“Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмасининг 2017 йил 9 ойи давомида амалга оширган ишлари тўғрисида маълумот
Уюшма таркибида 2017 йилнинг 1 октябр ҳолатига “Ўзаро ҳамкорлик ва томонларнинг мажбуриятлари тўғрисида”ги келишув-шартнома асосида 62 та савдо-тайёрлов корхоналари фаолият юритмоқда. Аҳолини ижтимоий-муҳим озиқ-овқат молларига бўлган эҳтиёжини тўлароқ қондириш мақсадида Уюшма таркибидаги корхоналар қошида шартнома асосида 4134 та фирма дўконлари чакана савдо фаолиятини амалга оширмоқда.
Ҳисобот даврида 2 та савдо-тайёрлов корхоналари, Жиззах вилоятидан “Жиззах харид савдо”, Тошкент шаҳридан “Demesne Trade” масъулияти чекланган жамиятлари аъзоликка қабул қилинди.
“Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси корхоналарнинг товарайланмаси ҳажми ҳамда товарларнинг нархи ўсиши ҳисобига 2017 йил январ-сентябр ойларида тизим бўйича умумий савдо айланмаси ва кўрсатилган хизматлар ҳажми 910 млрд.сўмни ташкил этди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 40,5 фоизга ошди.
Таркибдаги корхоналар томонидан республикадаги ишлаб чиқариш корхоналари билан маҳсулотлар харид қилиш бўйича тузилган 1412 та шартномаларга асосан жами 778 млрд.сўмлик маҳсулотлар харид қилинди. Савдо корхоналари ва бошқа истеъмолчиларга 802 млрд.сўмлик, шу жумладан узоқ, бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудларда жойлашган истеъмолчиларга 104 млрд.сўмлик маҳсулотлар етказиб берилди.
Аҳолини истеъмол товарларига бўлган эҳтиёжини тўлароқ қондириш ва ички бозорни рақобатбардош товарлар билан тўлдириш мақсадида таркибдаги корхоналар қошида ташкил этилган ишлаб чиқариш цехларида ҳисобот даврида жами 13,8 млрд.сўмлик, шу жумладан 3830 тонна қолипли нон, 230 тонна макарон, 126 тонна унли қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 июндаги мажлис баёнига асосан Уюшма таркибидаги корхоналар томонидан 5255 минг АҚШ долларлик 7000 тонна картошка уруғи келтирилиб, республикадаги дехқон ва фермер хўжаликлари, агро фирмаларни сифатли картошка уруғи билан таъминланди.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг махсус топшириғга асосан четдан 2112,2 минг АҚШ долларлик 429,2 тн. мол гўшти хамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 августдаги 929-ф фармойишига асосан Уюшма таркибидаги корхоналар томонидан республикага 30670 АҚШ долларлик 21 тн. парранда гўшти ва 52542 АҚШ долларлик 59 тн. хамиртуруш келтирилди.
Хисобот даврида тизим бўйича чет элдан жами 33,09 млн АҚШ долларлик озиқ-овқат маҳсулотлари келтирилди.
Ҳисобот даврида 11 та лойиҳа ташаббускорлари томонидан жами 5200 тонналик совуткичли сиғимлар янги қурилиш ва реконструкция ҳисобига ишга туширилди. Жумладан Андижон вилоятида “Тўрткўл” МЧЖ томонидан 200 тонналик, Бухоро вилоятида “Бухоро гўшт-сут савдо” АЖ томонидан 500 тонналик, Қашқадарё вилоятида “Китоб мева-сабзавот захира” МЧЖ ва “Шахрисаб озиқ-овқат моллари” МЧЖ томонидан ҳар бири 500 тонналик, Наманган вилоятида “Водий саховати агроинвест улгуржи савдо” МЧЖ томонидан 200 тонналик, Фарғона вилоятида “Фарғонаулгуржисавдоинвест” МЧЖ томонидан 1200 тонналик, “Қўқон озиқ-овқат инвест” МЧЖ томонидан 600 тонналик ҳамда Хоразм вилоятида “Хоразм озиқ-овқат моллари” МЧЖ томонидан 200 тонналик, “Янги Қўшкўпир” МЧЖ ва “Хива Чинор Савдо” МЧЖ томонидан ҳар бири 500 тонналик, “Янгиариқ захира” МЧЖ томонидан 300 тонналик совуткичли сиғимлар фойдаланишга топширилди. Шунингдек, 4-чоракда ишга туширилиши мўлжалланган 3700 тонналик 4 лойиҳалар бўйича қурилиш-монтаж ишлари давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 январдаги ПҚ-2717-сонли қарорига биноан шу йил давлат буюртмаси асосида 432 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш белгиланди.
Амалга оширилган ишлар натижасида фермер хўжаликлари ва тайёрловчи ташкилотлар ўртасида шу йил 1 сентябргача 457 минг 400 тонна маҳсулотга 413,72 млрд. сўмлик 19 минг 540 та контрактация шартномалари тузилди. Шартномаларга биноан уруғлик, минерал ўғитлар ва ёнилғи-мойлаш маҳсулотларини аванс тариқасида етказиб берилишини таъминлаш мақсадида 86,843 млрд. сўм бўнак тўланди.
Контрактация шартномаларига мувофиқ маҳсулот етиштирувчиларга шартнома қийматининг 40 фоизидан кам бўлмаган миқдорда аванс маблағларини тўлаш учун тайёрловчилар томонидан тижорат банкларига 42,4 млрд. сўм кредитга буюртма берилди ва 34,393 млрд. сўм ажратилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 июлдаги ЭДО-03-30-13 (97)-сонли махсус йиғилиш баёнига мувофиқ, Тошкент шаҳар ички истеъмол бозорини гўшт маҳсулоти билан кафолатли таъминлаш мақсадида, “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси таркибидаги корхоналар томонидан Тошкент шахрининг 12 та деҳқон бозорларида жорий йилнинг 15 июлидан бошлаб гўшт савдоси ташкил этилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан тирик вазндаги қорамол жами 774 бош тирик вазнда қорамол, Белоруссия ва Қозоғистон Республикасидан 429,2 тонна совутилган гўшт маҳсулоти келтирилди. Жорий йил 30 сентябр ҳолатига деҳқон бозорларида 343 тонна гўшт савдога чиқарилиб аҳолига сотилди.
Ҳисобот даврида Уюшма томонидан 3062,5 млн.сўмлик, шу жумладан, Тошкент шахрини ривожлантиришга 1822,5 млн.сўм, Болалар спортини ривожлантириш фондига 900 млн.сўм, Велосипед спорт Федерациясига 100 млн.сўм, Қибрай туманида яшовчи фуқароларни яшаш жойини таъмирлаш учун Қибрай туман хокимлигига 215,7 млн.сўм хомийлик ёрдамлари кўрсатилди.
Манба: Ахборот хизмати
Файл | Хажми |
---|---|
![]() | 37 KB |