Белгиланган матнни эшитиш учун босинг
Welcome to Statistika qo'mitasi   Click to listen highlighted text! Welcome to Statistika qo'mitasi Powered By GSpeech
  • А
  • А
  • А
  •      

Кадрлар сиёсати бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳамда “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида МАЪЛУМОТ

2018-08-04 10:56
|

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг 30.07.2018 йилдаги 02/4-1813-сонли топшириғига асосан уюшманинг “Кадрлар” наъмунавий ахборот тизимига бир қанча янги модуллар чиқилгани ва имкониятлар кенгайтирилганлиги муносабати билан жорий йилнинг 3 август куни соат 10:00 да Давлат бошқарув академияси биносида йиғилиш бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилишда уюшмадан С.Расулов ҳамда Л.Шамуратовалар иштирок этди.

Йиғилиш давомида “Кадрлар” ахборот тизимини ишга туширган “Ниҳол” МЧЖ мутахасислари томонидан яратилган янги имкониятлар ва тизимни амалиётга тадбиқ этишда вазирлик ва идоралар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар келгусида жорий этиш режалаштирилди.

Иштирокчилар ва йиғилиш ташкилотчилари ўртасида мавзуга оид савол жавоблар олиб борилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонидан кадрлар масаласи бўйича масъул ходим томонидан мазкур тизимни тўлиқ ишга тушириш ва Республикамизда ягона “Кадрлар” тизими сифатида фойдаланиш мақсад қилиб белгиланганлигини таъкидлаб ўтди.

Семинар якунида вазирлик ва идоралардан тушган таклифларга асосан “Кадрлар” ахборот тизимида тажриба алмашиш мақсадида “форум” бўлими ишга туширилиши белгиланди.

ФайлХажми
АКТ соҳаси бўйича.docx11.08 KB
Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, сичқонча билан белгилаб, администраторни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Об-ҳаво

Все о погоде - Pogoda.uz

Валюталар қурси

Онлайн фойдаланувчилар

Мехмонлар: 11 та

Электрон хизматларимиз хақида фикрингиз?

Охирги ўзгартириш киритилган сана:

17.12.2021 15:30
Матндаги хато