“Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси таркибидаги улгуржи савдо-тайёрлов корхоналари томонидан 2017/2018 йил қиш-баҳор ойлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ғамлаш ишларини жадаллаштириш бўйича
“Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмасининг вилоятларга бириктирилган масъул ходимлари томонидан жорий йил 26 августдан вилоятларга зарурий ишларни амалга ошириш, ишларни жадаллаштириш бўйича хизмат сафарига юборилади. Мазкур хизмат сафари давомида ҳудудларда қуйидаги масалалар ўрганиб чиқилади:
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан келишилган ҳолда, 2017/2018 йил қиш-баҳор ойлари учун давлат буюртмаси ҳажмидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ғамлаш ишларини жадаллаштириш чораларини кўриш.
2. 2017 йил 25 август ҳолатига тузилган шартномалар бўйича харид қилиниши режалаштирилган маҳсулот турлари ва ҳажми.
3. Маҳсулот харид қилишни молиялаштириш манбалари: зарур бўладиган маблағ суммаси, шундан, ўз маблағи, банк кредити суммаси.
4. Кредит олиш учун банкка берилган буюртма санаси, рақами, суммаси, гаров билан таъминланганлиги (мулк, суғурта полиси, учинчи шахс кафолати ва ҳоказо). Амалда ажратилган кредит суммаси, шу жумладан нақд пул кўринишда. Банк томонидан белгиланган фоиз ставкаси (14 фоиздан ошмаслиги керак). Кредит масаласи ҳал этилмаган бўлса-сабаби (банкнинг рад жавоби нусхаси илова қилинади).
5. Маҳсулот етиштирувчиларга олдиндан ўтказилган тўлов суммаси. Улар томонидан маҳсулот етказиб бериш бўйича келишилган жадвал мавжудлиги.
6. Пиёз ғамлаш борасидаги аҳволнинг батафсил таҳлили: етказиб берувчилар рўйхати, маҳсулот ҳажми, етказиб бериш жадвали, тўлов таъминланиши, ўтказилган маблағ суммаси, жорий йил 25 август ҳолатига захирага қўйилган маҳсулот ҳажми.
7. Захира қилишга режалаштирилган маҳсулотларни турлари бўйича сақлаш учун зарур ҳажмдаги омборлар ва совутгич сиғимлар мавжудлиги. Етарли бўлмаган ҳолда, ижара шартномаси асосида фойдаланиладиган сиғимларнинг ҳажми, манзили, мулкий тегишлилиги кўрсатилган рўйхати.
8. Давлат буюртмаси доирасида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар бўйича белгиланган ҳажмдаги барча тайёрловчилар бўйича маҳсулот ғамлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар таҳлили. Ишни жонлантириш чораларини кўриш.
9. Жорий йил август ойидан бошлаб уюшмага тақдим этиладиган “Истеъмол товарларининг харид қилиниши ва сотилиши” ҳақидаги ҳисоботда амалда харид қилинган, сотилган мева-сабзавот маҳсулотлари миқдори, суммаси ва қолдиқлари тўғрисидаги маълумот кўрсатилиши.
Манба: Ахборот хизмати
Файл | Хажми |
---|---|
![]() | 29 KB |