Белгиланган матнни эшитиш учун босинг
Welcome to Statistika qo'mitasi   Click to listen highlighted text! Welcome to Statistika qo'mitasi Powered By GSpeech
  • А
  • А
  • А
  •      

Очиқ маълумотлар

2018-09-20 10:48
|

 

"Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмасининг Очиқ маълумотлар порталига жойлаштирган манбалари

 

Soha: Savdo

Mavjud formatlar:
 

 

 

ФУҚАРОЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ГРАФИГИ


Уюшма раиси - Зафар Омонович Файзиев

Душанба 8-00 дан 11-00 гача

 

Раис ўринбосари - Нодирбек Алишерович Рахбаров

Сешанба, Пайшанба 8-00 дан 11-00 гача

 

Раис ўринбосари - Неъматжон Таиржанович Ахмаджонов

Чоршанба, Жума 8-00 дан 11-00 гача

 

Раис ўринбосари - Махмудов Улуғбек Абдурасулович

Чоршанба, Жума 8-00 дан 11-00 гача

 

 

Телефон рақамлар

Уюшма раиси - Зафар Омонович Файзиев

тел: (+99871) 239-49-71, 244-60-66 (факс) 

e-mail: uzsavdo@umail.uz

"E-хat" манзили: uzsavdo@exat.uz

 

Раис ўринбосари - Нодирбек Алишерович Рахбаров

тел: (+99871) 239-49-71, 244-60-66 (факс) 

e-mail: uzsavdo@umail.uz

"E-хat" манзили: uzsavdo@exat.uz

 

Раис ўринбосари – Ахмаджонов Неъматжон Тоиржанович

тел: (+99871) 239-49-00, 244-60-66 (факс) 

e-mail: uzsavdo@umail.uz

"E-хat" манзили: uzsavdo@exat.uz

 

Раис ўринбосари - Махмудов Улуғбек Абдурасулович

тел: (+99871) 239-49-00, 244-60-66 (факс) 

e-mail: uzsavdo@umail.uz

"E-хat" манзили: uzsavdo@exat.uz

 

Бошқарма бошлиғи - Равшан Учқунович Хамидбеков

тел: (+99871) 239-49-71, 244-60-66 (факс) 

e-mail: uzsavdo@umail.uz

"E-хat" манзили: uzsavdo@exat.uz

 

Бошқарма бошлиғи - Шарофитдин Сайфитдинович Асамов

тел: (+99871) 239-40-22, 244-60-66 (факс) 

e-mail: uzsavdo@umail.uz

"E-хat" манзили: uzsavdo@exat.uz

 

“Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси томонидан ахборот - коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида 2017 йил 10 декабр ҳолатига

МАЪЛУМОТ

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати томонидан “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмасига ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш юзасидан берилган топшириқлар ижроси бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди:

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг электрон қабулхонасидан келиб тушган мурожаатларни ўз вақтида ва сифатли ижросини таъминлаш, кундалик назоратга олиш ва муаммоли масалаларни зарур ҳолда жойида ўрганиш бўйича махсус ишчи гуруҳ тузилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали 2017 йил 10 декабр ҳолатига кўра Уюшма номига 8 та, Ягона интерактив давлат порталидан 15 та, Жисмоний ва юридик шахслардан ёзма ва оғзаки мурожаатлар 6 та келиб тушган ҳамда ижроси таъминланган.

Уюшманинг “uzsavdo.uz” расмий веб-саҳифасидаги “жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари” бўлими орқали аҳоли ва тадбиркорларниниг мурожаатлари қабул қилиниб, ўз вақтида қонун доирасида кўриб чиқилмоқда.

Аҳоли ва тадбиркорларнинг жойида ҳал этиладиган мурожаатларини Ўзбекистон Республикаси Президентигача олиб чиқмаслик мақсадида веб-сайт орқали Уюшма раисининг вертуал қабулхона хизмати йўлга қўйилган.

Уюшма томонидан маълумотларни сақлаш ва уларга ишлов беришни, автоматлаштириш масаласида Интеграцияланган ulgurji.dst.uz ахборот тизимидан фойдаланиш такомиллаштирилди. Ҳозирда уюшма тизимидаги корхоналар томонидан ҳисоботлар ва маълумотларни  олинмоқда.

2017 йил I ярим йиллигида Уюшманинг 2 нафар ходими АКТ бўйича малака оширди, шунингдек, II ярим йилликда 5 нафар ходимлар “Электрон ҳукумат” ўқув маркази ҳамда 1 нафар ходим Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида ўқув курсларида малака оширишди ва сертификатлар билан таъминланди.

 

Ҳозирги кунда жорий йил III-чорак якуни бўйича ict.nis.uz тизимидаги маълумотлар янгиланди. Ҳисобот даври якуни бўйича Чора-тадбирлар ва Иш-режаларнинг бажарилиши тўғрисида амалга оширилаётган ишлар бўйича Вазирлар Маҳкамасига, Алоқа вазирлигига, “Электрон ҳукумат” ҳамда “Ахборот хавфсизлигини таъминлаш” марказларига маълумотлар киритилди.

 

Уюшманинг амалга оширадиган ишлари ва вазифалари:

"Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси фаолиятининг асосий вазифа ва йўналишлари қуйидагилардан иборат:

-талаб-эҳтиёжни чуқур ўрганиш асосида, янги мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум билан ички истеъмол бозорини узлуксиз тўлдириб бориш ва нарх-наво барқарорлигини таъминлаш мақсадида уларни қиш-баҳор даврига ғамлаб қўйиш учун фермер ва деҳқон хўжаликларидан, агрофирмалардан шундай маҳсулотларни харид қилиш шартномаларини тузиш;

-қиш-баҳор даврига ғамлаб қўйиладиган янги мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумнинг яхши сақланишини ташкиллаштириш, уларни сақлаш вақтида нобудгарчиликларни камайтириш чора-тадбирларини амалга ошириш, маҳсулотни харид қилиш ва етказиб беришда замонавий логистика тизимини кенг жорий қилиш;

-республика шаҳарларида янги мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум сотиш бўйича ихтисослаштирилган ярмарка савдоларини доимий асосда ўтказиб туриш;

-тўғридан-тўғри инвестицияларни кенг кўламда жалб этиш ва уюшма таркибига кирган корхоналарнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш ишларини ташкил қилиш, мева--сабзавот маҳсулотлари сақланадиган махсус омборхоналар ва совутиш камералари қуриш, реконструкция қилиш ва модернизациялашни таъминлаш, уларни замонавий ускуналар билан жиҳозлаш;

-олис ва бориш қийин бўлган аҳоли пунктларида яшовчи аҳолини ижтимоий аҳамиятли озиқ-овқат маҳсулотлари билан ишончли ва узлуксиз таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;

-уюшма таркибига кирган корхоналар мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш.

 

 

 

Ижро интизоми янада мустаҳкамлаш тўғрисида

 

2016 йилнинг 30 апрелида январ-март ойлари иш якунларига бағишлаб  «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси Бошқарувининг навбатдаги  кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда тизимдаги ҳудудий улгуржи савдо базалари раҳбарлари, уюшманинг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, вилоятларга бириктирилган масъуллар  иштирок этдилар.

Йиғилиш кун тартибига Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил январ-март ойларида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилги иқтисодий дастурнинг асосий устувор вазифаларига бағишлаб ўтказилган мажлисида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш; Уюшманинг жорий йилга тасдиқланган Манзилли Дастури ҳамда Комплекс чора-тадбирларида белгиланган топшириқларни бажарилиши аҳволи; Уюшма тизимида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш аҳволи; Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон қарори талаблари бажарилишини таъминлаш  ва жорий йил 28 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари,фармойишлари, Ҳукумат қарорлари ижросини таъминлашда барча давлат бошқаруви раҳбарларининг роли, шахсий масъулияти ҳамда жавобгарлиги тўғрисисда”ги селектор йиғилиши баёнига асосан ижро интизоми, ҳужжатлар билан ишлаш, уларни назорати тўғрисидаги масалалар муҳокама қилинди.

Мазкур масалалар бўйича тизимдаги айрим  корхоналар томонидан олиб борилаётган ишлар танқид остига олинди ва уларни бартараф этиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Муҳокама натижалари юзасидан тегишли йиғилиш баёни қабул қилинди.

 

Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, сичқонча билан белгилаб, администраторни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Об-ҳаво

Все о погоде - Pogoda.uz

Валюталар қурси

Онлайн фойдаланувчилар

Мехмонлар: 5 та

Электрон хизматларимиз хақида фикрингиз?

Охирги ўзгартириш киритилган сана:

17.12.2021 15:30
Матндаги хато