Белгиланган матнни эшитиш учун босинг
Welcome to Statistika qo'mitasi   Click to listen highlighted text! Welcome to Statistika qo'mitasi Powered By GSpeech
  • А
  • А
  • А
  •      

2017/2018 йил қиш-баҳор мавсумига қишлоқ хўжалик маҳсулотларини жамғариш бўйича амалга ошрилаётган тўғрисида МАЪЛУМОТ

2017-08-14 18:41
|

2017/2018 йил қиш-баҳор мавсумига қишлоқ хўжалик маҳсулотларини жамғариш бўйича амалга ошрилаётган тўғрисида

 МАЪЛУМОТ

Ички истеъмол бозорини картошка маҳсулотига бўлган эҳтиёжини тўлароқ қондириш ва бу борадаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига мувофиқ “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси корхоналари томонидан хорижий ҳамкорлар билан  тузилган контрактлар асосида жами 35 минг тн картошка четдан келтирилди.

Четдан келтирилган картошка Тошкент шаҳрининг 11 та бозорларида ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятларнинг марказий бозорларида уюшманинг савдо ярмаркаларида аҳолига 1800-2500 сўмдан сотилди.

Шунингдек уюшма корхоналари томонидан захирага жамғарилган 100 минг тн қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Вазирлар Маҳкамаси ва Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган жадвалга биноан февраль ойидан бошлаб барча ҳудудларда босқичма-босқич 80 дан ортиқ ташкил этилган ярмаркаларда 1 июнгача савдога чиқарилиб, бозор нархларидан 30% арзонлаштирилган баҳоларда аҳолига сотилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 январ ПҚ-2717-сонли “Янги мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш ҳамда улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорига асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага ғамлаш бўйича  “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда қуйидаги ишлар бажарилди.

Келгуси мавсумга тайёргарлик борасида Уюшманинг барча раҳбар ва масъул ходимлари сафарбар қилиниб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда бошоқли дон экинларидан бўшаган майдонларга такрорий экинларни жойлаштириш, захира учун тайёрловчилар билан фермерлар ўртасида маҳсулот етказиб бериш бўйича контрактация шартномаларини тузиш, бўнак маблағларини ўтказиш учун банкларда фермерларнинг махсус ҳисобларини очиш, кредит маблағларини ажратиш бўйича банкларга буюртмалар тақдим этиш борасида ташкилий ишлар амалга оширилди.

Такрорий экинларни жойлаштириш борасида туманлар ҳокимликларининг фермерлар кесимидаги қарорлари қабул қилинди.

Республика бўйича давлат буюртмасини бажарувчи 7746 та тайёрловчи корхоналар аниқланиб, фермерларга бириктирилди.   

Давлат буюртмаси ҳажмида захира қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини узоқ муддат сифатли сақлаш учун жойлардаги омборлар хатловдан ўтказилди. Хатлов натижасига кўра 919 минг 168 тонналик омборлар,  шу жумладан 378 минг 706  тонналик қуруқ омборлар, 540 минг 462 тонналик совутгичли сиғимлар мавжудлиги маълум бўлди.

14 август ҳолатига республика бўйича 357,732 минг тонна маҳсулотга  413,72 млрд. сўмлик 19 минг 540 та контрактация шартномалари тузилди. Шартномаларга асосан бўнаклаш ишлари амалга оширилди.

Шундан уюшма корхоналари 137 709 тн маҳсулотга 2602 та  132 млрд. 376 млн. сўмлик шартнома тузилди. Контрактация шартномаларини тузиш ва ижроси устидан мониторинг олиб бориш учун жойларда масъуллар белгиланди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

 

Манба: Ахборот хизмати.

ФайлХажми
веб-сайтга 14.08.2017.doc33 KB
Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, сичқонча билан белгилаб, администраторни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Об-ҳаво

Все о погоде - Pogoda.uz

Валюталар қурси

Онлайн фойдаланувчилар

Мехмонлар: 12 та

Электрон хизматларимиз хақида фикрингиз?

Охирги ўзгартириш киритилган сана:

17.12.2021 15:30
Матндаги хато