2018 йил 24 августдаги 01-03-30-13-сонли “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида ўтказилган махсус йиғилиш баёни”да Ўзбекистон Мустақиллигининг 27 йиллиги байрами арафасида ва байрам кунлари ички исътемол бозорига ижтимоий муҳим турдаги озиқ-овқатлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кафолатли етказиб бериш ҳисобига нархларни барқарор сақланишини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 25 августидан -5 сентябрига қадар Қорақолпоистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг барча деҳқон бозорлари ва йирик савдо комплексларида кенг турдаги озиқ-овқатлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг кенг ассортиментдаги ярмарка савдоларини ташкил этиш белгиланган.
Мазкур топшириқни юзасидан, Уюшманинг вилоятлардаги “Озиқовқаттаъминот” ҳудудий филиаллари, таркибидаги корхона раҳбарларига Ҳукумат топшириғини белгиланган муддатларда сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда ярмарка савдоларини ташкил этиш, уларга кенг ассортиментдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини тизимли равишда узлуксиз етказиб бериш ҳамда ярмарка расталарига етказиб бериш юзасидан Уюшма раҳбариятининг тегишли топшириқлари юборилди.
Файл | Хажми |
---|---|
![]() | 11.65 KB |