудларида ички истеъмол бозорини озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан тўлдириш мақсадида кичик ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлашни ривожлантириш, совуткичли сиғимларни ташкил қилиш ҳамда аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш ва шу билан янги иш ўринларини яратишга қаратилган “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмасининг 2014 йилга мўлжалланган КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ”да таъкидланган топшириқларни бажарилиши ҳақида;
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 16 майдаги 03/1-754 сонли топшириғига асосан 2014-2015 йилларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қиш-баҳор мавсумига ғамлаш учун белгиланган режани ижроси тўғрисида;
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 3 апрелдаги “Иқтисодиётнинг реал секторларига ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2158 сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси ахборот-комуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 355-сонли қарори ижросини бажарилиши ҳақида;
5. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 28 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қароролари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари ижросини таъминлашда барча давлат бошқаруви раҳбарларининг роли, шахсий масъулияти ва жавобгарлиги тўғрисида”ги ЭДО-01-13/1-02 сонли селектор йиғилиш баёнига асосан улгуржи базаларда ижро интизоми, ҳужжатлар билан ишлаш, уларни назорати тўғрисида.
(Файзиев, Ҳамидбеков, Аҳмаджонов, Отабоев, Саатбаев, Бозов, Бекжанов, Умурзоқова, Хамраев, Исмоилов, Абдукаимов, Исмоилов, Қодирхўжаев, Холов, Бурхонов, Мухторов, Ҳидоятов, Миркомилов, Назаров, Асомов, Турдиев, Рахматов, Зиятов, Якубов, Махмудов, Шомуродов, Расулов, Нуритдинов, Атамов, Отахонов, Жўраев, Носиров, Бакиев, Пўлатов, Базаров, Ахмеджанов, Султонов, Ишанов, Каримов, Халилов, Эрназаров, Анваров, Абдураҳмонов, Эргашев, Маматхонов, Ғофуров, Шарипов, Ахмедов, Отабоев, Қурбонов, Равшанов, Ибрагимов, Исамухамедов, Умаров, Юсупов, Джаҳангиров, Файзиев)
Жорий йилнинг январ-сентябр ойларида Уюшма тизимидаги улгуржи савдо базалар томонидан аҳолини ижтимоий муҳим ва бошқа озиқ-овқат ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилган.
Ўтган давр давомида истеъмолчиларга 176 минг тн. ун, 69 минг тн. ўсимлик ёғи, 30 минг тн шакар, 2,8 минг тонна гуруч 183 тонна хўжалик совуни ва бошқа жами 577 млрд. сўмлик истеъмол товарлари сотилган, шундан 156 млрд. сўмлик маҳсулотлар республиканинг олис қишлоқлари ва бориш қийин бўлган тоғли ҳудудларида яшайдиган аҳолига етказиб берилган. Асосий маҳсулотларнинг 82 фоизи савдо шохобчалари орқали базаларни транспорт воситалари ёрдамида марказлаштирилган усулда етказилган. Базаларда ташкил этилган цехларда 22 млрд сўмлик истеъмол товарлари, шу жумладан 8,7 млрд сўмлик озиқ-овқат ва 13,3 млрд сўмлик ноозиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Тизимдаги дўконлар сони 117 тага кўпайиб, 3017 тага етказилган.
Шунинг билан бирга, ички истеъмол бозорини тўлдириш учун республика маҳаллий товар ишлаб чиқарувчилари билан кенг турдаги маҳсулотлар харид қилиш учун шартномалар тузиш ва уларни ижросини таъминлашга аҳамият берилмаяпти. Аксарият базалар томонидан ун, ёғ ва шакардан бошқа товар харид қилиш бўйича шартномалар номигагина тузилиб, ижроси таъминланмаяпти.
9 ой давомида, тўлови таъминланмаганлиги сабабли, "Нукус универсал база", "Турон - Хамид", "Шимбайулгуржиинвест" базалари томонидан 266 тонна (6,4%), "Улгуржичаканасавдоинвест"-27,5 тонна, "Cафо савдо инвест"-158 тонна (7,6%), "Озиқ-овқат истеъмол моллари"-133 тонна (26%), "Олмалиқ гўшт - сут савдо"-107 тонна (15,1%), Фарғона вилоятидаги "Фарғона гўшт-сут савдо", "Қўқон-Баққоллик", "Фарғонаулгуржисавдоинвест", "Қиргули савдо" базалари томонидан 879 тонна (9%), "Хоразмулгуржисавдоинвест" ва "Хазорасп Турон" жамиятлари томонидан 296,4 тонна (6%) ўсимлик ёғи биржадан олинмай қолган. Ажратилган ун ресурсларидан Бухоро вилоятида 99%, Қашқадарё вилоятида 98%, Сурхондарёда 91 фоизи харид қилинган бўлса, Қорақалпоғистон Республикасида 21%, Сирдарё, Андижон Жиззах ва Тошкент вилоятларида 13, Фарғона вилоятида 8 фоизи харид қилинган холос. "Олмалиқ гўшт - сут савдо" жамияти ойма-ой мунтазам равишда истеъмолчиларга маҳсулот етказиб беришни тўлиқ таъминламай келмоқда.
Уюшмага тақдим этилаётган маълумотларда товар турлари ҳам ҳақиқатга нисбатан кўпайтириб кўрсатилмоқда. Товар ассортименти камлиги ҳақидаги танқиддан кўпчилик раҳбарлар хулоса чиқармаяптилар. 1 октябр ҳолатига 10 та базада товар турлари ўнтага ҳам етмайди. 1 июлда “Турон Хамид” МЧЖда 5 та, Андижон “Тўрткўл” ва "Хазорасп Турон"да 4 турдаги маҳсулот бўлган, хозир ҳам бу базаларда аҳвол ўзгармаган.
Ун ва ўсимлик ёғи истеъмолчиларга улгуржи базаларнинг ўз транспорт воситаларида чакана савдо дўконлари орқали етказиб берилиши тўғрисидаги Ҳукумат талаби . “Қорақалпоқгўштсутсавдо”, "Турон-Хамид", “Андижонгўштсутсавдо”, Андижон “Тўрткўл”, “Савдо сотиқ” "Риштон савдо инвест" жамиятларида тўлиқ бажарилмаяпти
Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига мувофиқ 2014/2015 йил қиш-баҳор мавсуми учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари заҳирасини яратиш ишлари "Қорақалпоқ гўшт-сут савдо", "Андижон УСИЧ", "Наманган озиқ-овқат истеъмол моллари", "Чирчиқ гўшт-сут савдо", "Олмалиқ гўшт - сут савдо", "Қўқон-Баққоллик", "Нукус универсал база", "Баракат-Тўрткўл", Андижон "Тўрткўл" жамиятларида суст кетмоқда.
Ун, ўсимлик ёғи биржа орқали тўлиқ харид қилинмагани ҳамда бошқа маҳсулотлар савдосига етарли эътибор берилмаганлиги натижасида умумий товар айланмаси ва соф фойда ҳажмлари ўтган йилга нисбатан 7,5 фоизга камайган.
“Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмасининг жорий йилга режалаштирилган Комплекс чора-тадбирлари ҳамда Манзилли дастурининг бажарилиши айрим ҳудудий улгуржи базалар томонидан суст суръатлар билан амалга оширилмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида “Нукус универсал базаси” МЧЖ томонидан ишга туширилиши режалаштирилган “Болалар дунёси” мажмуаси, “Бухоро Баққоллик” ХК паррандачилик хўжалиги, “Қашқадарёозиқовқатмоллари” АЖ – чорвачилик хўжалигини ташкил этиш, “Қўқон Баққоллик” МЧЖ томонидан макарон ишлаб чиқариш цехини ташкил этиш борасида мазкур корхона раҳбарлари зарур даражада эътибор бермаяптилар.
2014 йилда Манзилли дастур доирасида Наманган вилояти, Уйчи туманида (“Сафо савдо инвест” МЧЖ) ва Тошкент вилояти, Бекобод шаҳрида (“Бекободгўштсутсавдо” МЧЖ) ҳар бири минг тоннадан реконструкция қилинадиган совуткичли сиғимларнинг ижросини таъминлаш аҳволи Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 21 октябрдаги 7- сонли ҳамда 28.10.2014 й. 01-03-05-17-сонли баёнларида қаттиқ танқид остига олинган бўлишига қарамай, Ҳукумат топшириғининг ижроси ўз вақтида таъминланмаяпти.
Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.1999 йилдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон қарори талаблари ва бу борада 15.07.2014 йилда 01-03/09-02 сонли топшириқлардан келиб чиқадиган вазифалар ҳусусида бир неча бор муҳокама ва тушунтириш ишлари олиб борилган бўлишига қарамай, айрим корхона раҳбарлари томонидан бу масалага жиддий ёндошилмаяпти.
Жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 355-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Уюшма тизимидаги база ва корхоналарга веб-сайт очиш бўйича 09.09.2014 йилда 02-4/119-сонли хат орқали ҳамда раҳбарият томонидан берилган топшириқларга биноан яратилган веб-сайтларга керакли маълумотларни жойлаштириш, ҳар ҳафта давомида янгиликлар киритиб бориш ишларига умуман эътибор берилмаган.
Ижро интизоми паст даражада бўлган Жиззах, Сирдарё вилоятларидаги базалар томонидан уюшмага белгиланган маълумотлар ўз муддатларида тақдим этилмаяпти.
Хусусан, Уюшма томонидан ойлик товар айланмаси белгиланган шаклда ҳар ойнинг 3 санасигача тақдим этилиши тўғрисидаги кўрсатма, давлат томонидан ажратилаётган ресурсларни ўзлаштирилиши, товар турлари, омборлардаги товар қолдиқлари, кўрсатилаётган ҳомийлик ёрдамлари бўйича “Турон Хамид”, “Андижон УСИЧ”, “Тўрткўл” МЧЖ, “Бухоро озиқ-овқат”, “Сирдарёгўштсутсавдо”, “Туркистон матлубот инвест”, “Наманганозиқовқатагроэкспорт”, “Олмалиқгўштсутсавдо” жамиятлари томонидан маълумотлар мунтазам кечикиб ёки умуман тақдим этилмай қолмоқда.
Мазкур корхона раҳбарлари томонидан ҳужжатлар билан ишлашга етарли эътибор берилмаяпти.
Юқорида таъкидланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда кўрилган масалалар муҳокамасидан келиб чиққан ҳолда, жорий йилда амалга оширилиши талаб этиладиган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида,
ҚАРОР ҚИЛИНДИ:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 октябр “2014 йилнинг I-ярим йиллигида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилги иқтисодий дастурнинг асосий устувор вазифалари амалга оширилишини баҳолаш тўғрисида” ги 7-сонли баёни раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.02.06.йилдаги ПФ-3722 сонли Фармони, 30.03.2011 йилдаги ПҚ-1514 сонли қарори ва Ҳукуматнинг қатор қарорлари талаблари, шунингдек ўзаро тузилган келишув-шартнома шартларини сурункали бажармай келаётганлиги ва бу борада бир неча маротаба огоҳлантирилишига қарамай ижобий ўзгариш бўлмаганлиги сабабли, Сирдарё вилоятида фаолият олиб бораётган “Сирдарёгўштсутсавдо” МЧЖ Уюшма тизимидан чиқарилсин.
3. “Турон Хамид” МЧЖда, Андижон “Тўрткўл” ва "Хазорасп Турон" жамиятларида товар ассортиментини кенгайтириш ва етарли миқдорда товар заҳираларини яратиш борасидаги камчиликларни бартараф этиш учун уларнинг раҳбарлари шахсан жавобгарликлари ҳақида огоҳлантирилсин.
4. "Нукус универсал база", "Шимбайулгуржиинвест", "Турон - Хамид", "Улгуржичаканасавдоинвест, "Cафо савдо инвест", "Озиқ-овқат истеъмол моллари", "Олмалиқ гўшт - сут савдо", "Фарғона гўшт- сут савдо", "Фарғонаулгуржисавдоинвест", "Қўқон-Баққоллик", "Қиргули савдо", "Хоразмулгуржисавдоинвест" ва "Хазорасп Турон" жамиятлари томонидан давлат ресурсларидан биржа орқали ажратилаётган ўсимлик ёғини ойма-ой харид қилиб, вақтида истеъмолчиларга етказиб берилиши таъминламаётганлиги кўрсатиб ўтилсин.
5. 2013/2014 йил қиш-баҳор мавсуми учун белгиланган миқдордаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари заҳирасини яратиш шу йил 25 ноябргача таъминланиши ҳақидаги база раҳбарларининг берган ваъдалари инобатга олинсин.
6. “Нукус универсал базаси”, “Бухоро Баққоллик”, “Қашқадарёозиқовқатмоллари” улгуржи база раҳбарларига:
Жорий йилга белгиланган Чора-тадбирлар режасининг бажарилиши бўйича ишлар етарли даражада олиб борилмаётганлиги кўрсатиб ўтилсин ва тадбирларнинг ижросини таъминлаш бўйича қўшимча чоралар кўриш тавсия этилсин.
7. “Сафо савдо инвест”, “Бекободгўштсутсавдо” жамиятлари раҳбарларига:
2014 йилга мўлжалланган Манзилли дастурга мувофиқ, совуткичли сиғимларнинг ўз вақтида ишга туширилиши таъминланмаганлиги кўрсатиб ўтилсин.
Объектларни йил якунига қадар ишга тушириш учун барча мавжуд ресурсларни сафарбар этиш, зарур даражадаги назоратни ташкил этиш ҳамда таъсирчан чоралар кўриш, акс ҳолда корхона раҳбарларига нисбатан шахсий интизомий чоралар кўриш бўйича Наманган ва Тошкент вилоятлари ҳокимларига тавсия хати йўлланиши ҳақида огоҳлантирилсин.
8. “Қорақалпоқгўштсутсавдо”, “Нукус универсал базаси”, “Турон Хамид”, “Баракат Тўрткўл”, “Тўрткўл УУСБ”, “Шимбайулгуржиинвест” жамиятлари раҳбарларига:
- Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 ноябрдаги 01-05/1-3 сонли йиғилиш баёнига асосан Нукус шаҳри “Дўстлик” каналига ёндош ҳудудда замонавий “Болалар дунёси” савдо мажмуасини қурилиш ишларини жадаллаштириш ва йил якунига қадар фойдаланишга топшириш мақсадида, лойиҳа ташаббускори бўлган “Нукус универсал базасига” имконият даражасида амалий ёрдам кўрсатиш тавсия этилсин.
9. “Сурхондарёозиқовқатмоллари” ҳудудий улгуржи савдо базаси раҳбарига:
Жорий йилда вилоят бошқармаси ҳамда коллеж раҳбарияти билан боғланган ҳолда, бириктирилган “Бандихон” касб-ҳунар коллежи битирувчиларини ишга жойлаштириш жараёнидаги 38 нафар битирувчининг бандлигини таъминлаш юзасидан зарур чора-тадбирларни амалга ошириш ва натижалари бўйича Уюшмага маълумот бериш топширилсин.
10. Устав фондида давлат улуши мавжуд хўжалик жамиятлари раҳбарларига:
Давлат активлари бўйича ишончли бошқарувчининг 2014 йил 3 чорак хисоботларида умумий товар айланмаси бўйича бизнес-режа “Олмалиқгўштсутсавдо” МЧЖда 59 фоизга “Сурхондарёозиқовқатмоллари” ОАЖда 81 фоизга, “Фарғонагўштсутсавдо” ОАЖ да 88 фоизга бажарилганлиги кўрсатиб ўтилсин ва йил якунига бизнес-режа кўрсаткичларини яхшилаш бўйича барча зарурий чораларни кўришлари тавсия этилсин.
Устав фондида давлат улуши мавжуд корхоналар ҳисоботлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 30 июлда рўйхатга олинган 1394-сонли Низомга 2013 йил 28 ноябрда киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни инобатга олган ҳолда тайёрланишига алоҳида эътибор берилсин.
11. 2014 йилга, ҳусусан жорий йилнинг II-ярим йиллигига мўлжалланган Уюшманинг устувор йўналишлари бўйича ишлаб чиқилган Комплекс чора-тадбирларида белгиланган топшириқларни ўз муддатида бажарилишини таъминлаш юзасидан ҳудудий улгуржи савдо база раҳбарларининг берган ваъдалари ва кафолат хатлари Уюшманинг вилоятларга бириктирилган масъул ходимлари томонидан жиддий назоратга олинсин ва вужудга келаётган муаммолар юзасидан раҳбариятга тегишли таклифлар киритиб борилсин.
12. Уюшма тизимидаги улгуржи савдо базалари раҳбарларига:
-давлат ресурсларидан ажратилаётган асосий маҳсулотларни ўсимлик ёғини сотилишини тартибга солиш бўйича “Назорат механизми” талабларига қатъий риоя қилган ҳолда, ойма-ой тўлиқ миқдорда харид қилиб, истеъмолчиларга марказлаштирилган усулда етказиб берилишини таъминлаш;
-биржа савдолари орқали харид қилинадиган ун, ўсимлик ёғи ва шакар маҳсулотларини бевосита чакана савдо дўконлари орқали аҳолига етказиб берилишини таъминлаш, ҳамда муомала харажатларини камайтириш мақсадида маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, база билан шартнома асосида ишловчи фирма дўконлар тармоғини кенгайтириш;
-омборларда ва чакана савдо дўконларида ун, ўсимлик ёғи ва шакардан бошқа озиқ-овқат товарлари ассортиментини кенгайтириш чораларини кўриш;
-2014/2015 йил қиш-баҳор мавсумига заҳира қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жорий йилнинг 25 ноябригача белгиланган ҳажмлар ва маҳсулот турлари бўйича тўлиқ миқдорда омборларга ғамланишини таъминлаш;
-жорий йил 20 декабрдан 2015 йил 10 январгача Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишилган ҳолда, озиқ-овқат ва мева-сабзавот маҳсулотлари билан байрамолди савдо ярмаркаларини ташкил этиш учун зарур маҳсулот заҳираларини яратиш;
-корхона қошида очилган ишлаб чиқариш цехлари қувватларидан унумли фойдаланиш, истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш, мева-сабзавотларни қайта ишлашга ихтисослашган ҳамда 2014 йил дастурига киритилган бошқа янги цехлар ташкил этиш тадбирларини амалга ошириш;
- Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йилдаги 105-сон қарори, “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмасининг 2014 йилга мўлжалланган Комплекс дастуридаги белгиланган тадбирлар, мақсадли кўрсаткичларни, масъулият билан ёндошган ҳолда, муддатларида бажарилишини таъминлаш, ушбу масалалар бўйича Уюшманинг Бош бошқармасига ҳисобот бериб борилишини жиддий назоратга олиш;
- Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига асосан республикада чоп этилаётган “Халқ сўзи”, “Народное слово”, “Қишлоқ ҳаёти” газеталарига ҳамда “Маънавий ҳаёт” журналига 2015 йил учун белгиланган нусхада обуна ташкил этиш ва жорий йилнинг 1 декабрига қадар обуна тўлиқ ташкил этилганлиги тўғрисида асосли маълумотларни Уюшмага тақдим этиш;
- ҳар чорак якуни билан ўтказиладиган жамоа йиғилишларида ижро интизоми аҳволини муҳокама этиб бориш;
- 2013 йил молиявий-хўжалик фаолиятини танқидий таҳлил этиб, корхонанинг товар айланмаси ва рентабеллик даражасини кескин кўтариш тадбирларини амалга ошириш;
- ходимлар ўртача ойлик маошини камида энг кам ойлик иш ҳақининг 4 баробарига етказиш;
- яратилган веб-сайтларни ҳар ҳафтада маълумотлар ва янгиликлар билан тўлдириб борилиши устидан назорат ўрнатиш ва амалга оширилган ишлар юзасидан Уюшмага “uzsavdo@exat.uz”, “uzsavdo@umail.uz” электрон почталари орқали ахборот бериб бориш тавсия этилсин.
13. Уюшманинг бошқарма ва бўлим бошлиқларига:
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабр “Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 355-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, бошқарма ва бўлимлар томонидан ҳар хафтада расмий веб-сайт учун амалга оширилган ишлар тўғрисида “Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўлими”га раис ўринбосари в.в.б. Р.У.Ҳамидбеков билан келишилган ҳолда, ёзма ва электрон кўринишдаги маълумотлар тақдим этиб бориш;
- Уюшма марказий девонига келган ва электрон хужжат тизими орқали бўлинмаларга юборилган ҳужжатлар ижросини таъминлаш ҳамда фуқаролардан келиб тушган мурожаатларни Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни талабларига қатъий риоя этган ҳолда кўриб чиқишни ташкил этиш топширилсин.
14. Озиқ-овқат товарлари ва мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш, сақлаш, сотиш фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси (Аҳмаджонов)га:
-давлат ресурсларидан ажратилаётган ун ва ўсимлик ёғи маҳсулотларини ойма-ой тўлиқ миқдорда харид қилиб, истеъмолчиларга етказиб берилишини таъминлаш юзасидан ҳафталик мониторинг ўрнатиш. Муайян ойга ажратилган ун, ёғ маҳсулотларини вақтида ва тўлиқ харид қилинишини таъминламаган базаларга ажратилган маҳсулотларнинг ой давомида биржадан ўзлаштирилмаган қисмини бошқа базалар орқали харид қилиб, истеъмолчиларга етказиб берилишини ташкиллаштириш;
-2014/2015 йил қиш-баҳор мавсумига заҳира қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жорий йилнинг 25 ноябригача белгиланган ҳажмлар ва маҳсулот турлари бўйича тўлиқ миқдорда омборларга ғамлаш ишларини мониторингини ташкил этиш ва натижаси бўйича Уюшма раҳбариятига маълумот тақдим этиб бориш;
-жорий йил 20 декабрдан 2015 йил 10 январгача Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан келишилган ҳолда, озиқ-овқат ва мева-сабзавот маҳсулотлари билан байрамолди савдо ярмаркаларини ташкил этиш учун зарур маҳсулот заҳираларини яратилишини назорат қилиш ва ярмаркаларни ташкиллаштириш топширилсин.
15. Бош бошқарма бошлиғи (Асамов)га:
- “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмасининг 2014 йилга мўлжалланган Чора-тадбирлар режаси ва Манзилли дастурига киритилган лойиҳаларни амалга оширишда йўл қўйилган қолоқликни жойларда ўрганиб чиқиб, зарур ҳолда ҳокимликларнинг мутасадди ходимларини жалб этган ҳолда, уларни бартараф этиш юзасидан лойиҳа ташаббускорларига тегишли таклифлар тақдим этиш;
- тасдиқланган жадвал асосида бир ҳафта муддатда тизимдаги корхона раҳбарлари билан Уюшма раҳбарияти ҳузурида жорий йилга белгиланган дастурлардаги тадбирларни амалга оширилишини тезлаштириш бўйича ҳамда 2015 йилга мўлжалланган Комплекс чора-тадбирлар режаси ва Манзилли дастур лойиҳаларидаги прогноз параметрларини ҳудудлар бўйича муҳокама этиш топширилсин.
16. Бош бошқарма (Ш.С.Асамов, Г.Қ.Умурзоқова) га
- ижро интизоми, ҳужжатлар билан ишлаш ва уларнинг назорати масаласида, зарур ҳолда, улгуржи базаларнинг мурожаатларига асосан амалий ёрдам кўрсатиш;
- касб-ҳунар коллежларининг 2014 йил битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича берилган топшириқни 01.12.2014 йилга қадар ижросини тўлиқ таъминлаш юзасидан тегишли ишларни амалга ошириш ва натижаси бўйича Вазирлар Маҳкамаси ва “Марказ”га маълумот тақдим этиш топширилсин.
17. Ушбу мажлис қарори ижросини назорат қилиш Уюшма раисининг ўринбосари в.в.б. Р.У.Ҳамидбеков ва бошқарма бошлиқлари зиммасига юклатилсин.
Республикада аҳоли таъминотини яхшилаш масалаларида "Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмасининг 2014 йилга мўлжалланган чора-тарбирлар ДАСТУРИ
“Бошқарув жараёнини компьютерлаштириш, ахборот-коммуникация технологияларини (АКТ) ривожлантириш ва ахборот хавфсизлиги бўйича “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси томонидан 2013-2014 йилларга мўлжалланган ИШ-РЕЖАСИ”
"Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 355-сон қарори юзасидан жорий йил 3-февралида "НАЗОРАТ-РЕЖА"си тасдиқланди ҳамда тизимдаги улгуржи савдо базаларига ижро учун юборилди.
"Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 27 мартдаги “Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларини ахборот-коммуникация технологиялари бўйича малакаларини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 73-сон қарорида белгиланган топшириқлар бўйича жорий йил 28 мартда "НАЗОРАТ-РЕЖА"си тасдиқланди ҳамда тизимдаги улгуржи савдо базаларига ижро учун юборилди.
"Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмасининг 2014 йилда АКТ соҳаси бўйича ходимларни малакасини ошириш тўғрисида ИШ-РЕЖА жорий йилнинг 5 февралида тасдиқланди.
"Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмасининг 2013 йил якунлари ҳамда 2014 йилда амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар тўғрисида кенгайтирилган йиғилиш баённомаси
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 7 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси аҳолисини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишга тайёрлаш тартиби тўғрисида"ги 427-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида "Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмаси томонидан 2014 йил 3 январда 2-сонли буйруқ қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги 897 ф-сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида "Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмаси томонидан 2014 йил 7 январда 4-сонли буйруқ қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 355-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида "Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмаси томонидан 2014 йил 7 январда 5-сонли буйруқ қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 январдаги "Саноатда ишлаб чиқариш ҳаражатларини қисқартириш ва маҳсулот таннархини пасайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги 5-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида "Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмаси томонидан 2014 йил 9 январда 6-сонли буйруқ қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 мартдаги “Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларини ахборот-коммуникация технологиялари бўйича малакаларини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 73-сон қарорида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида "Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмаси томонидан 2014 йил 28 мартда 21-сонли буйруқ қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 3 апрелдаги Иқтисодиётнинг реал секторига ахборот-коммуникация технологияларини жориш қилиш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2158-сон қарорида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида "Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмаси томонидан 2014 йил 7 апрелда 23-сонли буйруқ қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2014 йил 3 апрелда “Иқтисодиётнинг реал секторига ахборот - коммуникация технологияларини жорий қилиш чора - тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2158-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 11.04.2014 йилдаги 17-8/2165-сонли хатида белгиланган топшириқларни ижросини таъминлаш мақсадида "Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмаси жорий йил 15 апрелда 24-сонли буйруқ тасдиқланди, ҳамда қарор ижросини таъмилаш бўйича махсус "Ишчи гуруҳи" иш бошлади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 апрелда “Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантиришнинг ҳолатини ўрганишни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 102-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида "Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмаси томонидан 2014 йил 25 апрелда 25-сонли буйруқ қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 02.05.2014 йилдаги 18-8/2663-сонли мурожаати ҳамда Ягона интерактив давлат хизмати портали орқали амалга оширилаётган хизматларни сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида "Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмаси томонидан 2014 йил 5 майда 27-сонли буйруқ қабул қилинди. Мазкур буйруққа асосан Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали келиб тушадиган мурожаатларга сифатли хизмат кўрсатиш бўйича Тартиб иловага асаосан тасдиқланди.
"Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 3 апрелдаги "Иқтисодиётнинг реал секторига ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2158-сонли қарор ижросини ўз вақтида ва сифатли ижросини таъминлаш юзасидан амалий чора-тадбирлар режаси
Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича "Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмасининг чора-тадбирлари
"Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмасининг 2013 йил якунлари ҳамда 2014 йилда амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар тўғрисида кенгайтирилган йиғилиш баённомаси
“Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш ва рейтинг баҳолаш самарадорлигини ошириш бўйича ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ”
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 7 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси аҳолисини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишга тайёрлаш тартиби тўғрисида"ги 427-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида "Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмаси томонидан 2014 йил 3 январда 2-сонли буйруқ қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги 897 ф-сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида "Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмаси томонидан 2014 йил 7 январда 4-сонли буйруқ қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 355-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида "Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмаси томонидан 2014 йил 7 январда 5-сонли буйруқ қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 январдаги "Саноатда ишлаб чиқариш ҳаражатларини қисқартириш ва маҳсулот таннархини пасайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги 5-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида "Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмаси томонидан 2014 йил 9 январда 6-сонли буйруқ қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 мартдаги “Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларини ахборот-коммуникация технологиялари бўйича малакаларини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 73-сон қарорида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида "Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмаси томонидан 2014 йил 28 мартда 21-сонли буйруқ қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 3 апрелдаги Иқтисодиётнинг реал секторига ахборот-коммуникация технологияларини жориш қилиш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2158-сон қарорида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида "Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмаси томонидан 2014 йил 7 апрелда 23-сонли буйруқ қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2014 йил 3 апрелда “Иқтисодиётнинг реал секторига ахборот - коммуникация технологияларини жорий қилиш чора - тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2158-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 11.04.2014 йилдаги 17-8/2165-сонли хатида белгиланган топшириқларни ижросини таъминлаш мақсадида "Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмаси жорий йил 15 апрелда 24-сонли буйруқ тасдиқланди, ҳамда қарор ижросини таъмилаш бўйича махсус "Ишчи гуруҳи" иш бошлади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 апрелда “Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантиришнинг ҳолатини ўрганишни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 102-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида "Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмаси томонидан 2014 йил 25 апрелда 25-сонли буйруқ қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 02.05.2014 йилдаги 18-8/2663-сонли мурожаати ҳамда Ягона интерактив давлат хизмати портали орқали амалга оширилаётган хизматларни сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида "Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмаси томонидан 2014 йил 5 майда 27-сонли буйруқ қабул қилинди. Мазкур буйруққа асосан Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали келиб тушадиган мурожаатларга сифатли хизмат кўрсатиш бўйича Тартиб иловага асаосан тасдиқланди.
"4" сентябр 2014 йил
“Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси Марказий девонида компьютер техникаси, локал, корпоратив ва интернет тармоқларидан фойдаланишда хавфсизлик чораларини кўриш тўғрисида йиғилиш
Баёни № __
2014 йил 4 сентябр Тошкент шаҳри
Раислик қилувчи: |
“Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси раис ўринбосари – Р.У.Хамидбеков |
Қатнашганлар: |
|
“UZINFOCOM” марказидан |
Мутахассис - О. Каримов Мутахассис – Т.Солиев |
“Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси марказий девони ходимлари |
– 21 киши |
АКТ бўлимидан |
Бўлим бошлиғи - А.Нурмухамедов |
|
Бош мутахассис - С.Расулов |
КУН ТАРТИБИ:
1. Ахборот хавфсизлиги ҳолатини ўрганиш натижасига кўра ташқи мустақил тарафни таклиф қилган ҳолда “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмасининг марказий девонида ахборот хавфсизлигини таъминланганлик даражасининг экспертиза хулосалари тўғрисида.
2. “UZINFOCOM” марказининг экспертизасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида.
“Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси томонилан ташкил этилган йиғилишда “UZINFOCOM” марказининг мутахассисси О.Каримов иштирок этди. “UZINFOCOM” марказининг мутахассисси О.Каримов ҳозирги кунда АКТ соҳасини ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ва “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмасининг марказий девонида ахборот хавфсизлигини таъминланганлик даражаси бўйича экспертизаси хулосалари ҳамда текширув вақтида аниқланган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида ахборот берди.
Йиғилишда Уюшманинг марказий девони раҳбарлари ва ходимлари иштирок этишди. “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси раиси ўринбосари Р. Хамидбеков йиғилишни очиб берди. Йиғилишда “UZINFOCOM” томонидан хавфсизлик чоралари бўйича аниқланган камчиликлар бартараф этиш юзасидан аниқ чоралар кўриш бўйича тегишли хулосалар ва таклифлар берилди.
“UZINFOCOM” маркази томонидан тақдим этилган экспертиза хулосалари юзасидан Уюшма раҳбарларига ва ходимларига қуйидаги тартибларга қатъиян риоя қилиш ва бўйсунишлари юзасидан топшириқлар берилди:
- Уюшманинг марказий аппаратига тегишли компьютер техникаларидан хизматдан ташқари ишларни бажариш, рухсат этилмайдиган мақола, расм, овозли, нотўғри талқин қилинган диний экстремистик оқимларга хос видео ва видео қўринишдаги маълумотлар, компьютер иш унумини пасайтирадиган дастурлар ва ҳар хил ўйинлар келтириш, сақлаш ва тарқатишни таъқиқлаш.
- Ҳар бир комьютер эгаси ўз компьютеридаги маълумотларнинг дахлсизлигини кафолатлаши, локал ҳисоблаш тармоғидан фойдаланишда компьютернинг асосий ресурсига киришга чеклов қўйиш.
- Ҳар бир компьютер антивирус дастури ўрнатилган бўлиши, унинг базасини вақти-вақти билан янгиланиб турилиши, ташқарида келтирилган ҳар қандай маълумотни компьютерга кўчиришдан олдин уни албатта антивирус дастури орқали текширилиши шарт. Ишончли антивирус дастурига эга бўлмаган компьютердан интернет тизимига чиқишни таъқиқлаш.
- Уюшма ахборот алмашиш учун расмий белгиланган электрон почталардан асосланмаган маълумотлар, ҳужжатларни юбориш, улардан шахсий ёзишмалардан фойдаланиш, электрон имзолар, “Электрон ҳужжат алмашуви” дастури, фойдаланиши чекланган ахборот ресурсларига кириш паролларини бошқа шахсларга беришни таъқиқлаш.
- Ҳужжатлар, маълумотлар, шунингдек “Электрон ҳужжат алмашуви” каби дастурларни ишчан ҳолатда экранда очиқ ҳолда назоратсиз қолдиришни таъқиқлаш.
- Компьютер техникалари воситасида хизмат доирасидаги ва махфий ҳужжатларни тайёрлаш, улардан фойдаланиш ва узатишда уюшма марказий девони Махсус гуруҳи томонидан белгиланган тартиб асосида иш юритиш.
- Электрон почта, компьютер тармоқлари ва бошқа манбааларидан келтирилган электрон кўринишидаги ҳисоботлар, топшириқлар, агар алоҳида келишув ёки тасдиқланган нусхаси бўлмаса, ҳақиқий ҳисобланмайди. Улар асосида қарор қабул қилишни таъқиқлаш.
- Интернет сайтларидан уюшма фаолиятига тегишли ва бошқа расмий хабарлардан ташқари маълумотларни олиш, сақлаш ва тарқатишни таъқиқлаш.
- Интернетда ишлаш давомида казино, порнография, ўйинлар, ҳар хил таклифлар, шубҳали сайтлар ва бошқа ресурсларга кириш, электрон манзил, ходимларга тегишли ва хизмат фаолиятига оид маълумотларни киритиш, шунингдек “ЧАТ”, “IP телефония” хизматлари, Skype, ICQ дастурларидан фойдаланиш, мусиқа, кино файлларини интернетдан кўчиришни таъқиқлаш.
- Яратилаётган “Ҳисобот” номли ахборот тизими ишга туширилгандан сўнг Уюшмага тақдим этиладиган ҳисоботларнинг электрон ахборот тизимига ўз вақтида киритилишини, электрон почта орқали юбориладиган маълумотларни ўз вақтида қабул қилиш, раҳбарият топшириғига кўра ижрочиларга етказиш, ҳар бир маълумотга масъулият билан ёндошиш ҳақида таъкидлаб ўтилди.
Келажакда ахборот тизими орқали маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш, тез ва мукаммал ишлаши учун амалга ошириладиган ишлар тўғрисида ҳам гапириб ўтилди.
Ташқи ихтисослашган ташкилотни жалб қилган ҳолда ахборот хавфсизлик сиёсати бўйича меъёрий ҳужжати ишлаб чиқилди.
Уюшманинг ички ахборот тизимини ташқи хавфдан бартараф қилиш учун файерболл тизими ўтнатилган.
Уюшманинг ички ахборот тизими ҳар доим ўз вақтида назорат қилинмоқда. Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда ҳамда билдирилган фикр-мулоҳазалардан сўнг, йиғилиш
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Марказий девони раҳбарларига ва ходимларига:
- ахборот хавфсизлиги сиёсантини ваколатли органлар билан келишилсин;
- экспертиза хулосалари бўйича аниқланган камчиликлар бартараф этилсин;
- ахборот хавфсизлиги бўйича ходимларнинг малакасини ошириш;
- доимий равишда АКТ бўлими ходимлари томонидан “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси девони ходимларининг компьютер воситаси оркали бажараётган ишлари, иш фаолиятида интернетдан фойдаланишда кўраётган сайтлари ҳақида ҳисобот тайёрлаш ҳамда раҳбариятга тақдим этиш;
- доимий равишда АКТ бўлими ходимлари томонидан аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва ахборот хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши бўйича назорат олиб борилсин.
Ушбу баённоманинг ижросини назорат қилиш Уюшманинг Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш бўлимига юклатилсин.
«22» ноябр 2013 йил
“Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси ҳамда тизимдаги улгуржи савдо базаларида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш” тўғрисида ўтказилган семинарнинг
БАЁНИ
2013 йил 20 ноябр Тошкент ш.
Раислик қилувчи: |
Ш.С.Асамов-Бошқарма бошлиғи |
Қатнашганлар: |
|
“UZINFOCOM” марказидан |
И.Х.Исроилов - мутахассис |
“UNICON.UZ” марказидан |
А.Б.Рахимов - мутахассис |
АКТ бўлимидан |
А.А.Нурмухамедов - бўлим бошлиғи |
|
С.С.Расулов – мутахассис |
Уюшма тизимидаги ҳудудий улгуржи савдо базаларидан бириктирилган масъул ходимлар (рўйхат бўйича).
КУН ТАРТИБИ:
1. Ўзбекистон Республикасида АКТ соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 4 майдаги 126-сонли қарори ижросини таъминлаш учун, электрон почта ва электрон ҳужжат айланиши “E-xat”, “E-hujjat” тизимларидан фойдаланиш тўғрисида.
(Асамов, Нурмухамедов, Расулов, Исроилов, Рахимов, Асамов)
Ташкил этилган семинарда Ўзбекистон Республикаси алоқа ахборотлаштириш телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасидан бириктирилган мутахассислар иштирок этдилар. (“UZINFOCOM”, “UNICON.UZ”).
Семинарни “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмасининг Бош бошқарма бошлиғи Ш.С.Асамов очди.
Ахборот-коммуникация технологияларини Уюшма ҳамда тизимдаги ҳудудий улгуржи савдо базаларида ривожлантириш тўғрисида таъкидлаб ўтилди.
Ўзбекистон Республикасида АКТ соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар аҳволи муҳокама қилинар экан, тизимдаги ҳудудий базалардан бириктирилган ходимларни малакасини ошириш чораларини кўриш бўйича махсус чора-тадбирлар ишлаб чиқиш лозимлиги қайд этилди.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 4 майдаги 126-сонли қарори ижросини таъминлашда, электрон почта ва электрон ҳужжат айланишида “E-xat”, “E-hujjat” тизимларидан фойдаланиш учун ишга тушириш масаласи муҳокама этилди.
Яратилаётган “Ҳисобот” номли ахборот тизими ишга туширилгандан сўнг Уюшмага тақдим этиладиган ҳисоботларнинг электрон ахборот тизимига ўз вақтида киритилишини, электрон почта орқали юбориладиган маълумотларни ўз вақтида қабул қилиш, раҳбарият топшириғига кўра ижрочиларга етказиш, ҳар бир маълумотга масъулият билан ёндошиш ҳақида таъкидлаб ўтилди.
Қўмитадан семинарда иштирок этган “UZINFOCOM” марказининг мутахассисси Х.Исроилов ҳозирги кунда АКТ соҳасини ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ахборот берди.
Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича тасдиқланган қонунлар, фармойишлар ва қарорлар тўғрисида гапириб ўтиди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Замонавий ахборот коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2012 йил 21 мартдаги ПҚ-1730-сонли ва Республика Ҳукумати томонидан қабул қилинган ҳужжатларда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимиятлари томонидан интеграцияланган интерактив давлат хизматларидан фойдаланиш, электрон шакилда маълумотларнинг тўлиқ айрибошланишини таъминлаш, компьютер техникаси ва ахборотга оид технологияларидан фойдаланиш самарадорлигини босқичма-босқич амалга ошириш юзасидан қатор топшириқлар белгиланган.
Ушбу топшириқларнинг бажарилиши юзасидан таклиф ва хулосалар берилди.
Келажакда ахборот тизими орқали маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш, тез ва мукаммал ишлаши учун амалга ошириладиган ишлар тўғрисида ҳам гапириб ўтилди.
“UNICON.UZ” маркази мутахассиси Б. Рахимов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 4 майда тасдиқланган “Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ягона ҳимояланган электрон почтани ва электрон ҳужжат айланиши тизимини жорий этиш ҳамда улардан фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 126-сонли қарори тўғрисида маъруза қилди ҳамда унда берилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш юзасидан Уюшма тизимидаги ҳудудий улгуржи савдо базаларида АКТни ривожлантириш бўйича тайинланган маъсул ходимларга махсус электрон рақамли имзо берилди.
Берилган махсус электрон рақамли имзо орқали электрон почта ва электрон ҳужжат айланиши учун “E-xat”, “E-hujjat” тизимларидан фойдаланиш имконияти яратилди.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда ҳамда билдирилган фикр-мулоҳазалардан сўнг, йиғилиш
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Барча тихимдаги ҳудудий улгуржи савдо база раҳбарларига:
-ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича бириктирилган масъул ходимларнинг малакасини ошириш;
-ходимларни замонавий комьпютер техникаси билан таъминлаш;
-тизимдаги ҳудудий улгуржи савдо базалари билан маълумотлар алмашинувини ҳимояланган электрон почта “E-xat” тизими орқали амалга оширилишини йўлга қўйиш;
-“E-xat” тизими орқали келаётган топшириқларнинг бажарилишига алоҳида назорат ўрнатиш;
-корхонанинг расмий веб-сайтини ишга тушириш бўйича амалий чоралар кўриш.
-амалга оширилган ишлар юзасидан Уюшмага ҳар чорак якуни бўйича маълумот ва таклифлар киритиб бориш топширилсин.
Ушбу баённоманинг ижросини назорат қилиш Уюшманинг Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш бўлимига юклатилсин.
«Ўзулгуржисавдоинвест» уюшмасининг марказий аппаратида
комьютер техникаси, локал, корпоратив ва интернет
тармоқларидан фойдаланиш
Т А Р Т И Б И
1. Компьютер техникалари ҳаво яхши алмашадиган хонага, иситгичлар, намликлардан узоқда, қуёш нури тўғри тушмайдиган жойга мустаҳкамлаш таглик устига ўрнатилиши керак. Электр манбаасига уланадиган розеткаларнинг деворга мустаҳкам ўрнатилган бўлиши шарт.
2. Электр манбаида кучланиш меъёрдан четга чиққанда ёки ўзгариб турганда комьютер техникасидан фойдаланиш таъқиқланади.
3. Зарурат бўлмаганда ва иш тугатгандан сўнг, барча компьютер техникалари ўчирилиб, электр манбаасидан узиб қўйилиши шарт.
4. Компьютер ўчиришда албатта “Пуск”- “Включит компьютер”-“Выключения” буйруқлари кетма-кетлигидан фойдаланиш зарур. Ишлаб турган компьютерни тўғридан-тўғри электр манбаасидан узиб қўйиш таъқиқланади.
5. Компьютерни таъминлаш, уларнинг қисмлари ёки дастурларни ўзгартириш, шунингдек уларни уюшма биносидан ташқарига чиқариш ёки бошқа хонага ўтказиш фақат ишлар бошқармаси ва ахборот-коммуникация технологиялари бўлимининг рухсати билан амалга оширилиши шарт.
6. Уюшманинг марказий аппаратига тегишли компьютер техникаларидан хизматдан ташқари ишларни бажариш, рухсат этилмайдиган мақола, расм, овозли, нотўғри талқин қилинган диний экстремистик оқимларга хос видео ва видео қўринишдаги маълумотлар, компьютер иш унумини пасайтирадиган дастурлар ва ҳар хил ўйинлар келтириш, сақлаш ва тарқатиш таъқиқланади.
7. Ҳар бир комьютер эгаси ўз компьютеридаги маълумотларнинг дахлсизлигини кафолатлаши, локал ҳисоблаш тармоғидан фойдаланишда компьютернинг асосий ресурсига киришга чеклов қўйиши, бошқалар билан ахборот алмашишда тармоқ учун мўлжалланган алохида каталогландан фойдаланиши шарт.
8. Ҳар бир компьютер антивирус дастури ўрнатилган бўлиши, унинг базасини вақти-вақти билан янгиланиб турилиши, ташқарида келтирилган ҳар қандай маълумотни компьютерга кўчиришдан олдин уни албатта антивирус дастури орқали текширилиши шарт. Ишончли антивирус дастурига эга бўлмаган компьютердан интернет тизимига чиқиш таъқиқланади.
9. Уюшма ахборот алмашиш учун расмий белгиланган электрон почталардан асосланмаган маълумотлар, ҳужжатларни юбориш, улардан шахсий ёзишмалардан фойдаланиш, электрон имзолар, “Электрон ҳужжат алмашуви” дастури, фойдаланиши чекланган ахборот ресурсларига кириш паролларини бошқа шахсларга бериш таъқиқланади.
10. Ҳужжатлар, маълумотлар, шунингдек “Электрон ҳужжат алмашуви” каби дастурларни ишчан ҳолатда экранда очиқ ҳолда назоратсиз қолдириш таъқиқланади.
12. Компьютер техникалари воситасида хизмат доирасидаги ва махфий ҳужжатларни тайёрлаш, улардан фойдаланиш ва узатишда уюшма марказий аппарати Махсус гуруҳи томонидан белгиланган тартиб асосида иш юритилиши шарт.
13. Электрон почта, компьютер тармоқлари ва бошқа манбааларидан келтирилган электрон кўринишидаги ҳисоботлар, топшириқлар, агар алоҳида келишув ёки тасдиқланган нусхаси бўлмаса, ҳақиқий ҳисобланмайди. Улар асосида қарор қабул қилиш таъқиқланади.
14. Интернет сайтларидан уюшма фаолиятига тегишли ва бошқа расмий хабарлардан ташқари маълумотларни олиш, сақлаш ва тарқатиш таъқиқланади.
15. Интернетда ишлаш давомида казино, порнография, ўйинлар, ҳар хил таклифлар, шубҳали сайтлар ва бошқа ресурсларга кириш, электрон манзил, ходимларга тегишли ва хизмат фаолиятига оид маълумотларни киритиш, шунингдек “ЧАТ”, “IP телефония” хизматлари, Skype, ICQ дастурларидан фойдаланиш, мусиқа, кино файлларини интернетдан кўчириш таъқиқланади.
Манба: Ахборот хизмати
Файл | Хажми |
---|---|
![]() | 30 KB |
![]() | 43.5 KB |
![]() | 177.91 KB |
![]() | 30.5 KB |
![]() | 114.5 KB |
![]() | 39 KB |
![]() | 83.5 KB |
![]() | 80.18 KB |