“Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси томонидан ахборот - коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича 2017 йил 3-чорак якуни тўғрисида
МАЪЛУМОТ
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати томонидан “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмасига ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш юзасидан берилган топшириқлар ижроси бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг электрон қабулхонасидан келиб тушган мурожаатларни ўз вақтида ва сифатли ижросини таъминлаш, кундалик назоратга олиш ва муаммоли масалаларни зарур ҳолда жойида ўрганиш бўйича махсус ишчи гуруҳ тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали 2017 йил 12 октябр ҳолатига кўра Уюшма номига 7 та, Ягона интерактив давлат порталидан 12 та, Жисмоний ва юридик шахслардан ёзма ва оғзаки мурожаатлар 6 та келиб тушган ҳамда ижроси таъминланган.
Уюшманинг “uzsavdo.uz” расмий веб-саҳифасидаги “жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари” бўлими орқали аҳоли ва тадбиркорларниниг мурожаатлари қабул қилиниб, ўз вақтида қонун доирасида кўриб чиқилмоқда.
Аҳоли ва тадбиркорларнинг жойида ҳал этиладиган мурожаатларини Ўзбекистон Республикаси Президентигача олиб чиқмаслик мақсадида веб-сайт орқали Уюшма раисининг вертуал қабулхона хизмати йўлга қўйилган.
Уюшма томонидан маълумотларни сақлаш ва уларга ишлов беришни, автоматлаштириш масаласида Интеграцияланган ulgurji.dst.uz ахборот тизимидан фойдаланиш такомиллаштирилди. Ҳозирда уюшма тизимидаги корхоналар томонидан ҳисоботлар ва маълумотларни олинмоқда.
2017 йил I ярим йиллигида Уюшманинг 2 нафар ходими АКТ бўйича малака оширди, шунингдек, II ярим йиллик учун 7 нафар ходимларни “Электрон ҳукумат” ўқув марказида малака ошириши режалаштирилган.
Ҳозирги кунда жорий йил III-чорак якуни бўйича ict.nis.uz тизимидаги маълумотлар янгиланди. Ҳисобот даври якуни бўйича Чора-тадбирлар ва Иш-режаларнинг бажарилиши тўғрисида амалга оширилаётган ишлар бўйича Вазирлар Маҳкамасига, Алоқа вазирлигига, “Электрон ҳукумат” ҳамда “Ахборот хавфсизлигини таъминлаш” марказларига маълумотлар киритилди.
Манба: Ахборот хизмати
Файл | Хажми |
---|---|
![]() | 28 KB |