Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида шу йил 5 июнда ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқ ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йилда бошоқли дон экинларидан бўшайдиган майдонларга такрорий экинларни жойлаштириш, экиш учун талаб этиладиган моддий-техника ресурсларини ўз муддатида етказиб бериш чора-тадбирлари тўғрисидаги 11 июндаги 24-сонли мажлис баёнига мувофиқ Республика ва ҳудудий ишчи гурухларига уюшманинг масъул ходимлари бириктирилди.
Ишчи гурух аъзолари билан биргаликда баёнда белгиланган вазифаларни амалга ошириш, жумладан етиштирилган маҳсулотларни харид қилиш бўйича шартномалар тузилишини таъминлаш борасида тегишли ишлар амалга оширилмоқда.
Юқорида қайд этилган баёнга асосан жорий йил ғалладан бўшаган такрорий экин майдонларига захирага жамғариладиган маҳсулотлардан республика бўйича жами 115 498 гектар, шундан 25 350 гектарга картошка, 46 397 гектарга сабзи ва 43 751 гектарга шоли экилиши ҳамда етиштирилган ҳосилнинг 304 256 тоннаси захира учун ишлатилиши белгиланди.
Шундан келиб чиққан ҳолда 26 август кунигача захирага республикамизнинг барча ҳудудлари бўйича 277 981 тн маҳсулотга 248 млрд. 482 млн. сўмлик шартномалар тузилди ва 56 млрд. 402 млн. сўм бўнак тўланди.
Жумладан, уюшма таркибидаги корхоналар томонидан 70 980 тн маҳсулотга 73 млрд. 484 млн. сўмлик шартномалар тузилиб, 2 млрд. 447 млн. сўм бўнак тўланди.
Файл | Хажми |
---|---|
![]() | 29 KB |