“Ўзбекозиқовқатзаҳира” уюшмасининг 2017 йил 1 декабрдаги йиғилишидаги бошқарув раисининг маърузаси
Ҳурматли мажлис қатнашчилари!
Барчангизни хабарингиз бор жорий йилнинг 20 октябр куни муҳтарам Президентимиз томонларидан уюшмамиз фаолиятига тааллуқли 2 та қарор қабул қилинди. Бу 3344 ва 3345- чи сонли Қарорлар. Буларнинг бири уюшма фаолиятини такомиллаштириш ва келгуси асосий вазифаларимиз хусусида бўлса, иккинчиси 2017-2018 йиллар қиш-баҳор мавсумларида республика аҳолиси ва ижтимоий соҳа муассасаларини асосий турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлаш масаласи бўйича уюшма олдига қўйилаётган муҳим топшириқларни акс эттирган. Президентимизнинг уюшмага билдирган ишончлари туфайли, уюшма томонидан тақдим этилган таклифлар деярли тўлиқлигича қабул қилинди. Тўғри уюшма олдига улкан вазифалар қўйилди, аммо шунга яраша бу топшириқларни ҳал қилиш учун тегишли имтиёзлар ҳам берилди. Жумладан, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарнинг фаолияти савдо фаолияти билан тенглаштирилди ва уларга савдо корхоналари томонидан солиққа тортиладиган тартиб қўлланиладиган бўлди. (Маълумот учун: олдинги тартибга кўра, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини тайёрлаш ва сотиш фаолияти билан шуғулланадиган корхоналар савдо устамасидан 33 фоиз солиқ тўлар эдилар). Шунингдек, 5 йил муддатга қишлоқ хўжалик маҳсулотлари товар айланмасидан ягона солиқ тўловларидан озод қилиндилар.
Уюшмамиз олдида амалга оширишимиз зарур бўлган вазифалар жуда кўп. Биринчи навбатда ташкилий масалалар. Ҳар бир вилоятда ҳудудий “Озиқовқаттаъминот” филиалларини ташкил этиш ва уларни юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш. Илгари ҳар бир ҳудудда биттагина вакил иш юритган бўлса, энди ҳар бир вилоятда 13-14 кишидан иборат бутун бир ташкилот фаолият юритади. Ўз навбатидан уларнинг зиммасига ўзига бириктирилган ҳудудда савдони ташкил этиш, кишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш манбаларидан тортиб, то уларни савдо расталарига чиқариб, аҳоли ва бошқа истеъмолчиларга етказиб бериш, уларни сақлаш жойларини белгилаш, хуллас ўзига бириктирилган ҳудудда аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш вазифалари юклатилади. Шунингдек ҳар бир ҳудудда савдо маданиятини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиши зарур. Жумладан қарорда белгиланган республиканинг барча марказий ва йирик деҳқон бозорларида намунавий лойиҳалар асосида 228 та “Хизмат-беминнат” савдо шаҳобчаларини ва мева-сабзавот етиштиришга ихтисослаштирилган ҳудудларда аҳолидан маҳсулотларни жойида харид қилиш бўйича 157 та тайёрлов қабул пунктларини ташкил этишимиз талаб этилади.
Бу ишларни ташкил этиш учун қарорга мувофиқ, уюшма таркибида 56 та корхона рўйхатга олинган бўлиб, юқорида қайд этганимдек Қорақалпоғистон республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 1 тадан жами 14 та Ҳудудий филиаллар бошчилигида амалга оширилади. Биз бу ҳудудий филиалларга раҳбарларни танлаб бўлдик.
Шуни қайд қилиб ўтмоқчиманки, бу қарорда номлари келтирилган савдо –тайёрлов корхоналар рўйхати якуний эмас. Уюшма раҳбариятига янги корхоналарни уюшма таркибига киритиб, белгиланган топшириқларни уддалай олмаган ёки бажаришни ҳоҳламаган корхоналарни тизимдан чиқариш ваколати берилган.
Шунинг учун барчангиздан уюшма томонидан белгиланган вазифаларни жиддий масъулият билан, сифатли ва бекаму–кўст бажаришингизни талаб қиламиз.
Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масаласида “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси ва унинг тизимидаги улгуржи савдо-тайёрлов базалари томонидан 2017 йил январ-июн ойларида амалга оширилган ишлар, тизимда ижро интизоми аҳволи ва келажакдаги вазифалар тўғрисида.
Иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларни таъминлаш, республика ҳудудларини комплекс ривожлантириш, шунингдек фуқароларнинг турли тоифалари эҳтиёжларини тўла даражада қондириш, аҳоли ҳаёти даражаси ва сифатини ошириш доимий равишда кенг кўламли ижро интизомини мустаҳкамлаш зарурлигини тақозо этмоқда.
Масаланинг долзарблигини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017 йил 11 апрелда “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида” 2881-сонли қарор қабул қилинди.
Мазкур қарорда Вазирлар Маҳкамаси, Бош вазир ўринбосарлари ва уларнинг аппарати ушбу ишларнинг айрим вазирликлар, давлат қўмиталари, хўжалик бирлашмалари ва республика ҳокимликларида зарур тарзда амалий мувофиқлаштирилишини таъминламаётганликлари, уларнинг раҳбарлари ва марказий аппаратига нисбатан шахсий талабчанлик пасайтириб юборилганлиги, кўп ҳолларда масъулиятсиз раҳбарлар ва мутахассислардан шахсан сўров ва талабчанлик ўрнига уларга нисбатан либерал муносабатда бўлаётганликлари алоҳида танқид остига олинди.
Президент ўз маърўзаларида, мансабдор шахсларнинг ва улар раҳбарлик қилаётган вазирликлар, давлат қўмиталари, хўжалик бирлашмалари аппаратлари ходимлари ва барча даражадаги ҳокимлар ва раҳбарларнинг шахсий масъулиятсизлигининг ҳар қандай ҳолатлари мавжуд бўлиши, улар томонидан ва энг аввало, қабул қилинган қонунларни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ҳамда топшириқларини ҳамда Ҳукумат қарорларини амалга ошириш бўйича ижро интизоми сусайтирилишига тоқат қилинмайдитган ва йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолат дея алоҳида таъкидладилар.
Ижро интизоми ҳолати – бу ташкилот фаолиятининг кўзгуси ҳисобланади. Қайси жойда масъулият, ижро интизоми мустаҳкам бўлса, ўша ерда ривожланиш бўлади. Қайси ташкилот ёки корхонада масъулиятсизлик ҳамда ижро интизоми паст бўлса, ўша ерда салбий оқибатлар бўлади.
Салбий ҳолатларга йўл қўйган ижрочиларга нисбатан эгаллаган лавозимидан озод қилишгача бўлган муқаррар интизомий жазо чоралари кўрилиши керак. Шундай тартиб барча даражадаги ташкилот ва идораларда жорий этилишини таъминлашга мазкур қарорда алоҳида урғу берилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг мазкур масала бўйича қабул қилинган ҳужжатлари асосида, “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмасининг махсус буйруғи қабул қилинди. Қарорнинг ижросини таъминлаш юзасидан унинг иловасига мувофиқ, Уюшманинг Чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.
Чора-тадбирлар режаси билан танишиб чиқиб, Сиз раҳбарлик қилаётган корхонанинг тегишли чора-тадбирларини ишлаб чиқиш топширилади. Бу масала алоҳида назоратга олинади.
Уюшма ташкил этилганига бир йил тўлганлигига қарамай, бу ерда ўтирган раҳбарлар бир неча йилдирки биргаликда тизимда фаолият юритиб келмоқдалар. Уюшмани ташкил этишдан мақсад, заҳира тадбирларини давлат сиёсати даражасига кўтариб, республикамизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш билан, халқимизни оғирини енгил қилиш мўлжалланган эди. Президентимиз томонларидан талабни қанчалик жиддий ва таъсирчанлигига ўзингиз гувоҳ бўлмоқдасиз. Бу йусинда ишлаш билан ҳозирги давр талабига жавоб бера олмаймиз. Фаолиятимизни қай бир йўналишини олинг, бажарилмаган топшириқлар етарлича. У ҳоҳ озиқ-овқат маҳсулоти таъминоти бўладими, заҳира тадбирлари бўладими, ишлаб чиқаришми, совуткичли сиғимларни қуриш ёки модернизация қилишми, экспорт ишларими, логистика марказларини ташкил этишми, хуллас ҳаммасида камчиликлар мавжуд. Бу ишларни таҳлили билан алоҳида-алоҳида тўхтаб ўтамиз.
1. Камчиликларни ёритишни аввало 2016-2017 йиллар қиш-баҳор мавсуми учун жамғарилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари заҳирасининг ҳолатини таҳлил қилишдан бошлайман. Уюшма корхоналари томонидан 2016 йил 1 декабр ҳолатига жами режадаги 100 минг тонна захира 100 минг 48 тоннага бажарилди, жумладан, 26 минг 620 тонна картошка, 16 минг 192 тонна пиёз, 12 минг 552 тонна сабзи, 19 минг 220 тонна гуруч, 10 минг 462 тонна мева, 6 минг 79 тонна сабзавотлар, 5 минг 349 тонна полиз ва 3 минг 574 тонна дуккаклилар захирага қўйилди деб ахборот тақдим этилган.
Айниқса ўтган йили картошка ҳосилининг айрим қисми нобуд бўлганлиги, ички бозорда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш, инфляция даражасини кескин ўсиб кетишини олдини олишга озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархларининг ўсиши катта таъсир кўрсатишини инобатга олган ҳолда, Президент девони, Вазирлар Маҳкамаси ва Иқтисодиёт вазирлиги томонидан захирага ғамланган маҳсулотларни февраль ойидан бошлаб май ойининг охирига қадар ички бозорга босқичма-босқич савдога чиқариш тўғрисида жадвал тасдиқланди.
Бозорларимизда айниқса феврал-март ойларида картошка ва пиёзнинг нархи кескин кўтарилиб кетди.
Мана қариийб 2 йилдирки заҳира тадбирлари билан бевосита пухта шуғулланиб келинаётганлиги, ушбу фаолият турида ҳам даромад олиб, зарар кўрмасдан ишлаш мумкинлигини исботлади. Агарда ўтган мавсумда қайси бир корхона заҳира тадбирларига жиддий ёндошиб, белгиланган топшириқларни тўлиқ бажарганида янада кўпроқ даромад олиши мумкин эди.
Энди 2017/2018 йил мавсуми учун контрактация шартномаларини тузишга келадиган бўлсак, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 январдаги ПҚ-2717-сонли қарорига биноан республика минтақалари бўйича 2017 йил учун мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари харид қилиш ҳамда улардан фойдаланишга давлат буюртмаси параметрлари, хусусан захирага жамғариш учун ушбу параметрлар 432 минг тн деб тасдиқланди, шундан Уюшма таркибидаги корхоналар томонидан 150 минг тонна қишлоқ хўжалик маҳсулотларини заҳирасини яратиш режалаштирилмоқда.
Унга асосан шу йил январь-апрел ойларида уюшма корхоналари томонидан контрактация шартномалари тузилиши ҳамда шартнома суммасининг 40 % да бўнак маблағлари, яъни агротехник тадбирларни амалга ошириш, уруғлик ва минерал ўғитлар харид қилиш, қишлоқ хўжалиги техникасини таъмирлаш ва захира учун экиладиган ҳосилни экиш ҳамда етиштириш билан боғлиқ бошқа ишларда фермер ва деҳқон хўжаликларига молиявий ёрдам кўрсатиш вазифаси уюшма зиммасига юклатилган.
Тўғри пулни ночор ва қарздор фермер ёки бошқа деҳқон хўжаликлари ҳисоб рақамига олдиндан ўтказиш, уни йўқотиш хавфини келтириб чиқаради, лекин баҳона қидирмасдан, зиммамизга юклатилган вазифани бажариш йўлларини излашимиз зарур. Масалан, ишончли, кўп йиллардан бери ҳамкорлик қилаётган, молиявий барқарор хўжаликлар билан шартномалар тузиш, иккинчи экиндан бўшаган майдонларга захира учун маҳсулот етиштириш бўйича олдиндан фермер хўжаликлари билан келишув шартномаларини тузиш, корхоналар қошида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи агрофирма, фермер хўжалиги ташкил этиб, ер майдонлари олиб, захира учун маҳсулот етиштириш тавсия этилади.
Шунингдек, Республика раҳбарияти томонидан йил давомида Республикамиз бозорлари худудида ташкилотларимизнинг савдо шаҳобчаларини ташкил қилиб, арзонлаштирилган нархларда озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг чакана савдосини ташкил этиш вазифаси юклатилмоқда.
2. Қисқача асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан ун, ўсимлик ёғи ва шакар, ҳамда аҳолини кенг турдаги бошқа маҳсулотлар билан таъминлаш масаласига тўхтаб ўтаман. Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган назорат механизмига мувофиқ, деярли барча корхоналар ун ва ўсимлик ёғини ўзлари ташкил этган чакана савдо дўконлари орқали етказиб бермоқдалар. Демак ўз навбатида тизимда савдо айланмаси таркибида бошқа хил маҳсулотларнинг улуши тобора ошиб бориши керак. Барча базаларда бўлиши шарт бўлган 35 турдаги аҳоли учун энг зарур маҳсулотлар рўйхатини белгилаб берганмиз. Маълумот учун "Наманган универсал савдоинвест", “Наманганозиқовқатагроэкспорт”, "Навоийозиқовқатинвест", “Ширин омад сервис”, “Гулистон бунёдкор сервис”, “Интертрейд инвест яйпан”, “Фарғонаулгуржисавдоинвест”, “Шимбайулгуржиинвест”, Иброхимжон сархадлари”, “Водий саховати агро инвест”, “Водий озиқ овқатзаҳира”, “Хива чинор савдо” базаларида бу масалада аҳвол қониқарли эмас. Ушбу базаларда 10-15 товар турлари мавжуд холос. Бу корхоналар уюшма тизимида фаолиятини давом эттирмоқчи бўлса, зудлик билан товар турини кўпайтириш чорасини кўриши зарур бўлади.
Тизимдаги корхоналарда аҳолига савдо хизмати кўрсатиш даражасини ошириш, муомала харажатларини камайтириш, молиявий аҳволни яхшилаш учун савдо устамасидан унумли фойдаланиш мақсадида чакана савдо шохобчалари тармоғини кенгайтириш, товар турларини кўпайтириш масаласига айрим корхона раҳбарлари панжа орасидан қарамоқдалар. Лекин бундай давом этиши мумкин эмас. Зеро, аҳолига савдо хизмати кўрсатиш талаб даражасида бўлмас экан, истеъмолчилар норозилиги келиб чиқади, натижада корхоналар ва умуман уюшма обрўсига путур етиши мумкин.
3. Энг долзарб масалалардан бири - тизимда инвестицион лойиҳаларни амалга ошириб, логистика марказлари ҳамда мева -сабзавотларни қайта ишлаш ва саралаш корхоналарини ташкил этиш, шунингдек уларни сақлаш бўйича совуткичли сиғимлар, картошка сақлаш омборларини қуриш ва модернизация қилишдан иборат.
Ушбу ишларни амалга ошириш учун, Уюшма тизимида “INTERTRADE INVEST” ва “Лидер Сервис” корхоналари ташкил этилган бўлиб, улар айнан мева ва сабзавотларни қайта ишлаш, саралаш, сақлаш бўйича ва шу мақсадда тизимга инвестицияларни жорий қилиб, лойиҳалаштириш билан шуғулланади. Бу корхоналар томонидан ҳозирги кунга келиб 15 дан зиёд лойиҳалар презентацияси тайёрланган.
«Ўзбекозиқовқатзаҳира» уюшмасининг 2017 йил 18 январдаги Бошқарув йиғилишининг 1- баённомаси 8- банди ижросини ўз вақтида таъминлаш мақсадида, уюшма таркибидаги «Интертрейдинвест» жамияти томонидан уюшма аъзоларига стратегик чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишда амалий ёрдам кўрсатилди.
Бу йилга ўзингиздан олинган маълумотларга кўра тизимда совутгичли сиғимлар билан биргаликда махсус картошка сақлаш омборларини барпо этиш мажбуриятлари тасдиқланди. Ҳар бир корхона кесимида тасдиқланган режалар Сизларга тақдим этилди. Уюшма тизимида фаолият юритишни истаган корхоналар белгиланган топшириқларни бажаради, акс ҳолда умуман четлаштирилади.
4. Экспорт масаласига тўхталадиган бўлсам, тақдим этилган маълумотларга кўра, жорий йилнинг 20 апрел холатига 40 дан зиёд 75 млн. АҚШ долларлик экспорт шартномалар имзоланган. Бугунги кунга келиб 5 млн. 341 минг АҚШ долларлик 3057 тн. маҳсулотлар Россия Федерацияси, Қозоғистон, Озарбайжон, Украина ва Қиргизистон давлатларига экспортга чиқарилди. Барчангиздан белгиланган топшириқларни бажаришингиз талаб этилади. Бу масалага юзаки ва бефарқлик билан ёндошиб бўлмайди.
Жорий йилнинг 27-30 март кунлари Латвия делегациясининг мамлакатимизга ташрифи доирасида «Ўзбекозиқовқатзахира» Уюшмаси томонидан 29 март куни маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг экспорт салоҳиятини ошириш бўйича семинар, шунингдек, икки давлат тадбиркорлари иштирокидаги бизнес-форум ва кооперация биржаси ўтказилди.
Ушбу тадбирни ташкил этишдан мақсад икки давлат компаниялари ўртасида савдо алоқаларини йўлга қўйиш, Ўзбекистонда бизнес юритиш бўйича Латвия компанияларининг тажрибасини тақдим этиш, янги қўшма корхоналарни ташкил этиш ва янги инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини ишлаб чиқишдан иборат бўлди.
Ушбу семинар натижасида Латвиянинг “Kamarde” маринад ишлаб чиқарадиган корхонаси Ўзбекистонда “Ўзбекозиқовқатзахира” Уюшмасининг корхоналари билан хамкорликда қўшма корхона ташкил этиш таклифини билдирди. Бу масалаларни чуқур ўрганиш мақсадида май ойида Латвияга хизмат сафари режалаштирилган.
5. “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмасининг АКТни жорий қилиш ва ривожлантириш бўйича уюшма таркибидаги корхоналарда ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш юзасидан, Уюшма таркибига кирган янги корхоналар «e-xat» ҳимояланган электрон почта тизимига уланиши ҳамда 1 ой муддатда ўзларининг расмий веб-саҳифаларини ишлаб чиқишлари лозим эди. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрда “Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 355-сонли қарори талабларига мос равишда тизимга янги киритилган корхоналар томонидан расмий веб-саҳифалари ҳанузгача ишга туширилмаган. Булар “Intertrade invest yaypan" МЧЖ,"Yangiariq Zahira" МЧЖ, “Yangi Qo’shko’pir” МЧЖ, "Гулистон бунёдкор сервис","Туркистон универсал базаси" МЧЖ. Бу ишларни 1 майгача амалга ошириш зарур бўлади.
7. Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Республика Ҳукуматининг қарорлари, фармойишлари, топшириқлари ижросини ўз муддатида, тўлиқ ва сифатли этиб таъминлаш бўйича собиқ “Ўзулгуржисавдоинваест” уюшмасининг мавжуд Ишчи гуруҳ таркиби қайта кўриб чиқилди ва “Ўзбекозиқовқавтзахира” уюшмасининг 30.12.2016 йил 57-сон буйруғи билан янги таркиби тасдиқланди.
Ишчи гуруҳга Уюшма ижро этувчи аппарати ҳамда унинг таркибидаги корхоналарда ҳужжатлар билан ишлашни ташкил этиш ва ижро интизомининг ҳолати мониторингини тасдиқланган жадвал асосида олиб бориш, Бошқарувнинг кенгайтирилган йиғилишларида ҳар чорак якуни юзасидан мониторинг натижаларини танқидий муҳокама қилиш, мунтазам хато ва камчиликларга йўл қўяётган таркибидаги корхона раҳбарларига нисбатан интизомий жавобгарлик чораларини кўриш, ёки раҳбарни амалдаги лавозимидан бўшатиш тўғрисида жойлардаги ҳокимларга тегишли таклифлар киритиб бориш топширилди.
Жорий йил I-чорак давомида Уюшмага 414 та ҳужжат келиб тушди. Шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари 3 та; Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари 8 та, фармойишлари 6 та ва мажлис баёнлари 15 та, топшириқлар 59 та. Барчаси ўз вақтида ижрочиларга етказилди ва уларнинг ижроси бўйича тегишли ҳужжатлар қабул қилинди.
"Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмасида жисмоний ва юридик шахсларнинг қабули ва мурожаатлари билан ишлаш тартибини такомиллаштириш, унинг самарадорлиги ва сифатини янада ошириш мақсадида, “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмасида томонидан 2016 йил 30 декабрда 58-сонли буйруқ қабул қилинди ва "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Низом иловага мувофиқ тасдиқланди.
Йил бошидан Уюшма номига 11 мурожаат келиб тушди, шундан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал электрон қабулхонасидан 2 та; Ягона интерактив давлат порталидан 5 та ва жисмоний ва юридик шахслардан 4 та.
Келиб тушган мурожаатлар бўйича тегишли ижрочиларга зарур кўрсатмалар берилди. Олинган маълумотлар асосида амалга оширилган ишлар юзасидан муаллифларга белгиланган тартибда тегишли жавоб хатлари йўлланди.
Ижро интизоми ҳолати таҳлили натижасида ҳужжатлар билан ишлаш, уларни ўз вақтида бажармасдан, Уюшмага талаб этилган маълумотларни тақдим этишда “Нукус универсал базаси”, “Иброхимжон сархадлари”, “Туркистон матлубот инвест”, “Сурхондарёозиқовқатмоллари”, “Водий озиқовқат заҳира”, “Риштон озиқовқат савдо”, “Хоразмозиқовқатмоллари” ва “Хозарасп Турон” корхоналари ўта интизомсизликка йўл қўймоқдалар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишнинг ижросини ташкил этиш ва назорат қилиш, уларни сўзсиз ва ўз вақтида бажарилишига, ижро интизоми бўйича қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига қатъий риоя этилишга Уюшма таркибидаги ҳар бир корхона раҳбарлари шахсан масъул эканликлари яна бир бор таъкидланган ҳолда, қуйидагилар тавсия этилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 апрелдаги 2881 - сонли Фармойиши таркиб корхоналарининг кенгайтирилган йиғилишларида қатъий ўрганиб чиқилсин ва ижро учун қабул қилинсин. Белгилаб қўйилсинки, хар бир фуқаро мурожаати билан шахсан корхона раҳбари назоратга олиб, пухта шуғулланиши керак;
2. 2016-2017 йиллар қиш-баҳор мавсумида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини заҳирага қўйиш ва уларни жадвал асосида савдосини ташкил этиш бўйича йўл қўйилган хато ва камчиликлар учун тизимдаги барча тайёрлов корхоналарини огохлантириш, ҳамда 2017-2018 йиллар қиш - баҳор мавсумида бу ҳолатни олдини олиш бўйича қатъий комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
3. Таркиб корхоналари томонларидан Давлат ва Уюшма дастурларида белгиланган инвестицион лойиҳаларнинг ўз вақтида амалга оширилмаётганлиги кўрсатиб ўтилсин. Бу борада Уюшма тизимидаги “Интертрэйдинвест” ва “Лидер сервис” корхоналари билан узвий алоқа боғлаб, Уюшма таркибидаги ҳар бир корхона томонидан экспортбоп мева-сабзавотларни ишлаб чиқариш, қуритиш ва қадоқлаш цехларини ташкил цехларини ташкил этиш:
4. Республика ҳудудларида ҳатлов натижасига кўра аниқланган, бўш турган, кам қувватда фойдаланилаётган жами 50 минг тонна сиғимга эга бўлган бино ва иншоотларни картошка сақлашга мослаштириш ишлари амалга оширилсин. Бунинг учун, таркиб корхоналари зарур ҳисоб – китоб ишларини, биноларни реконструкция ва модернизация қилиш учун керакли техник воситаларни танлаш ва сотиб олиш бўйича чоралар кўрсинлар ва бу ҳақида уюшмага маълумот киритсинлар.
5. Уюшма таркибидаги корхоналарга 2017 йилда мева – сабзавот махсулотларини экспорт қилиш режа топшириғи белгилаб берилсин. Уюшманинг ваколатли ҳудудларга бириктирилган ходимларига, таркибдаги корхоналар билан биргаликда ушбу режани бажариш чора-тадбирлари ишлаб чиқилсин. Бунда, ишлаб чиқиладиган чора-тадбирлар корхонанинг экспорт режасини қайси маҳсулотни етиштириш ёки қайта ишлаш, қайси давлатларга ва қачон экспорт қилиниши эвазига бажарилишини пуҳта ёритиб бериши лозим.
6. Аҳоли таъминотида узилишларга йўл қўймаслик, айниқса олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларга маҳсулотларни кенг ассортиментда етказиб бериш;
7. Фаолиятга оид Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Хукумат қарорлари ижросини мунтазам таҳлил қилиб бориш, йўл қўйилган хато ва камчиликларнинг сабабларини аниқлаш, муҳокама этиш ва зудлик билан бартараф этиш чораларини кўриш;
аппарат ходимларининг тўғридан-тўғри функционал вазифаларини бажаришга юзаки муносабатда бўлишнинг ҳар қандай ҳолатларига йўл қўймаслик ва олдинга қўйилган мақсадлар ва вазифаларга эришиш сўзсиз таъминланиши учун уларнинг шахсий жавобгарлигини белгилаш чораларини кучайтириш;
1- ва келгуси чорак якунлари бўйича ўтказиладиган жамоа йиғилишлари кун тартибига ҳужжатлар ижроси аҳволи бўйича таҳлилий материалларни киритиб бориш; назоратдаги топшириқлар ижросини мунтазам таҳлилини ташкил этиш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ҳукумат қарорларини ўз вақтида, аниқ ва тўлиқ ҳажмда бажарилиши учун ижро интизомини мустаҳкамлаш юзасидан комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий ривожланишининг 2016 йил якунларига бағишлаб ўтказиладиган мажлисига уюшма раисининг
МАРУЗАСИ
Муҳтарам мажлис қатнашчилари!
Барчангизни хабарингиз бор, ўтган йили мамлакатимизда энг муҳим турдаги маҳсулотлар захирасини яратиш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, уни амалга ошириш “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси зиммасига юклатилди.
Мен ўз ҳисоботимда асосан ишимиздаги камчиликлар ва олдимизда турган вазифалар тўғрисида гапириб ўтмоқчиман.
1. Президентнинг заҳира яратишга қаратилган қарорларидан келиб чиққан ҳолда, 660 минг тонна қишлоқ хўжалик маҳсулотларини жамғариш белгиланган эди. Барча вилоятлар белгиланган топшириқлар тўлиқ бажарилганлиги тўғрисида ҳисобот берганларига қарамай, бу ишларни амалга оширишда барча вилоятларда камчиликларга йўл қўйилди. Айниқса бу ҳол картошка маҳсулотларини заҳирага жамғариш масаласида яққол намоён бўлди.
2. Бунинг натижасида ички бозорларимизда ўтган йилнинг октябр ойидан бошлаб, қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг (пиёз, сабзи ва айниқса картошканинг) нархи сезиларли равишда ошиб кетиши мумкунлиги кузатилди. Сизнинг берган амалий ёрдамларингиз самараси туфайли, бозорлардаги нархларни бирмунча барқарорлаштиришга эришилди. Бу борада ишлар давом эттирилмоқда.
3. Заҳирага жамғарилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлашда ҳам айрим вилоятларда камчиликлар мавжуд. Жумладан, Тошкент шаҳри аҳолиси учун қиш-баҳор мавсумларига қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг заҳирасини яратиб, сақлаб, узлуксиз етказиб берган ҳолда, ички истеъмол бозорларида нарх-навони барқарорлаштириш мақсадида, Тошкент вилоятининг Қибрай ва Юқоричирчиқ туманларида, Сурхондарё вилоятининг Денов туманида, Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида ва Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманларида умумий ҳажми 24 минг тонналик совуткичли сиғимга эга бўлган логистик марказларни лойиҳалаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
4. Давлат ресурсларидан ажратилаётган ун ва ўсимлик ёғи маҳсулотларини Республикамиз аҳолисига, айниқса олис ва бориш қийин бўлган худудларга етказиб бериш борасида ҳам бир қатор камчиликлар бор.
Айрим вилоятлардаги корхоналарни Уюшма таркибига киритиш масаласига жиддийроқ ёндошиб, маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда иш олиб борилса мақсадга мувофиқ бўлар эди. Жумладан, Жиззах вилояти ҳокимлиги билан бу масалаларда келишиб олинган бўлса-да, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгаши ва Бухоро вилояти ҳокимлиги билан ўйлайманки шу ой ичида бу масалани ечими ҳал этилади.
Ҳар бир худуд бўйича ун, ўсимлик ёғи ҳамда аҳоли эҳтиёжи учун энг зарур бўлган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини олис қишлоқларнинг ҳар бир яшовчисига етказиб берилиши алоҳида назоратга олинади.
5. Олдимизда турган энг асосий вазифаларимиздан бири – бу халқимизнинг дастурхонини тўкин-сочинлигини таъминлаш учун заҳирага жамғарилган мева-сабзавот маҳсулотларини жойлардаги ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, жадвал асосида, феврал-май ойларида бир маромда ички истеъмол бозорларига чиқариб сотишдан иборат. Бунда асосий эътиборни картошка, сабзи, пиёз ва гуруч маҳсулотларининг нархларини бир меъёрда сақланишига қаратилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 9 ой якунларига бағишлаб ўтказиладиган мажлисида “Ўзбекозиковкатзахира” уюшмаси раисининг
МАЪРУЗАСИ
Ҳурматли мажлис қатнашчилари!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 8 апрелдаги махсус қарорига асосан йилнинг қиш ва баҳор ойларида мамлакатимиз аҳолиси эхтиёжини кафолатли таъминлаш ва ички бозорларимизда нарх-наволарни баркарор сакланишини таъминлаш максадида асосий фаолият вазифаси энг муҳим турдаги озиқ-овкатлар ва мева-сабзавот махсулотлари захирасини яратишга ихтисослашган “Ўзбекозиковкатзахира” уюшмасини ташкил қилиб бердилар.
Бир сўз билан айтганда, мамлакатимизда энг муҳим турдаги маҳсулотлар захирасини яратиш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, уни амалга ошириш мана шу уюшма зиммасига юклатилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 12 апрелдаги яна бир муҳим қарори билан 2016 йилда давлат буюртмаси асосида 360 минг тонна асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиб, уларни қиш ва баҳор ойлари учун захира омборларига жамғариш топшириғи белгилаб берилди.
Мана шу топшириқдан келиб чиққан ҳолда, бир қатор вазирликлар, яъни Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Марказий банк ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда, 660 минг тонна маҳсулотларни захирага жамғариш бўйича аниқ, ҳисоб-китобларни ишлаб чиқдик ва бажарилишини сўзсиз таъминлаш бўйича масъуллар ва муддатли чора-тадбирларни белгилаб олганмиз.
Бунга кўра, жорий йилнинг 1 декабрига қадар омборхоналар ва совуткичли камераларга 175 минг тонна картошка, 139 минг тонна пиёз, 65 минг тонна сабзи, 50 минг тонна гуруч, 59 минг тонна полиз ва 172 минг тонна ҳар хил мева-сабзавогларни жамғарилишини таъминлашимиз зарур бўлади.
Жамғариладиган маҳсулотларнинг салкам 230 минг тоннаси шаҳарлар ҳокимликлари, 100 минг тоннаси бизни уюшмамиз базалари томонидан, 30 минг тоннадан кўпроғи ижтимоий соха муассасалари ва 300 минг тоннаси туманлар ҳокимликлари томонидан амалга оширилади.
Қиш ва эрта баҳор учун ғамланадиган маҳсулотларни сақлаш учун бугунги кунда республикамизда ишлаб турган 812 минг тонна сигимга эга булган омборхоналар, шундан 433 минг тоннаси совуткичли сигимлар жалб қилинган. Шунинг учун Сиз маърузангизда айтиб ўтилган Тошкент шахрида етишмаётган 30 минг тонна сиғимлар масаласини худудлардан ҳал қилиб, шахар ҳокими билан биргаликда махсулотларни ўша жойларни ўзида захира килишни келишиб олдик.
Рухсат берсангиз, бугунги кунда захира тадбирларни амалга оширишда йўл қўйилган камчиликлар ва уларни бартараф этиш буйича қилинаётган ишлар тўғрисида ҳисобот берсам.
Сиз ўз маърузангизда тўғри айтиб ўтдингиз ҳақиқатдан ҳам жойлардаги раҳбарлардан бироз назоратни ва талабчанликни сусайтириб юборганимиз натижасида бир қатор шаҳарларда, туманларда ва ижтимоий соҳа муассасаларида захира тадбирларида қолоқликка йўл қўйилиб, графикдан орқада қолиш ҳолатларига йўл қўйилди.
Мана шу қолоқликка йўл қўйилган вилоят, шаҳар ва туманларда маҳаллий ҳокимлик, банклар, молия органлари, халк таълими ва соғлиқни сақлаш раҳбарлари билан биргаликда Махсус захира штабини ташкил қилдик.
Штабда захира тадбирларига жалб қилинган тайёрловчи корхоналар ва ижтимоий соха муассасалари рахбарларини чақириб, уларни муаммоларини аниқлаб, жойида ҳал қилиб бераяпмиз.
Бундан ташқари, Бош вазир ўринбосари бошчилигида Марказий банк, республика банклари раҳбарлари, Молия вазирлиги, Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш ва Иқтисодиёт вазирликлари ҳамда Давлат солиқ ва Рақобат қўмиталари раҳбарлари, вилоят ҳокимлари иштирокида ҳар ҳафта якуни бўйича махсус селектор ўтказиб, захира масалаларини танқидий муҳокама қилиб бораяпмиз ва мана шу селектор йиғилишида ҳам кўплаб муаммолар ечимини топаяпти.
Бу йил захира тадбирларини молиялаштириш масаласида банклар томонидан муаммолар йўқ. Кредитга буюртма берган тайёрловчи корхоналарни мурожаатлари банклар томонидан тезкор кўриб чиқилиб, кредитлар берилмоқда. Бугунгача биргина бизни Уюшмамиз таркибидаги корхоналар томонидан тақдим этилган 58 млрд.сўмлик буюртмалар бўйича 24 млрд.сўм кредитлар ажратилди.
Ҳудди шундай, вилоятларда ҳам захирага жалб этилган тайёрловчи корхоналар томонидан банкларга тақдим этилган 42 млрд.сўмлик буюртмалар бўйича 18 млрд.сўм кредитлар ажратилган.
Шу масалада вилоятлар ва шаҳарлар ҳокимларидан жудда қаттиқ илтимос бўлади - вақтимиз жуда оз қолди, далада қарийиб пиёз қолмади, картошка ва бошқа маҳсулотларни йиғиб-териб олиш бўйича ялпи мавсум бошланди, шунинг учун ўзини айланма маблағи етишмаётган тайёрловчи корхоналар биргаликда зудлик билан ҳисоб-китобларини қилиб, гаров кафолатларини ҳал қилиб, банкларга кредит учун буюртмаларни беришлари керак бўлади.
Жойлардаги банклар раҳбарлари ва уларни республика раҳбарларидан ҳам илтимос бўлади - тайёрловчи корхоналар томонидан такдим этилган буюртмаларни тезкор кўриб чиқиб, кредит маблағлари беришни тезлаштирса мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Халқ таълими ва Соғлиқни сақлаш муассасаларини 30 минг тонна захираси учун Молия вазирлигининг жойлардаги маҳаллий молия органларидан қарийб 50 млрд.сўм бюджет маблағлари ажратилган. Бугунгача муассасалар томонидан 14 млрд.сўм маблағлар ўзлаштирилиб, 9,5 минг тонна маҳсулотлар омборхоналарга жамгарилган.
Бу соҳаларда асосий масала - бюджет маблағларини тез-тез ўзлаштириб, мақсадли ишлатиб, маҳсулотларни харид килиб, омборларга жойлаштириб олишлари керак бўлади. Бунинг учун Халк таълими вазирлиги билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарларидан илтимос бўлади, фурсатни бой бермаслик учун ўзларининг жойлардаги захира масаласига масъул бўлган бошқарма ва бўлимлари раҳбарларидан талабчанликни янада оширишлари зарур.
Яна бир масалага тўхталиб ўтишим зарур. Бугунгача омборхоналарга бор-йўғи 40 фоиз (263 минг тонна) маҳсулот қўйилди. Пиёзни захирага жамгариш ишларимиз ҳам қониқарсиз аҳволда, режа бўйича 139 минг тонна пиёз захира қилишимиз керак, лекин бугунгача 96 минг тонна қўйдик, далада пиёз қарийб йўқ, лекин биз яна 43 минг тонна жамғаришимиз зарур. Шунинг учун, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларидан илтимос бўлади. шаҳар ва туман ҳокимликларидан ва масалага масъул бўлган бошқа раҳбарлардан талабни кучайтириб. тайёрловчи корхоналарни масалаларини ҳал қилиб беришни шахсан назоратларига олсалар мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Ҳокимлардан яна бир масалани шахсан назоратга олишларини илтимос қилар эдик қишлоқ туманлари бу йил 300 минг тонна маҳсулот захира қилишлари керак. Бунга жуда катта маблағ, тахминан 330-350 млрд.сўм атрофида маблағ талаб этилади. Туманлардаги тайёрловчи корхоналарда бунча маблаглари йўқ ва банклар ҳам беролмайди.
Шунинг учун ҳокимлар ўзлари бош бўлиб, туманлардаги йирик фермер хўжаликлари раҳбарлари билан келишиб, уларни такрорий майдонларга экилган экинларидан олаётган ҳосилини бир қисмини захира омборларга жойлаштириб, сақлаб, уларни қиш ва баҳор ойларида ички бозорга чиқариб сотиб, кейин пулини тўлаб бериш тизимини жорий этишлари керак. Мана шу тизимни жорий этсалар туманлар захираси учун бир сўм ҳам кредит керак бўлмайди.
Ҳулоса ўрнида қўлимизда ҳисоб-китобларимиз бор, совуқ кунларга қолмасдан далада бор маҳсулотларни омборхоналарга жойлаштириб, жорий йилнинг 1 ноябригача 60 Фоиз маҳсулотни, 15 ноябргача 85 (фоиз маҳсулотни ва 1 декабрга қадар 100 фоиз (660 минг тонна) маҳсулотларни захира омборларига тўлиқ жамғарамиз.
Эътиборларингиз учун катта раҳмат.
“Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмасининг 2016 йил январ-март ойлари иш фаолиятининг асосий кўрсаткичлари
1. Маҳсулот, товар, иш ва хизматларни сотишдан умумий тушум – 270 млрд.сўм, 2015 йил шу даврига нисбатан 11,9 % ошган;
2. 2016 йил 1 чоракда ишлаб чиқарувчи корхоналардан 241 млрд.сўмлик маҳсулотлар харид қилиниб, истеъмолчиларга 256 млрд.сўмлик, шу жумладан бориш қийин, тоғли ва чўл зоналарига 58 млрд.сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган;
3. Жорий йилнинг январ-март ойлари давомида илгари тузилган шартномаларга мувофиқ республикамизга 1,6 млн. АҚШ доллари миқдорида озиқ-овқат маҳсулотлари импортдан келтирилди. Жумладан, 285,5 минг литр ўсимлик ёғи, 195,3 тн сариёғ, 135 тн товуқ маҳсулотлари.
4. Кооперацион биржа орқали I чорак давомида 1млрд. 486млн. сўмлик маҳсулотлар харид қилинди; (режа – 1млрд. 450 млн.сўм)
5. Уюшма тизимида 2016 йилда 4 минг тн. совуткичли сиғимлар реконструкция ва модернизация қилиниб ишга туширилади, 1 чорак натижалари бўйича 2000 тонналик совуткичли сиғимлар ишга туширилди. (Наманган ва Фарғона вилоятларида)
6. Жами 1млн. 715 минг АҚШ доллари миқдорида 2531 тонналик мева-сабзавот ва бошка маҳсулотлар хорижий давлатларга экспорт қилинди:
7. 2015-2016 йиллар қиш-баҳор мавсуми заҳирасига жамланган 70 минг тонна қишлоқ хўжалик маҳсулотлари жадвал асосида савдо ярмаркалари, шаҳарларнинг марказий бозорлари ва савдо тармоқлари орқали савдога чиқарилмоқда. 1 апрел ҳолатига 15 минг тонна қишлоқ хўжалик маҳсулотлари заҳираси мавжуд.
8. Тизимдаги корхоналар томонидан жойлардаги фермер ва деҳқон хўжаликлари билан мева-сабзавотларни етиштириш ва харид қилиш учун шу йил 1 апрел ҳолатига 70 млрд.сўмлик фъючерс шартномалари тузилган ва уларга асосан 10 млрд.сўмлик бўнак маблағлари тўланган. Доимий фойдаланиш учун ажратилган 1200 гектар ер майдони ҳамда фъючерс шартномалари асосида 5300 гектар жами 6500 гектар ер майдонларида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш ишлари олиб борилмоқда.
9. Уюшма тизимидаги кичик ишлаб чиқариш корхоналарида ўтган давр давомида 4,3 млрд.сўмлик, шу жумладан 3000 тн қолипли нон, 134 тн макарон, 81 тн унли қандолат ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Бундан ташқари, тизимда 1,7 млрд.сўмлик ноозиқ-овқат маҳсулотлари (атир совун, шампун, полиэтилен қоплари ва пакетлари, миллий матолар ва ҳ.к) ишлаб чиқарилган. Жами ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми 6 млрд.сўмдан зиёдни ташкил этган ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10% ошган;
10. Аҳолига хизмат кўрсатиш маданиятини ошириш мақсадида, тизимда 5 мингдан зиёд чакана савдо дўконлари фаолият юритмоқда.
“Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси ва уюшма тизимидаги ҳудудий улгуржи савдо базалари ҳамда корхоналарида 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилги иқтисодий дастурнинг асосий устувор вазифалари тўғрисида Уюшма раиси З.О. Файзиевнинг маърузаси
Ассалому алайкум ҳурматли мажлис қатнашчилари!
Биз бугунги йиғилишимизда Уюшма ва унинг тизимидаги улгуржи база ва корхоналар томонидан 2015 йилда амалга оширилган режа-тадбирларнинг ижросини таҳлил қилиб, 2016 йилги иқтисодий дастурнинг устувор вазифаларини белгилаб оламиз.
Барчангизга маълум ўтган 2015 йилда Муҳтарам Президентимиз ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан Уюшма тизимига республикада аҳоли таъминотини яхшилаш, айниқса, озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқ масалаларда катта вазифалар юклатилган эди. Бу борада ишлаб чиқилган “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмасининг 2015 йилга мўлжалланган Комплекс чора-тадбирлар Дастури ва бошқа асосий режалари тўлиқ бажарилди деб айтолмайман.
Қисқача, амалга оширилган ишлар хусусида тўҳтаб ўтмоқчиман.
1. Маҳсулот, товар, иш ва хизматларни сотишдан умумий тушум – 1,1 трлн.сўм, 2014 йилга (807 млрд.сўм) нисбатан 36,3 фоизга ошган;
2. 2015 йилда ишлаб чиқарувчи корхоналардан 926,5 млрд.сўмлик маҳсулотлар харид қилиниб, истеъмолчиларга 985 млрд.сўмлик, шу жумладан бориш қийин бўлган тоғли ва чўл зоналарига 240 млрд.сўмдан зиёд маҳсулот етказиб берилган;
3. Уюшма тизимида 2015 йилда 16500 тн. совуткичли сиғимлар реконструкция ва модернизация қилиниб ишга туширилди. Жами 2011-2015 йилларда 68 минг тонналик совуткичли сиғимлар ишга туширилди.
4. 24 млн. доллар миқдорида истеъмол моллари ( ўсимлик ёғи, гуруч, товуқ гўшти ва балиқ) четдан келтириб, истеъмолчиларга етказиб берилди;
5. Жами 3,9 млн.АҚШ доллари миқдорида 11 314 тонналик қишлоқ хўжалик маҳсулотлари хорижий давлатларга экспорт қилинди:
6. 2015-2016 йиллар қиш-баҳор мавсуми заҳирасига 70 минг тонна қишлоқ хўжалик маҳсулотлари жамланган бўлиб, шундан, картошка ва пиёз 17 минг тоннадан, гуруч 20 минг тонна, сабзавот, мева ва полиз маҳсулотлари 9 минг тоннадан ташкил этди;
7. Чорвачилик хўжаликларида қорамоллар сони 357 тага кўпайиб, 1600 бошни, паррандалар сони 10 мингга ортиб, 210 мингга етказилди;
8. Аҳолига хизмат кўрсатиш маданиятини ошириш мақсадида, 5 та супермаркет, 9 та мини маркет, 1 та “Болалар дунёси” дўконлари, 13 та маиший ва сервис хизматларини кўрсатиш объектлари қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Ушбу ишларни амалга ошириш натижасида жорий йилда 700 дан зиёд янги ишчи ўринлари яратилди.
Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментининг 2015 йил 11 январдаги ва ҳурматли Юртбошимиз бошчиликларида 2015 йил якуний натижалари ва 2016 йилги вазифалар хусусида 15 январда ўтказилган йиғилишда, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларни, иқтисодиётимизда таркибий ўзгаришларни изчил давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада кенг йўл очиб бериш, сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, уни заҳирага ғамлаш, қайта ишлаш, мамлакат эҳтиёжидан ошиқча қисмини экспорт қилишга жиддий ёндошишга қаратилди. Шундан келиб чиққан ҳолда, бу масалаларнинг қанчалик долзарблиги, муҳимлигини тушуниб етиш қийин эмас.
Шунинг учун биз ҳам бугунги бошқарув йиғилишида асосан ушбу масалаларни чуқур таҳлил қилиб, йўл қўяётган камчиликларимиз, уларни бартараф этиш йўллари ҳамда бошқа амалга оширишимиз зарур бўлган режаларимиз хусусида гаплашиб оламиз.
Амалга оширилган ишларни таҳлил қилиб кўрсак, ҳамма корхоналар ҳам бирдек ижобий фаолият юритмаганлиги, қайсидир раҳбар Уюшма ва аввало, ўз жамоаси олдидаги масъулиятини сезган ҳолда барча топшириқларни тўлиқ бажаришга бор имкониятларини сафарбар қилиб, юзи ёруғ бўлишига эришган бўлса, бошқа баъзи раҳбарлар “имкониятимиз йўқ” деган баҳона билан юраверишди. Натижада фурсатни бой бериб, олдиларига қўйилган вазифаларни бажарилишини таъминламадилар. Ғалвир сувдан кўтарилганда қайси раҳбар корхонасини қандай бошқаргани ойдек равшан бўлди. Ваҳоланки, йил давомида олдинги ўтказилган Бошқарувнинг учта мажлисида интизомсизларга нисбатан чора кўрилиши ҳақида ҳамма огоҳлантирилган эди. Энди ўзидан ўтган - ўзидан ўпкалайверади.
Дастурда режалаштирилган 85 та лойиҳадан 26 таси турли сабабларга кўра муддатида амалга оширилиши таъминланмади. Жумладан, "Шаҳрисабз озиқ-овқат моллари", "Бухоро Баққолик" жамиятларига озуқа-ем заҳираси учун, “Сурхондарё озиқ-овқат моллари”, “Қашқадарё озиқ-овқат моллари” базаларига маиший хизмат объектлари қуриш учун сўралган ер майдонларини ажратиш масаласи ҳал этилмаган, "Озиқ-овқат исътемол моллари", "Сафо савдо инвест", "Чимён-Барака савдо сервис" жамиятлари томонидан 6 та минимаркет савдо дўконлари, "Шымбай улгуржи инвест", “Сурхондарё озиқ-овқат моллари” АЖ, "Риштон савдо инвест" МЧЖ, "Чимён-Барака савдо сервис" МЧЖлар томонидан маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари ташкил этилиши, "Наманганулгуржисавдоинвест" МЧЖ томонидан пайпоқ ишлаб чиқариш цехини ишга тушириш муддатидан кечиктириб ишга туширилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги 105-сонли қарорига асосан режалаштирилган лойиҳалардан "Қорақалпоқ гўшт-сут савдо" (500 тн), "Тўрткўл УУСБ" (800 тн), "Navoiy food invest" (600 тн), "Янгийўлулгуржисавдобаза" (300 тн), "Фарғонаулгуржисавдоинвест" (500 тн) базалари томонидан совуткичли сиғимларни маҳсулот ғамлаш мавсумига қадар ишга тушириш таъминланмади.
Базалар қошида Дастурда белгиланган 10 тадан 9 та цех ташкил этилиб, уларнинг сони 63 тага етказилди. Ўтган давр мобайнида базалардаги кичик ишлаб чиқариш корхоналарида 16 млрд. 309 млн. сўмлик озиқ-овқат ва 4,5 млрд. сўмлик турли ноозиқ-овқат маҳсулотлар (жами 20 млрд. 838 млн. сўм) ишлаб чиқарилди. Тизимдаги мавжуд қолипли нон цехлари қувватлардан 56,5% га, макарон ишлаб чиқариш цехларида 15,3% га, унли қандолат ишлаб чиқариш цехларида 11,6% га фойдаланилган холос.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 мартдаги «Ўзулгуржисавдоинвест» уюшмаси тузилмасини ислоҳ қилиш ва фаолияти самарадорлигини ошириш тўғрисида"ги ПҚ-1514-сон қарори билан етиштирилган маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотларини, айниқса янги мева-сабзавот маҳсулоти, узум ва полиз маҳсулотини жамлаш ҳамда уларни экспортга етказиб беришни ташкил қилиш, мева-сабзавот ва картошка маҳсулотларини фермер ҳамда деҳқон ҳўжаликларидан харид қилиш, уни пухта сақлаш ва қиш-баҳор даврида аҳолини ушбу маҳсулотлар билан барқарор таъминлаш "Ўзулгуржисавдоинвест" Уюшмасининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари деб белгиланганлигини сизларга ўтган йиғилишда бежиз эслатмаган эдик. Чунки, бу масалага Республика раҳбарияти ва Ҳукумати томонидан, вазиятдан келиб чиққан ҳолда, алоҳида эътибор берилаяпти. Юқорида қайд этилган йиғилишда Давлатимиз раҳбари: “Мамлакатимизда мева-сабзавотларни сақлашнинг умумий қуввати 832 минг тоннага етказилди. Бу эса, йил давомида нархларнинг мавсумий кескин ошиб кетишига йўл қўймасдан, аҳолини асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, ушбу маҳсулотларни экспорт қилишни кенгайтириш, нарх-наво барқарорлигини сақлаш имконини бермоқда.... деб ўтдилар. Бу Президентимизнинг қишлоқ меҳнаткашлари қатори бизларга ҳам берилган баҳоларидан далолат беради.
Биз буни тўғри тушуниб, топшириқларни ортиғи билан уддалаган раҳбарларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз, масъулият сезмаганларга эса, эътирозимизни айтамиз.
Юқорида айтилган қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда, тизимдаги корхоналарга 2015 йилда қиш-баҳор мавсуми учун 70 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ғамлаш вазифаси юклатилган эди. Мазкур вазифа бажарилиши бўйича ноябр ойида бешта вилоятдаги базаларда мониторинг ўтказилди. Натижада, тизимдаги жамиятларнинг масъулиятлилик даражаси ва Уюшма бошқарувига бўлган муносабати ҳам аниқланди.
Қиш-баҳор мавсумига қўйилган маҳсулотлар заҳираси режа бўйича 100 % ғамланганлиги ҳақидаги тақдим этилган маълумотларга нисбатан кўриб чиқилган барча вилоятларда жамғарилган ҳажмларни қўшиб ёзиш ҳолатлари аниқланган. Бу масалада зудлик билан тегишли чоралар кўрилди ва мавсум якунига қадар барча қабул қилинган мажбуриятлар худудий улгуржи базалар томонидан заҳирага тўлиқлигича жамғарилди.
Энди жамғарилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ички бозорга январ-май ойларида жадвал асосида бир маромда, узилишларга йўл қўймасдан етказиб бериш талаб этилади.
Жамиятларга юклатилган яна бир асосий вазифа-аҳолини кенг ассортиментдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ҳам айрим корхоналар томонидан тўлиқлигича бажарилмаяпти. Тизимдаги баъзи корхоналарда товар турлари етарли даражада эмас. Шу жумладан, ”Қорақалпоқгўшт-сутсавдо, “Қўқон-баққоллик”, “Хоразмулгуржи-савдо инвест”, “Нукус универсал база”, “Шимбайулгуржиинвест”, “Тўрткўл УУСБ”, “Улгуржичакана-савдоинвест”, “Навоий ФУД”, “Олмалиқгўшт-сутсавдо”, “Гулистон бунёдкор сервис”, “Сафо савдо инвест” жамиятларда бу масала оқсамоқда.
Бундай аҳволда буларни қандай қилиб ҳудудий улгуржи савдо базаси деб аташ мумкин?
Ушбу базаларнинг раҳбарлари ўзлари бошқараётган корхоналари шундай аҳволда бўлиб, Республика Президенти қарорида белгиланган вазифани бажармаётганидан бироз бўлса-да ҳижолат тортмасмикинлар? Ёки “бетимни қалини-жонимни ҳузури” қабилида бугунги мажлисга уялмай кириб келаверишдими? Уюшмага аъзо бўлаётганда бу раҳбарларнинг берган ваъдалари бутунлай унутилганга ўхшайди. Шунинг учун бугун баъзи жамиятлардан воз кечишимизга тўғри келади. Ахир ҳосил бермайдиган фойдасиз мева дарахтини ҳеч бир боғбон жойни банд қилиб сақлаб турмайди-ку!
Шунинг учун мен иш фаолиятларида йўл қўйган камчиликлари, Президентимиз ва Ҳукумат топшириқларини бажаришга лоқайд муносабатда бўлганликлари учун 5 та ташкилотни тизимдан чиқариш бўйича Андижон -2 та, Наманган-2 та ва Қашқадарё вилояти ҳокимларига тегишли хат билан мурожаат этишга мажбур бўлдик. Халқимизни фаровонлигини таъминлаш йўлида Ҳукуматимиз топшириқларини бажармаган, ўзбўларчиликка йўл қўйган корхоналардан воз кечамиз, уларни ўрнига шу вилоятда фаолият юритаётган, эл-юрт равнақи учун жон куйдирадиган фидойи инсонлар раҳбарлик қилаётган корхона ва ташкилотларни ўз сафимизга қўшамиз. Ким бўлишимиздан қатъий назар қонун олдида барчамиз баробармиз.
Президентимизнинг таъбирлари билан айтганда, “раҳбарлик лавозимларга пухта билимга эга бўлган, замонавий менежмент ва маркетинг усулларини амалда қўллай оладиган ёш мутахассислар тайинланиши лозим бўлади”. Шунингдек муҳтарам Президентимизнинг юқорида қайд этилган йиғилишда, шу юртда яшаётган ва эл учун хизмат қилаётган раҳбарларни, ҳар бир мутасадди шахсларни “виждон”ига қараб иш тутишларини, қалблари билан меҳнат қилишларига алоҳида эътибор қаратганликларини таъкидлаб ўтмоқчиман.
Юқорида айтиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш, келгуси йилда бундай нуқсонларга йўл қўймаслик бўйича барча чораларни кўриш Департамент раҳбарлари Аҳмаджонов ва Асомов зиммаларига юклатилади.
Жорий йилда ҳам сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, уни заҳирага ғамлаш, қайта ишлаш, мамлакат эҳтиёжидан ошиқча қисмини экспорт қилиш асосий вазифалардан бири бўлиб қолишини ёдда тутишимиз, корхоналаримиз фаолиятини шуни инобатга олган ҳолда ташкиллаштиришимиз керак бўлади.
Яна бир энг долзарб масала, бу жудаям муҳим, ҳатто сиёсий масала десам ҳам бўлади, бу экспорт масаласи. Тажриба бор. Лекин айрим сабабларга кўра бу ишлар билан шуғулланмаётган эдик. Энди бу ишлар билан тизимда кенг кўламда шуғулланмас эканмиз, Республика раҳбарияти олдида жавоб беришимизга тўғри келади. Қўпол қилиб айтганда ёки биргаликда бу ишларни амалга оширамиз, ёки бу ишлардан ўзини четга олган корхоналар билан хайрлашамиз. Бошқа йўл йўқ. Томошабин бўлиб туришга ҳеч кимни ҳаққи йўқ. Бу ҳозирги кунда Республикадаги экспорт қилиш имкони мавжуд бўлган ҳар бир корхона учун энг асосий масала ҳисобланади. Чунки юқорида айтиб ўтган йиғилишларнинг энг асосий мавзусларидан бири Республикамиз экспорт салоҳиятини оширишга қаратилди. Гапни лўндасини айтадиган бўлсак бундан буёғига экспорт билан шуғулланмаган корхона ва ташкилотларнинг келажаги йўқ. Чунки корхоналаримизни келажакда ривожланиши учун валюта маблағларини ўзимиз излаб, ишлаб топмас эканмиз, ҳеч қайси тижорат банклари конвертацияни амалга оширмайди. Конвертация деган сўзни энди унутишимиз лозим. Бундан буён ҳар бир ишлаб чиқариш корхонаси, савдо тижорат ташкилоти фаолиятимни ривожлантираман деса, банкларда валюта ҳисоб рақамини очиб, экспортни амалга ошириб, ўзининг валюта заҳирасини яратиши керак бўлади.
Биз экспорт билан қандай шуғулланиш кераклиги, нималарга эътибор қаратиш ва унинг учун қандай ишларни амалга ошириш кераклиги тўғрисида сизларга алоҳида тушунтириб берамиз. Бу масала тўғрисида Фозил Яҳёевич Ибрагимов ўз ҳисоботида батафсил маълумот беради. Мен асосан Республика Ҳукумати томонидан Уюшмамизга қўйилаётган талаб ва унинг моҳияти хусусида тўхталмоқчиман.
Ҳукуматимиз томонидан республикамизда фаолият юритаётган вазирлик, идора, корхона ва ташкилотларга қўйилаётган энг асосий талаб, стратегик мақсадлардан бири - республикада халқаро стандартларга мос равишда рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ривожлантириб, халқаро майдонга олиб чиқиш, аввало халқимизни дастурхонини сифатли маҳсулотлар билан таъминлаб, қолаверса экспорт салоҳиятини оширишга, шу жумладан қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспортига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу мақсадларда Бош Вазир ўринбосари Улуғбек Рўзиқулов бошчилигида Вазирлар Маҳкамасининг махсус ишчи гуруҳи тузилиб, улар экспортни амалга ошириш билан боғлиқ барча муаммо ва масалаларни ҳал этиш билан шуғулланади.
Бунинг учун эса аввало корхоналарда маркетинг хизматлари ишларини кучайтириш, доимий равишда ишлаб чиқариладиган ва экспорт қилинадиган маҳсулотларга нархларнинг жаҳон конъюктурасини кузатиб бориш ва экспорт географиясини ўрганиш;
Ташқи савдо инфратузилмани ривожлантириш, шу жумладан хорижда савдо уйлари, дилерлик тармоқларини ташкил этиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Вазирлар Маҳкамасида ўтказилган йиғилишдан тегишли хулоса қилган ҳолда, Уюшма томонидан 2016 йилда биринчи босқичда экспорт билан шуғулланувчи 22 та корхона белгилаб олинди. Қолган корхоналар худудларига қараб уларга кўмаклашадилар. Бу билан улар экспорт билан шуғулланмайдилар демоқчи эмасмиз. Юқорида таъкидлаганимдек босқичма-босқич тизимдаги ҳар бир корхона бу ишни амалга оширади.
Биз қанча вақтлардан бери Сизларга қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаб чиқарилган (консерва, қуритилган маҳсулотлар, вакуум қадоқлаш, чуқур музлатиш, замонавий биотехнология ютуқларини жорий қилиш) экспортга йўналтирилган цехларни, заводларни ташкил этинглар деб айтиб келганмиз, топшириқлар берганмиз. Республикада бир неча йиллардан буён янги технологик асбоб ускуналарни олиб келишда бир қатор имтиёзлар амалда мавжуд. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бой мамлакатимизда маҳсулотларни қайта ишлаб чиқариб экспорт қилинса, бирламчи ҳолда сотилганда кўра кўпроқ даромад олиш мумкин. Бирорта корхонада бу борада сезиларли иш амалга оширилмаган. Мана энди биз хохлаймизми, хохламаймизми бу ишларни амалга оширишга мажбурмиз. Чунки замон талаби, давр талаби шуни тақазо этади. Биз Уюшманинг 2016 йилга мўлжалланган иш режасини пухта ўйлаб, аниқ ва реал шароитдан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқдик. Бу Дастурда белгиланган режалар фақат қоғозда қолиши мумкин эмас. Бу лойиҳаларни 2016 йил биринчи ярим йилликда, яъни қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, айниқса мевалар пишиб етилгунга қадар амалга ошириш зарур бўлади. Ушбу масалалар бўйича Сизлар Уюшма қошида ташкил этилган “Интертрейд инвест” ташкилоти билан ҳамкорликда ишлашингиз зарур. Бу марказ айнан махсулот ишлаб чикариш ва уни экспорт килишда энг муҳим босқичларда сизларга ёрдамчи бўлади ва жуда катта муаммоларни ўз вақтида ҳал этади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабридаги ПҚ-2460-сонли қарорига мувофиқ, 2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилган. Унга асосан “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси зиммасига тегишли корхона ва ташкилотлар билан биргаликда 2016 йилда 62 минг тонна ҳажмдаги музлатгичли-омборхоналарни қуриш, мева-сабзавот маҳсулотларини бирламчи қайта ишлаш, сақлаш ва ташиш бўйича 4 та логистик марказларини ташкил этиш вазифаси юклатилган. Ушбу корхона томонидан “логистик марказ”ларни ташкил этиш бўйича ҳам зарур амалий ёрдам кўрсатилади. Бу йўналишда амалга оширилиши зарур бўлган ишлар хусусида раис ўринбосари Р.У.Хамидбеков ва “Интертрейд инвест” ташкилоти раҳбари Абухамид Каримов ўз маърузаларида сўзлаб берадилар.
Мен бошчилигимда Н.Аҳмаджонов, Ф.Иброҳимов ва А.Каримовлардан ташкил топган ишчи гуруҳи йил бошидан бошлаб Андижон, Фарғона, Наманган, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларига бориб, вилоят Ҳокимлари билан учрашиб, юқорида қайд этилган масалалар юзасидан амалга оширилиши зарур бўлган ишлар тўғрисида келишиб олинди. Мазкур вилоятларнинг иқлим шароитлари республикамизда мева-сабзавотлар ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотларини энг кўп етиштиришга мослашган бўлиб, қайд этилган вазифаларни бажариш бўйича имкониятлар жуда ҳам чексиз. Жойлардаги ҳокимлар ҳам ҳар бир қўйилган масалага жон деб кўмаклашишга, ҳар қандай муаммоларни ҳал этишга тайёр эканликларини изҳор қилдилар. Чунки бу вазифаларни бажариш барчамизнинг зиммамизга юклатилган. Керак бўлса ҳар бир вилоятга бориб, Ҳокимлар билан ҳар қандай муаммо ва масалаларни ечишга тайёрмиз. Энг асосийси ҳаммамиз бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилишимиз талаб этилади.
“Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмасига ўтган 2015 йил ҳисобот даври давомида жами 41 та Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари, фармонлари, фармойишлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ижро учун келиб тушди.
Мазкур ҳужжатларда берилган вазифалар бўйича жойларга тегишли маълумотлар, шу билан бирга тизимдаги савдо базаларига ҳужжатларнинг мазмун моҳияти тавсия хатлари орқали етказилди.
Шунингдек, Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан Уюшма номига 2015 йил 31 декабр ҳолатига 29 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 26 ўз вақтида ижроси таъминланган 3 таси фаолиятга оид эмаслиги сабабли рад этилган.
Уюшма тизимидаги савдо базалар фаолиятини кўздан кечирадиган бўлсак, афсуски ўтказилган таҳлиллар натижасида баъзи раҳбарлар томонидан ҳужжатларга нисбатан бефарқлик, ижро муддатини ўз вақтида таъминламаслик ҳамда сусткашликка йўл қўйиш ҳолатлари мавжуд. Бундан кўриниб турибдики тизимдаги айрим корхона раҳбарлари Ўзбекистон Республика Ҳукумати томонидан Уюшма олдига қўйилган вазифаларни ўз вақтида бажарилишига бефарқлик билан ёндошмоқда.
Юқоридаги ҳолатлар бўйича Уюшма таркибадаги барча база раҳбарлари ҳулоса чиқарган ҳолда, келгуси иш фаолиятида айниқса ижро интизомини таъминлаш бўйича қаттиқ назорат олиб боришлари сўралади.
Юртбошимиз томонидан белгиланган йўналишлар асосида 2016 йилда олдимизга бир қатор вазифаларни белгилаб олганмиз. Бу масалада Уюшма мутахассислари томонидан Сизларнинг тавсиянгиз асосида Дастур ишлаб чиқилди. Бу Дастурлар Вилоят ҳокими ва мен томонимдан тасдиқланади. Шу сабабли, ҳар бир вилоятга Уюшмадан бириктирилган масъуллар, мазкур Дастурни вилоят ҳокимлигига бориб, жойида тасдиқлатиб келадилар. Бу сизу бизга 2016 йил учун дастуриламал бўлиб хизмат қилади.
Дастурга мувофиқ:
- ички истеъмол бозорини, айниқса олис ва бориш қийин бўлган худудлар аҳолисини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш;
- озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, ҳудудларда энг камида 10 та озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналарни ташкил этиш;
- гўшт ва гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш мақсадида республика ҳудудларида 800 бош чорвага ихтисослашган бўрдоқичилик хўжаликларини ташкил қилиш ва 1,4 минг гектар майдонга қишлоқ хўжалиги экинларини экиш;
- жорий йилда 100 млн. доллардан зиёд миқдорида мева–сабзавот маҳсулотлари экспортини амалга ошириш;
- аҳолига савдо хизмати кўрсатишни яхшилаш мақсадида ҳудудларда 21 та замонавий минимаркетлар, савдо марказлари, супермаркетлар ва аҳолига маиший ҳамда савдо хизмати кўрсатиш мажмуаларини ташкил этиш;
- республикада мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашнинг моддий-техника базасини ривожлантириш мақсадида 4000 тонналик совуткичли сиғимларни модернизация ва реконструкция қилиш;
- 2016-2017 йил қиш-баҳор мавсуми учун 75 минг тонна қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг заҳирасини яратиш;
- республика ҳудудларида (Фарғона, Наманган, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида) мева–сабзавот маҳсулотларини сақлаш, бирламчи ишлов бериш ва транспортировка қилиш бўйича 4 та логистика марказларини ташкил этиш.
- тизимда ахборот-коммуникация технологияларини янада такомиллаштириш бўйича Ҳукумат талаблари асосида барча тегишли ишларни амалга ошириш;
- тизимда корпоратив бошқарув тизимини жорий этиш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича тегишли ишларни жорий қилиш белгилаб қўйилган.
Олдимизда янги ва улкан вазифалар турибди. Бу ишларни амалга ошириш Сиз ва бизнинг харакатимизга, шижоатимизга боғлиқ. Бу вазифаларни амалга оширишимиз зарур. Бу ишларни тўла –тўкис амалга ошириш учун барчангизга соғлик саломатлик, куч-қудрат тилайман.
Эътиборингиз учун раҳмат!
“Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси томонидан 2015 йил январ-сентябр ойларида амалга оширилган ишлар тўғрисида
МАЪЛУМОТ
- Тизимдаги улгуржи савдо корхоналар сони – 52 та.
Республикада улгуржи корхоналар сони – 8 минг 500 та (Уюшма улуши– 0,6 %)
- Тизимдаги улгуржи савдо корхоналар товар айланмаси– 800 млрд. 500 млн. сўм
(2014 йил 9 ойига нисбатан 141 %)
- Тизимдаги чакана савдо корхоналар сони – 2 минг 201 та.
Республикада чакана корхоналар сони – 94 минг 300 та (Уюшма улуши – 2,3 %)
- 9 ой давомида сотилган: маҳаллий ун – 331,5 минг тонна (Уюшма улуши 62 %)
ўсимлик ёғи – 69,6 минг тонна (Уюшма улуши 75,7 %)
шакар – 22,3 минг тонна
- Маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналаридан харид қилинган
маҳсулотлар – 727,2 млрд. сўмлик
- Чакана савдо корхоналари ва бошқа истеъмолчиларга – 769,3 млрд. сўмлик, шундан олис ва тоғли ҳудудларга – 182,7 млрд. сўмлик. маҳсулотлар етказиб берилган
- 2015-2016 қиш-баҳор мавсумига захираси –70 минг тн., шундан:
картошка – 17 минг 200 тн., пиёз – 17 минг тн., сабзавотлар – 9 минг 130 тн.,
гуруч – 17 минг тн., мева ва полиз – 9 минг 60 тн. ва бошқалар.
- Республикада совуткичли сиғимлар ҳажми жами – 380 минг тн., шундан:
Уюшма – 59,7 минг тн.,
ТИАИСВ – 26,5 минг тн.,
Йирик корхонал – 40,5 минг тн.,
Агрофирмалар ва фермер хўжаликлари – 53 минг тн.,
Тадбиркорлар ва бошқа ташкилотлар – 139 минг тн.
- Тизимдаги совуткичли сиғимлар ҳажми: 2011-2014 йилларда–51 минг 540 тн.
2015 йил режаси 16 минг 500 тонна, шундан 11 минг 600 тн. фойдаланишга
топширилди. Йил якунига 4 минг 900 тн. топширилади.
- Тизимдаги корхоналарда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар:
қолипли нон ва нон маҳсулотлари – 12 минг 593 тн., макарон – 577,3 тн.,
қандолат маҳсулотлари – 251,5 тн., сут махсулотлари – 114,2 тн.,
ноозиқ-овқат маҳсулотлари – 4,5 млрд. сўмлик
- Ташкил этилган чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларида:
қорамоллар сони – 1 минг 500 бош, парранда сони – 200 минг бошдан зиёд
- 2012-2015 йилларда барпо этилган мевали боғ ва узумзорлар – 125 гектар.
- Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экилган майдон – 530 гектар.
- Шоли экилган майдон – 560 гектар.
- Уюшмага 6та касб-ҳунар коллежларининг 2038 нафар битирувчисининг
1816 нафари (90%) иш билан таъминланди.
“Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси томонидан 2015 йил II- чорак якуни бўйича ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш тўғрисида МАЪЛУМОТ
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил3 апрелдаги “Иқтисодиётнинг реал секторига ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2158-сонли қарори4-бандида берилган топшириқ юзасидан,“Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмасида техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, модернизация дастурлари билан яқиндан боғлиқ бўлган ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантириш бўйича “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмасида ахборот – коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг 2015-2020 йилларга мўлжалланган Дастур”и Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишилди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланди.
Шу билан бирга, “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси томонидан “Омборхона” лойиҳасини амалга оширишда ТАРМОҚ-ЖАДВАЛИ лойиҳаси ишлаб чиқилди ва “Электрон Ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази давлат органи билан келишилди ва Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан 2015 йил 4 майда тасдиқланди.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги“Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 355-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси томонидан қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда янги маълумотлар жойлаштирилди, шунингдек, Уюшма тизимидаги ҳудудий улгуржи савдо базаларининг веб-сайтига талаб этилган маълумотлар киритилмоқда.
Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида расмий веб-сайтга қўйиладиган талаблар қайтадан кўриб чиқилди ҳамда ўзбек тилидаги маълумотлар киритилди.
“Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси тизимидаги ҳудудий улгуржи савдо база корхоналарининг расмий веб-саҳифасида вужудга келган камчиликларни тўлиқ бартараф этиш юзасидан АКТ бўлими бошлиғи томонидан назорат олиб борилмоқда.
Интеграцияланган “Ҳисобот” ахборот тизими иш жараёнида эканлиги бўйича батафсил маълумотларни https://ict.nis.uz тизимига киритилди.
https://ict.nis.uz тизимидаги ахборот - коммуникация технологиялари саволномаси ҳар чорак якуни бўйича ўз вақтида тўлиқ ва сифатли тўлдириб, янгиланиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 1 июн ҳолати бўйича ягона интерактив давлат хизматлари порталидан жами 7 та мурожаатлар келиб тушган ва барчаси ўз вақтида ижроси таъминланган.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича махсус ишчи гуруҳ ташкил этилган ҳамда барча мурожаатлар назорат остига олинган.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 мартдаги“Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларини ахборот-коммуникация технологиялари бўйича малакаларини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги73-сон қарориижросини таъминлаш бўйича“Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси марказий девони ва тизимдаги ҳудудий улгуржи савдо база корхона ходимларининг ўқув курсларида малака ва кўникмаларини ошириш юзасидан “ТАЛАБНОМА” номзодлар рўйхатиишлаб чиқилиб тегишли давлат органларига тақдим этилган.
“Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси ва Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси билан ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича 2015 йилга мўлжалланган қуйидаги чора-тадбирлар режаси:
1. “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмасида ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни жорий этиш ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янада ривожлантириш бўйича “ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ”;
2. “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси ҳамда тизимдаги ҳудудий улгуржи савдо базаларида 2015 йилда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳамда бошқарув жараёнини компьютрелаштириш ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ИШ-РЕЖАСИ”;
3. “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмасида ахборот – коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг 2015-2020 йилларга мўлжалланган Дастур”и;
4. “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси томонидан 2018-2019 йилларга мўлжалланган “Омборхона” лойиҳасини амалга оширишда ТАРМОҚ-ЖАДВАЛИ;
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 3 апрелдаги ПҚ-2158-сон қарори талабларига мувофиқ “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмасида ахборот-коммуникация тизимлари ва дастурий махсулотларни жорий этиш бўйича масъул ходимларни малакасини ошириш юзасидан 2015 йилга мўлжалланган ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ лойиҳалари ишлаб чиқилди ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига 2015 йил 9 февралда 02-4/18-сонли хат орқали юборилди.
Республикада аҳоли таъминотини яхшилаш масалаларида “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси тизимидаги улгуржи савдо базалари томонидан 2014 йил январ-сентябр ойларида амалга оширилган ишлар ва йилнинг якуний вазифалари тўғрисида
Ҳурматли мажлис қатнашчилари!
Жорий йилнинг январ-сентябр ойларида Уюшма тизимидаги улгуржи савдо базалар томонидан аҳолини ижтимоий муҳим ва бошқа озиқ-овқат ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилди.
Уюшма тизимидаги корхоналарда маҳсулотларни олиб-сотиш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишдан амалга оширилган умумий савдо айланмаси 625,8млрд.сўмни ташкил этди ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан (617,5 млрд.сўм) 101 фоизга ўсган.
Алоҳида таъкидлаб ўтиш зарурки, 2014 йил 1 октябр ҳолатига тизимдаги 52 та база ва корхоналардан 17 тасида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан улгуржи товар айланмаси 1, 6-2, 3 фоизгача ошган. Аммо, “Қорақалпоқгўштсутсавдо”, “Шимбайулгуржиинвест”, “Бухоро Баққоллик”, “Термиз саноат моллари” базаларининг чакана савдо айланмаси 42-91 фоизга тушиб қолган.
Бу нимадан далолат беради? Тизимдаги корхоналарнинг товар айланмаси, даромади ва рентабеллигини камайиши – бу биринчи навбатда ташкилотларнинг тижорат, иқтисодиёт ва ҳуқуқий хизматчиларининг иш фаолиятларини қониқарли даражада йўлга қўйилмаганлиги, қолаверса энг аввало шахсан корхона раҳбарининг ишидаги камчилигидир, уларнинг боқимандалигидандир. Бундай аҳволни айрим раҳбарлар истеъмолчилар талаблари қисқарганлигини рўкач қилмоқдалар, лекин тизимдаги бошқа корхоналарнинг товар айланмаси ўтган йилга нисбатан ошганлигини нима билан изоҳлаш мумкин? Фақат бу корхоналарда иш раҳбар томонидан тўғри йўлга қўйилганлиги билан.
Тизим бўйича ўртача ойлик маош 346 минг сўмни ташкил қилган ҳолда, “Турон Хамид” МЧЖда – 241 минг сўм, “Савдо сотиқ” – 277 минг сўм, “Туркистон матлубот инвест” – 210 минг сўм, “Сурхондарё озиқ-овқат моллари”- 258 минг сўмни ташкил этмоқда.
1. Республика аҳолисини узлуксиз таъминлаш мақсадида, ўтган 9 ой давомида 176 минг тн. ун, 69 минг тн. ўсимлик ёғи, 30 минг тн шакар, 2,8 минг тонна гуруч 183 тонна хўжалик совуни ва бошқа маҳсулотлар истеъмолчиларга етказиб берилди. Асосий маҳсулотларнинг 82 фоизи савдо шахобчалари орқали базаларни транспорт воситалари ёрдамида марказлаштирилган усулда етказилди. Вазирлар Маҳкамасининг ҳар ойда чиқадиган баёнларида бу шарт алоҳида кўрсатиб ўтилади. Уюшма баёнларида ҳам бу талаб қайд этилади. Шунга қарамасдан, бу усулда маҳсулот етказиб бериш улуши “Қорақалпоқгўштсутсавдо”, "Турон-Хамид", “Андижонгўштсутсавдо” “Тўрткўл” ва “Савдо сотиқ” жамиятларида эса 30-40% ни ташкил этмоқда.
Ҳисобот даврида истеъмолчиларга жами 577 млрд. сўмлик истеъмол товарлари сотилди, шундан 156 млрд. сўмлик маҳсулотлар республиканинг олис қишлоқлари ва бориш қийин бўлган тоғли ҳудудларида яшайдиган аҳолига етказиб берилди.
2. Товар ассортиментини кенгайтириш масаласини ҳар мажлисда гапирамиз. Лекин, бундан ҳамма раҳбарлар хулоса чиқараётгани йўқ. 1 октябр ҳолатига 10 та базада товар турлари ўнтага ҳам етмайди. 1 июлда “Турон Хамид” МЧЖда 5 та, Андижон “Тўрткўл” ва "Хазорасп Турон"да 4 турдаги маҳсулот бўлган. Ўтган йиғилишда танқид қилинган, лекин хозир ҳам бу базаларда аҳвол ўзгаргани йўқ.
Натижада, давлат ресурсларидан ажратиладиган ун, ўсимлик ёғи ва шакар маҳсулотларининг товар айланмасидаги улуши ортиб бормоқда. Бор-йўғи 25% корхоналарда 10 фоизгача бошқа товарлар сотилган холос. "Турон - Хамид", "Cафо савдо инвест", "Озиқ-овқат истеъмол моллари", "Навоий фуд инвест", "Қўқон-Баққоллик", "Фарғонаулгуржи - савдоинвест", "Қиргули савдо", "Олмалиқ гўшт - сут савдо", "Янгийўлулгуржисавдобазаси" жамиятлари қачонгача асосан ун, ўсимлик ёғи ва шакар маҳсулотлари сотиш ҳисобига фаолият юритадилар? Бу қачонгача давом этади?
Ҳеч ўйлаб кўрганмисизлар, вилоятлардаги ун, ўсимлик ёғи манбаларининг асосий ҳажми нима учун “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси тизимига берилган экан деб? Сиз билан бизларсиз ҳам бу маҳсулотларни олиб сотадиган “учар” тадбиркорлар жойларда жуда кўп. Аммо, улар билан бизнинг фарқимиз, биз биринчи навбатда халқни манфаатини ўйлашимиз, аҳолимизга қулайликлар яратиб, маҳсулотларнинг нархини барқарор бўлишини таъминлашимиз, айниқса, қишлоқ ва узоқ жойларга аҳоли учун зарур бўлган сархил товарларни ўз вақтида етказиб беришимизда. Ҳукуматимиз томонидан Уюшмамизнинг ташкил топиши, асосий мақсади шундан иборат. Буни шу ерда ўтирган ҳар бир раҳбар аниқ билиб олиши лозим. Шу тизимда ишлар эканмиз, Халқимиз манфаатини ўз манфатларимиздан устун қўймоғимиз даркор.
3. Бошқарувнинг ўтган йиғилишида қиш-баҳор мавсуми учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари заҳирасини яратиш масаласига бу йил алоҳида эътибор қаратилаётгани ҳақида айтилган эди. Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига биноан Уюшма ходимлари томонидан Ишчи гуруҳлар таркибида вилоят ҳокимликлари билан биргаликда барча ҳудудлар кесимида маҳсулот сақлашга мўлжалланган омборлар дислокациялари ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилди.
Уюшма тизими бўйича маҳсулот ғамланиши юзасидан мониторинг олиб бориш, базаларнинг маълумотларини умумлаштириш , таҳлил қилиш ва ҳар хафтада Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига ахборот бериб бориш учун уюшмада Ишчи гуруҳи ташкил этилди. Мониторинг натижаларига кўра, маҳсулот, айниқса, пиёз, картошка, гуруч ғамланиши суст бораётган корхоналар раҳбарларини уюшмага таклиф этишга мажбур бўлдик. Шундан кейин иш анча жонланди. Хабарингиз бор, пиёзнинг нархи бозорларда икки минг сўмдан ошиб кетган эди, Ҳукумат томонидан кўрилган чоралар натижасида хозир аҳвол бироз яхшиланди, лекин ҳозирги кунда ҳам Тошкент шаҳар бозорларида 1700-1900 сўм. Хозирги кунда шоли, картошка ва бошқа кечки сабзавотлар, мевалардан хурмо ҳосили йиғиштирилмоқда. Лекин, "Қорақалпоқ гўшт-сут савдо", "Андижон УСИЧ", "Чирчиқ гўшт-сут савдо", "Олмалиқ гўшт - сут савдо", "Қўқон-Баққоллик" каби корхоналарда маҳсулот ғамлаш ишлари суст кетмоқда.
Барчангизни хабарингиз бўлса керак бу масалада ҳар куни Вазирлар Маҳкамасида селектор йиғилиши ўтказилмоқда. Барча белгиланган топшириқларни шу йил 25 ноябргача тўлиқ бажаришимиз шарт. Акс ҳолда Ҳукумат олдида жавоб беришимизга тўғри келади.
4. Уюшма томонидан қабул қилинган чора-тадбирлар Дастурларининг бажарилиши ва амалий ёрдам натижасида жорий йилнинг январ-сентябр ойлари мобайнида базалар қошидаги кичик ишлаб чиқариш корхоналарида 8 млрд. 702 млн. сўмлик озиқ-овқат ва 13,5 млрд. сўмликдан зиёд турли ноозиқ-овқат, жами 22 млрд. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 3,6 мартани ташкил этди.
2013 йили 17 та корхонада 21 та цех фаолият юритган бўлса, шу йил 1 октябр ҳолатига 27 та базада 48 та цехлар ишлаб турибди. Буларнинг 19 таси қолипли нон, 7 таси унли қандолат, 10 таси макарон ҳамда бошқа озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқармоқда.
Эришилган ижобий натижалар билан бир қаторда бу борада айрим камчиликлар мавжуд. Мисол учун, базалардаги мавжуд барча қолипли нон цехларининг 1 суткали ишлаб чиқариш қуввати 41 тн бўлса-да, 9 ойда 4339 тонна маҳсулот ишлаб чиқарилган ёки мавжуд қувватлардан 39%, макарон ишлаб чиқариш цехларида 23%, унли қандолат ишлаб чиқарувчи цехларида 11% фойдаланилган холос. Бу борада “Фарғонаулгуржисавдоинвест” базасининг макарон ва “Шимбайулгуржиинвест” нинг унли қандолат цехлари кўрсаткичи жуда паст даражада бўлиб, имкониятлардан бор- йўғи 5% га фойдаланилган.
Айтиб ўтилганлардан хулоса қилсак, барча ҳудудий улгуржи савдо база раҳбарлари жорий йил Дастурига киритилган ишлаб чиқариш цехларини тўлиқ ишга туширишлари, мавжуд цехлар қувватларидан 100% фойдаланиш чорасини кўришлари зарур. Кези келганда Уюшманинг кенгайтирилган йиғилишларида бир неча бор айтиб ўтилганига ҳамда таклифлар берилганига қарамай мева-сабзавотларни қайта ишлаш кичик корхоналарини ташкил этиш бўйича алоҳида тўхтаб ўтмоқчиман.
Хабарингиз бор, Тошкентда шу йил 6 июнда “Ўзбекистонда озиқ-овқат дастурини амалга оширишнинг муҳим заҳиралари” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. Мазкур конференцияда давлатимиз раҳбари Ислом Абдуғаниевич Каримов нутқ сўзлаб, республикада озиқ-овқат заҳиралари, шу жумладан, мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотлар етиштиришни 2020 йилда 2014 йилга нисбатан 2,3 марта кўпайтириш, маҳсулотларни асл ҳолида сақлаш, нарх-наво барқарорлигини таъминлаш, унинг кескин ошиб кетишининг олдини олиш, нарх-навога мавсумий омилларнинг таъсирини камайтириш, бунинг учун омбор ва музлаткичлар тизимини ривожлантириш, мева ва сабзавотлар сақлашнинг ҳамда уларни қайта ишлашнинг замонавий технологияларини янада кўпайтириш каби масалаларга алоҳида урғу бердилар ва ушбу вазифаларни ҳал этиш зарурлигини таъкидладилар.
Президентимиз томонидан қўйилаётган бу вазифа тўлалигича тизимдаги корхоналарга ҳам тегишли. Шундан хулоса чиқариб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини асл ҳолида сақлашни кўпайтириш, ошиқча қисмини қайта ишлаб экспорт қилиш масаласига - фаолиятимизни асосий йўналишидан бири сифатида эътиборни кучайтиришимиз керак. Шу кунда тизимимизда биронта қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаб чиқарадиган корхона борми? Йўқ, албатта. Ҳамманинг диққат эътибори фақат харидоргир маҳсулотларни олиб-сотиш билан банд. Бу гаплар деярли 3 йилдан бир неча бор такрорланганига қарамай ҳеч кимга таъсир қилмаяпти. Ахир қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаб, улардан турли хил мурабболар, компот, жем, турли хил мева ва сабзавот консервалари тайёрлаб, сотилса корхона қанчадан – қанча даромад олиши мумкинку?. Бу масала ҳозирги кунда энг долзарб масала десам хато қилмайман. Чунки, Президентимиз ўз маърўзаларида юртимизда ишлаб чиқарилаётган мева ва сабзавот махсулотларининг жаҳон бозоридаги мавқеига алоҳида эътибор қаратиб, “ Биз дунёнинг 80 та давлатига 180 турдан ортиқ сархил мева-сабзавот ва уларни қайта ишлаш асосида тайёрланган маҳсулотларни экспорт қилмоқдамиз. Ўзбекистон ўрик, олхўри, узум, ёнғоқ, карам ва бошқа кўплаб мева ва сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажми бўйича дунёда шундай маҳсулотларни етказиб берадиган 10 та етакчи давлатлар қаторига киради” – деб қайд этдилар. Бизларни шундай лойиҳаларни амалга ошириш учун ким чеклайди? Фақат бу ишларни амалга ошириш учун иштиёқ, ҳаракат керак. Ўйлайманки, 2015 йилда Фарғона, Андижон, Наманган, Сурхондарё, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида 1 тадан шундай мини ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш вақти етиб келди. Барча раҳбарлар шу йиғилишдан кейин жойларга бориб, яхшилаб ўйлаб кўриб, 2015 йил учун чора-тадбирлар Дастурини тайёрлашга киришмоқлари ва унда албатта ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос хусусиятлари, табиат бойликларини инобатга олган ҳолда, корхоналар қошида ишлаб чиқариш цехларини режалаштиришлари зарур.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги 105-сонли қарорини бажарилиши бўйича 2014 йилда тизимдаги 13 лойиҳа ташаббускорлари томонидан 13100 тонна ҳажмга эга, шу жумладан 11100 тн. - янги қурилиш ва реконструкция, 2000 тн.-модернизация ҳисобига совуткичли сиғимларни ишга тушириш режалаштирилди.
Бу мақсадлар учун 4,8 млрд. сўм базалар маблағи ва 4,2 млрд. сўм банк кредитларини жалб қилиш режалаштирилди.
Жорий йилнинг 15 октябр ҳолатига 7 та лойиҳа ташаббускорлари томонидан 7800 тн хажмдаги совуткичли сиғимлар ишга туширилди. Тизимдаги улгуржи базалар томонидан ўртача амалга оширилган ишлар ҳажми 77 фоизни ташкил этди.
Бу борада сиғимларни белгиланган муддатларда ишга тушириш бўйича баъзи корхоналаримиз зарур ишларни олиб бораётган бўлсалар, айримларини парвойи фалак..?
Масалан, “Чимён Барака савдо сервис” МЧЖга 1000 тонналик совуткичли сиғимнинг янги қурилиши учун Ҳокимият томомнидан ер ажратишга қарор жорий йилнинг июн ойида чиққанлигига қарамай, корхона раҳбари Аҳмедовнинг сайи ҳаракатлари туфайли, қурилиш-монтаж ишлари тугалланган, жиҳоз ва асбоб-ускуналар келтирилиши учун банк кредити масаласи ҳал этилган ҳамда тўлов амалга оширилган, Объект 15 декабргача ишга туширилади.
Аммо, “Бекободгўштсутсавдо” (Ишанов А.), “Сафо савдо инвест” (Отахонов О.) ҳудудий улгуржи базалар томонидан объектларни жорий йилнинг Ш-чорагида ишга туширилиши бўйича жойлардаги ҳокимликлар, хизмат кўрсатувчи банк муассасалари билан олиб борилган ишлар қониқарсиз, натижада ушбу аҳвол Вазирлар Маҳкамасининг эътирозига сабаб бўлмоқда (Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 октябрдаги 7-сонли баёни, 27-банд).
“Навоий Фуд Инвест” МЧЖ томонидан 300 тн. сиғимга эга совуткични ишга тушириш бўйича лойиҳа-смета хужжатларини тайёрлашдан бошқа ҳеч қандай иш амалга оширилмаган. Ушбу база раҳбарияти собиқ “Навоийулгуржисавдоинвест” жамиятининг Вазирлар Маҳкамасининг 105-сонли қарорига мувофиқ белгиланган мажбуриятларини ўз зиммасига олганлигига қарамай ишда натижа кўринмаяпти. Эслатиб этмоқчиманки, Сиз Навоий вилоятида уюшманинг ягона базаси сифатида совуткичли сиғимсиз фаолият юрита олмайсиз жаноб Шомуродов.?..
“Хозарасп Турон” жамияти томонидан янги қурилиш ҳисобига 1000 тонна ҳажмдаги совуткични IV чоракда ишга тушириш режалаштирилган. 15 октябр ҳолатига қурилиш ишлари ҳажми 50 фоизни ташкил этмоқда. Бу ердаги асосий муаммо - жой масаласи бўлиб, кадастр ҳужжатларини тайёрлаш, банк кредитини ажратиш, жиҳозлар, сендвич панел ва асбоб-ускуналар келтирилиш ишлари шу масалани ҳал этилишига боғлиқ бўлиб турибди.
“Наманганозиқовқатагроэкспорт” МЧЖ томонидан режадаги 1000 тонна ҳажмга эга совуткичдаги қурилиш-монтаж ишлари тугалланган, бироқ асбоб-ускуналарни келтириш ва ўрнатиш ишлари амалга оширилмаган. Корхона раҳбари Нуриддинов Б. жорий йилнинг 15 декабр кунигача сиғимни тўлиқ ишга тушириш тўғрисида ваъда берди.
6. 2014 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар хусусида тўхтаб ўтар эканмиз, ҳисобот даврида:
- Чорвачилик хўжаликларини ташкил этиш бўйича жами 9 та лойиҳа белгиланган бўлиб, 390 бош қорамол ва 280 бош қўйни етиштириш мўлжалланган эди. Ҳозирги кунга келиб ушбу хўжаликларни қурилиш ишлари якунланиб, уларда 167 бош қорамол (42 %) ва 165 бош қўй (58%) боқилмоқда. Белгиланган режаларга нисбатан “Хозарасп Турон” жамиятида режадаги 100 бош қорамолдан 40 бош (40%) боқилаётган бўлса, “Баракат Тўрткўл”(60та), “Қашқадарё озиқ-овқат моллари” (30та), “Китоб озиқ-овқат моллари” (20 та), “Киргули савдо” (30та), “Фарғонагўштсутсавдо” (30 та) бош қорамолларни харид қилиш бўйича чоралар кўрилмаган.
- Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш борасида, жами 8 та лойиҳа бўйича 236 гектар ер майдонига асосий турдаги қишлоқ ҳўжалик маҳсулотларини экиш режалаштирилган бўлиб, ҳокимиятлар томонидан ажратилган 163 гектар ер майдонига Бухоро вилоятида “Бухоро гўшт-сут савдо”-10Га, “Бухоро озиқ-овқат ИЧК”-10Га, Жиззах вилоятида “Туркистон Матлубот Инвест”-11Га, Қашқадарё вилоятида "Қашқадарё тижорат савдо"-17Га, "Шаҳрисабз озиқ-овқат моллари"-10Га, "Китоб озиқ-овқат савдо"-10Га ер майдонларига картошка, пиёз, сабзи каби аҳоли эҳтиёжи учун зарур маҳсулотлар экиб етиштирилган бўлса, "PSM GROUP" жамияти томонидан 100 Га ер майдонида экспортбоп қовун етиштирилди ҳамда махсулотлар турига ва сақлаш муддатларига қараб харидорларга етказилди ва захирага олинмоқда. Мана шу ерда ўринли савол туғилади, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ўзи экиб етиштирган базалар қайси нархларда заҳира яратди-ю, фермерлардан харид қилган базаларга ушбу маҳсулотлар неча пулдан тушди? Маҳсулотларни етиштирган база раҳбарлари ўз сўзларида бу масаланинг моҳиятини гапириб берадилар.
Тўғри, охирги 2 ой давомида шу ерда ўтирган барча раҳбарлар ўз вилоятларида, уюшма ходимларини аксарияти эса Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида пахта-йиғим теримида фаол иштирок этиб, ўзларига юклатилган вазифаларни адо этдилар. Лекин ўзимизнинг кундалик вазифаларимиз назоратдан четда қолмаслиги зарур эди. Кўрсатиб ўтилган улгуржи базалар раҳбарлари мазкур масалада йўл қўйилган қолоқликнинг ўрнини тўлдириш юзасидан зудлик билан амалий чора-тадбирлар кўришлари лозим. Уюшманинг маъсул ходимлари эса шу йилнинг 15 ноябригача жойларга бориб, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини заҳирасини яратиш ва совуткичли сиғимларни ишга тушириш ҳамда 2014 йилга белгиланган чора-тадбирларни ижросининг аҳволини ўрганиб чиқиб, Уюшма раҳбариятига аниқ ва ҳаққоний маълумотларни тақдим этишлари мақсадга мувофиқ бўлар эди.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 3 апрелдаги “Иқтисодиётнинг реал секторига ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2158-сонли қарори 28-бандида берилган лойиҳанинг бажарилиши юзасидан Уюшма тизимида бошқарув жараёнини компьютерлаштириш мақсадида яратилаётган “Ҳисобот” ахборот тизими ва “Техник топшириқ” лойиҳаси «Datasite Technology» ҳусусий корхонаси билан биргаликда ахборотлаштириш соҳасида давлат сиёсатини ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, ривожлантириш, маълумотларни сақлаш ва уларга ишлов бериш, автоматлаштириш масаласида махсус дастур лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Бошқарув жараёнини компьютерлаштириш мақсадида “Ҳисобот” номли ахборот тизимида ишлаш учун тизимдаги ҳудудий улгуржи савдо база корхоналарининг АКТ бўйича масъул ходимларига «Datasite Technology»корхонаси томонидан логин ва парол берилган. Ҳозирги кунда “Ҳисобот” номли ахборот тизими лойиҳаси иш жараёнида синовдан ўтказилмоқда. Мазкур яратилаётган ахборот тизимини жорий йилнинг IV-чорагидан тўлиқ ишга тушириш режалаштирилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 355-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида "Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмаси томонидан расмий веб-сайтга қўйиладиган талаблар қайтадан кўриб чиқилди ҳамда ўзбек, рус, инглиз тилларидаги маълумотлар киритилган бўлиб, янги маълумотлар “uzsavdo.uz” веб-сайтида тўлдириб борилмоқда.
"Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмаси тизимидаги ҳудудий улгуржи савдо базаларининг ҳимояланган электрон почта “e-хат”,“корпоратив электрон почта”, “веб-сайт” манзиллари ва АКТни жорий этиш ва ривожлантириш бўйича тайинланган масъул ходимлари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, Алоқа, ахборотлаштириш телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасига, “Электрон ҳукумат” марказига юборилган.
Расмий веб-сайтга жойлаштириш учун қўйиладиган асосий талаблар ҳар бир ҳудудий улгуржи савдо базаларининг веб-саҳифасини ишга тушириш бўйича тизимдаги 43 та ҳудудий улгуржи савдо корхоналари 100 фоизга ўзларининг расмий веб-сайтини ишга туширишди.
“Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси “Uzinfocom” маркази билан биргаликда “Ахборот хавфсизлиги сиёсати” лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Республика алоқа, ахборотлаштириш телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси билан келишилди ва келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматига юборилди.
Шунинг билан бирга, юқорида қайд этилган қарорлар ижросини таъминлаш юзасидан Уюшма раҳбари З.О.Файзиев томонидан тизимдаги ҳудудий улгуржи савдо базалар раҳбарларига расмий веб-сайтига маълумотлар ва янгиликларни киритиб бориш юзасидан аниқ чоралар кўриш бўйича тегишли топшириқлар берилган эди, лекин афсуски, шу кунгача тизимдаги ҳудудий улгуржи савдо базаларнинг расмий веб-сайтига янги маълумотлар киритиб борилиши юзасидан чоралар кўрилмаган.
- Ҳар ҳафта давомида расмий веб-сайтга маълумотлар ва янгиликларни киритиб борилиши;
- Корхонанинг тасдиқланган Низоми бўйича маълумотларни расмий веб-сайтга киритилиши лозим эди, лекин афсуски тизимдаги 32 та ташкилот томонидан маълумотлар киритилмаган. Бу ерда ҳар бир базани санаб ўтирмаймиз. Бўлим бошлиғи Нурмуҳамедов Абдукаримда ҳамма маълумотлар бор. Марҳамат қилиб бу ишларга жиддий ёндошиб, бу бўлим билан узвий алоқаларда иш олиб боришингиз талаб этилади.
8. Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига асосан, “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмасига 6 та касб-ҳунар коллежларининг жами 1987 нафар битирувчилари бандлигини таъминлаш топширилган эди. 2014 йил 15 октябр ҳолатига битирувчилар бандлигини таъминлаш Уюшма бўйича 91 фоизни ташкил этди, бу ишларни ниҳоясига етказишимиз зарур.
Ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми аҳволи ҳар чорак якуни билан ўтказиладиган Бошқарувнинг кенгайтирилган мажлисларида ҳамиша муҳокама этиб келинади. Лекин мана юқорида келтирилган фактлардан ҳар бирингиз корхонангизда ижро интизоми қай йўсинда эканлигини кўриб турибсизлар. Ҳар бир шу ерда айтилаётган вазифа ва топшириқларни ўзингизга ёзиб олиб, тегишли хулоса қилиш зарур.
Ҳукуматимиз томонидан Уюшмамиз олдига катта вазифалар қўйилмоқда ва бизга ишонч билан қаралмоқда. Чунки ҳар бир белгиланган вазифалар раҳбаримиз Зафар Омонович бошчиликларида ҳамиша тўғри ва ўз вақтида бажариб келинмоқда. Юқорида таъкидлаганмидек ҳозир олдимизда турган энг асосий вазифа белгиланган ҳажмдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини заҳирасини тайёрлаш ва сақлаш, шунингдек совуткичли сиғимларни модернизация ва реконструкциясини якунлаш бўлса, аҳолини эҳтиёжларини таъминлашга, ун, ўсимлик ёғи ва шакар манбаларини тўлиқ ўзлаштиришга алоҳида эътибор қаратмоқ зарур. Шунингдек Янги йил байрами яқинлашмоқда. Тараддудни ҳозирдан бошлаш керак. Керакли маҳсулотларнинг заҳирасини тайёрлаш зарур. Хабарингиз бор ҳар йили республикамиз ва Тошкент шаҳрининг байрам тадбирлари ўтказиладиган жойларда, майдонларида бозорларида байрамолди савдолари ташкил этилади.
Шунинг учун 1 декабргача керакли маҳсулотларни заҳирасини тахт қилиб қўйишингиз талаб этилади.
“Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси томонидан ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳурматли йиғилиш қатнашчилари
1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 3 апрелдаги “Иқтисодиётнинг реал секторига ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2158-сонли қарори 28-бандида берилган лойиҳанинг бажарилиши юзасидан “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси тегишли ишларни амалга оширмоқда.
Мазкур қарор ижросини таъминлаш бўйича “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмасининг масъул ходимларидан иборат “Махсус ишчи гуруҳи” тасдиқланди. Махсус ишчи гуруҳи зиммасига Уюшма тизимида бошқарув жараёнини компьютерлаштириш мақсадида яратилаётган “Ҳисобот” ахборот тизими ва “Техник топшириқ” лойиҳаси «Datasite Technology» ҳусусий корхонаси билан биргаликда ахборотлаштириш соҳасида давлат сиёсатини ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, ривожлантириш, маълумотларни сақлаш ва уларга ишлов бериш, автоматлаштириш масаласида махсус дастур лойиҳаси ишлаб чиқилди.
“Техник топшириқ” лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси билан келишилган.
Тизимдаги ҳудудий савдо базалар билан бошқарув жараёнини компьютерлаштириш мақсадида “Ҳисобот” номли ахборот тизимини ишга тушириш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳозирги кунда “Ҳисобот” номли ахборот тизими лойиҳасини иш жараёнида синовдан ўтказиш чоралари кўрилмоқда.
Мазкур яратилаётган ахборот тизимини жорий йилнинг IV-чорагидан тўлиқ ишга тушириш режалаштирилган.
“Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси мазкур қарорни ижроси бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги тегишли таклиф ва хулосаларини 2014 йил 28 майда 02-4/83-сонли, 2014 йил 28 майда 02-4/84-сонли хатлар орқали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига, Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасига, Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига юборилган.
2. Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тушадиган мурожаатларн ўз вақтида ва пухта ўрганиб чиқиш, ижросини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик субъектлари томонидан билдирилаётган баҳоларни ва фикрларни тизимли равишда таҳлил этиш бўйича Махсус гуруҳ таркиби тасдиқланган. Ушбу гуруҳ томонидан Уюшмага тушган мурожаатлар ва хизматлар бўйича аризалар ўз вақтида кўриб чиқилиши ва жавоб берилишини таъминлаш мақсадида белгиланган ишларни сифатли ташкил этилишини таъминлаш топширилган, ҳамда ижросини назорат қилиш бўйича масъул ходим тайинланган.
Фуқароларнинг мурожаатларини ўз вақтида ва сифатли ижросини таъминлаш мақсадида тизим ҳар куни икки-уч маротаба текшириб турилмоқда.
Уюшманинг расмий веб-сайтига қўшимча равишда интерактив хизматларга қуйидаги хизматлар қўйилган:
- вертуал қабулхона;
- қайта алоқа;
- фуқаролар мурожаатлари;
- вакансиялар;
- келишув шартномаси электрон шаклларда;
- ишонч телефонлари қўйилган.
“Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси марказий аппарати ходимлари янги замонавий компьютер техникалари билан таъминланган, интернет тармоғигатўлиқ уланган ва ички локал тармоқ ишга туширилган.
Уюшмада ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича ташкил этилган махсус бўлинма ходимларини ўқитиш, малакасини ошириш, фаолиятини кучайтириш юзасидан тегишли ишлар амалга оширилмоқда.
Интернет тармоғидан ходимлар фақат хизмат доирасида фойдаланмоқдалар ва бу борада бўлим томонидан улардан фойдаланиш бўйича ички мониторинг олиб борилмоқда.
Тизимдаги ҳудудий улгуржи савдо базаларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ҳамда ривожлантириш бўйича масъул ходимлар буйруқ асосида тайинланган ҳамда замонавий компьютер техникаси билан тўлиқ таъминланган, интернет тармоғига уланган ва ички локал тармоқ ишга туширилган.
Уюшма томонидан тизимдаги ҳудудий улгуржи савдо базаларига интернетдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида юқори тезликли тармоққа уланиш чораларини кўриш бўйича тавсиялар берилган.
Уюшманинг марказий девони ва тизимдаги ҳудудий улгуржи савдо базалари билан коорпоратив тармоқ билан объектларни улашни таъминлаш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 355-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида "Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмаси томонидан расмий веб-сайтига қатор ўзгартиришлар ва янгиликлар киритилди.
Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида расмий веб-сайтга қўйиладиган талаблар қайтадан кўриб чиқилди ҳамда ўзбек, рус, инглиз тилларидаги маълумотлар киритилган бўлиб, янги маълумотлар “uzsavdo.uz” веб-сайтида тўлдириб борилмоқда.
Уюшма тизимидаги ҳудудий улгуржи савдо базалар ўзларининг расмий веб-саҳифасини ишга туширишди, ҳозирги кунда янгиликлар ва маълумотлар киритилмоқда. Мазкур масала юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасига ва “Электрон Ҳукумат” Марказига маълумотлар юборилган.
“Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси “Uzinfocom” маркази билан биргаликда “Ахборот хавфсизлиги сиёсати” лойиҳаси ишлаб чиқилди ва Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси билан келишилди. Мазкур лойиҳани келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати қўмитасига юборилади.
2014 йил давомида Уюшма томонидан ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш соҳасида режалаштирилган ишлар юзасидан қуйидагилар белгиланган.
- Уюшмада “Ҳисобот” номли ахборот тизимини ташкил қилиш ва келгусида автоматлаштириш жараёнини босқичма-босқич ривожлантириш.
- Ахборот тизимлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича мониторинг ўтказиш ҳамда аниқланган камчиликларни Алоқа ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси билан ҳамкорликда бартараф этиш.
- Ахборот тизимлари ва веб-сайт ахборотхавфсизлиги бўйича экспертизадан ўтказиш, экспертиза натижалари бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш бўйича ишлар режалаштирилган.
-Уюшмада лицензияланган дастурий таъминотдан фойдаланишни ривожлантириш ҳамда серверлар ва ишчи ўринларда очиқ ҳолди калитларни жорий этиш.
- Ахборот хавфсизлиги бўйича Уюшманинг марказий девонхона ходимларининг ҳамда ҳудудий улгуржи савдо базалари ходимларининг малакасини ошириш.
- “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмасида Ахборот тизимидан фойдаланиш шароитларини электрон калит ва электрон рақамли имзо орқали амалга оширилишини таъминлаш.
- Уюшманинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш сиёсатини доимий равишда янгилаш ва ваколатли органдан тасдиқлатиш.
Республикада аҳоли таъминотини яхшилаш масалаларида “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмаси тизимидаги улгуржи савдо базалари томонидан 2014 йил январ-июн ойларида амалга оширилган ишлар тўғрисида.
Ҳурматли мажлис қатнашчилари!
Жорий йилнинг январ-июн ойларида Уюшма тизимидаги улгуржи савдо базалар томонидан аҳолини ижтимоий муҳим ва бошқа озиқ-овқат ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар ва йил охиригача бажаришимиз лозим бўлган асосий вазифаларимизга тўхталиб ўтмоқчиман.
Республика аҳолисини узлуксиз таъминлаш мақсадида, ўтган ярим йил давомида давлат ресурслари ҳисобидан ажратилган 120 минг тн. ун, 46,4 минг тн. ўсимлик ёғи, 12,6 минг тн шакар маҳсулотлари, биржадан олинган 155 тонна хўжалик совуни ва бошқа маҳсулотлар ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан харид қилинган 2,7 минг тонна гуруч ва импортдан келтирлган 4 минг тонна ўсимлик ёғи истеъмолчиларга етказиб берилди. Асосий маҳсулотларнинг 83 фоизи савдо шохобчалари орқали базаларни транспорт воситалари ёрдамида марказлаштирилган усулда етказилди.
Ҳисобот даврида истеъмолчиларга жами 354 млрд. сўмлик истеъмол товарлари сотилди, шундан 81 млрд. сўмлик маҳсулотлар республиканинг олис қишлоқлари ва бориш қийин бўлган тоғли ҳудудларида яшайдиган аҳолига етказиб берилди.
Асосий маҳсулотларни сотиш камайиши ҳисобига тизим бўйича товар айланмаси ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан деярли 15 фоизга қисқарди. Шунинг билан бирга базаларнинг даромадлилик даражаси ва тўлов қобилияти пасайишига олиб келди.
Базаларнинг молиявий аҳволи ёмонлашиши натижасида кенг ассортиментдаги товарларни харид қилиш имконияти ҳам чекланиб қолди. Бунинг оқибатида, ички истеъмол бозорини тўлдириш учун республика маҳаллий товар ишлаб чиқарувчилари билан тузилган шартномалар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2436 тага ёки 44 фоизга, харид қилинган маҳсулот суммаси 74 млрд сўмга ёки 18 фоизга камайган бўлса, истеъмолчиларга товар етказиб бериш бўйича шартномалар сони 2 баробар, суммаси 27 фоизга камайиб кетди.
Товар ассортиментини кенгайтириш ҳақидаги илгари ўтказилган Бошқарув мажлиси қарорига жавобан Чимбойулгуржиинвест”, “Барака-Тўрткўл”, “Тўрткўл” МЧЖ, "Риштон савдо инвест", “Хазорасп Турон”, жамиятлари умумий товар айланмаси ҳажмидаги ун, ёғ ва шакар улушини 5-12 фоизгача камайтирдилар. 1 июл холатига ун, ёғ, шакар улуши “Чимбойулгуржиинвест”да 70, “Хоразмозиқ-овқат моллари”да 58, “Барака-Тўрткўл” МЧЖда 44 фоизни ташкил этди. Шунинг билан бирга 15 та базада бу товарлар улуши кўпайган ва тизим бўйича 1 апрелга 88% бўлса, 1 июл холатига 90 фоизни ташкил этмоқда.
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов жорий йил 26-27 июн кунлари Фарғона вилоятига ташрифлари чоғида етиштирилаётган мева-сабзавотлар ва полиз маҳсулотларини исроф қилинишини ва нес-нобуд бўлишининг олдини олиш учун уларни қиш-баҳор ойларигача сифатли сақлаш тадбирларини амалга ошириш ҳақида кўрсатма бердилар.
Давлатимиз раҳбари кўрсатмаларидан келиб чиққан ҳолда, 2014-2015 йил қиш-баҳор ойларида аҳолини таъминлаш учун белгиланган ҳажмдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган омборларни хатловдан ўтказиб, уларни тозалаш, таъмирлаш ва тегишли ускуналар билан жихозлаб қўйиш чораларини кўриш, шунингдек, фермер, деҳқон хўжаликлари билан маҳсулот харид қилиш бўйича шартномалар тузиш, молиялаштириш манбаларини аниқлаш, мақсадли кредитлар ажратиш юзасидан банк муассасаларига буюртмалар ва зарур хужжатлар тақдим этиш бўйича Уюшманинг 10 июлдаги 04-1/4-70-сонли тавсия хати юборилди. Бу йил қиш-баҳор мавсуми учун 70 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ғамлашимиз керак.
Бу масала Вазирлар Маҳкамаси томонидан алоҳида назоратга олинганлигини назарда тутиб, бу йил маҳсулот заҳираси билан жиддий шуғулланиш керак бўлади. Бу борада ҳамма базада ҳам маҳсулотни узоқ сақлашга шароит етарли эмаслигини ҳисобга олиб, жойларда кўпроқ фермерларни ўзлари билан маҳсулотни сақлаб бериш шарти билан шартнома тузилса мақсадга мувофиқ бўлади деб ўйлаймиз.
Ўтган йиғилишлардаги товар турлари камлиги ҳақидаги танқиддан фақат тўрттагина жамият (“Андижонгўшт-сутсавдо”, "Риштон савдо инвест", “Туркистонматлуботинвест”, “Марказсавдоинвест”) хулоса чиқаришиб, товар турларини кўпайтиришди. Қолган корхоналарда ҳеч қандай ижобий ўзгариш йўқ. Бундай шароитда ишлаётган базага харидор ҳам ўйлашиб келади.
Масалан, шу йил июл ойидан бошлаб Сирдарё вилояти ҳокими "Сирдарёгўштсутсавдо”, “Туркистон универсал” жамиятларини аҳолига асосий озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришни таъминламаётганликлари учун ун, ёғ етказиб бериш дислокациясидан чиқариб юборди ва бу вазифани бошқа янги ташкил этилган базага юклади. Энди бу базалар бошқа товарлар билан ва ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларни сотишни кенгайтиришга мажбур бўладилар. Чунки у ерда ишлаётган ходимларни ойлик билан таъминлаш ва бошқа харажатларни қоплаш керак-ку.
Жорий йилда Уюшма тизимидаги улгуржи савдо базаларида ташкил этилган цехлар сони ва ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми ўтган йилга нисбатан бирмунча кўпайди. Бу албатта, ижобий ҳолат. Аммо, ҳали ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш йўлга қўйилгани йўқ. Тизим бўйича мавжуд қувватлардан: сут маҳсулот ишлаб чиқаришда 54%, қолипли нон-39%, макарон маҳсулотлари 27%, унли қандолат маҳсулотлари 13%, музқаймоқ 11%, гўшт ишлаб чиқаришда 9 фоизгина фойдаланилмоқда. Ишлаб чиқариш қувватларидан 60-70% фойдаланиш йўлга қўйилса, маҳсулот таннархини арзонлаштириш ва қўшимча даромад олишга эришиш мумкин бўлар эди.
Ҳисобот даврида “Нукус универсал базаси”да қандолат цехи, “Баракат-Тўрткўл”да макарон цехи, “Андижонгўштсутсавдо”да қолипли нон ва қандолат цехи, “Сурхондарёозиқ-овқатмоллари” ва "Фарғонагўшт-сутсавдо" жамиятларида қолипли нон цехлари фаолият юритмади.
Давр талабидан келиб чиққан ҳолда, вилоятларда етиштирилаётган мева-сабзавотларнинг ички бозордан ошиқча қисмини қайта ишлаш талаб этилади. Қайта ишланган маҳсулотни экспорт қилиш имконияти ҳам бор. Лекин, бирорта база тадбиркорлик фаолиятининг бу йўналишига жиддий эътибор бермаяпти ва кичик цехлар ташкил этиш бўйича ташаббус кўрсатмаяпти. Агарда корхоналарда қизиқиш бўлса, замонавий технологик ускуналар харид қилиш учун хорижий хамкорлар излаб топишда Уюшманинг ёрдамидан фойдаланишингиз мумкин.
2014 йилга белгиланган Дастур бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича ярим йил давомида амалга оширилган ишларни таҳлил қилар эканмиз, унда қуйидаги ҳолатни кўришимиз мумкин:
1. Совуткичли сиғимларни модернизация ва реконструкция қилиш борасида жорий йилда жами 13 та лойиҳа бўйича 13,1 минг тонналик ҳажмларни ишга тушириш III чорак якунигача режалаштирилган бўлиб:
-“Қорақалпоқгўштсутсавдо” – 500 тонналик сиғимни реконструкция қилиш бўйича, мавжуд бино 100 фоиз демонтаж қилинган. Хона ичларини сендвич қопламалар билан қоплаш ва ускунани ўрнатиш зарур.
- “Андижонгўштсутсавдо” – 1000 тонналик мавжуд совутгич омборхона демонтаж қилинган, сувоқдан чиқарилган. Музлатгич ускуналари мавжуд, монтаж қилиш керак;
- “Андижон улгуржи чакана савдо инвест” – 500 тонналик икки камерадан иборат совутгичли сиғимларни 1 таси ишга туширилган, 2 чиси жорий йил 1 сентябргача ишга туширилади. Сендвич қопламалар ва ускуналари мавжуд, уларни қоплаб, ускуналарни ўрнатиш керак.
- “Бухорогўштсутсавдо” – 800 тонналик мавжуд сиғимни модернизация қилиш ишлари бўйича, 400 тонналик 1 та камера ишга туширилган, 2 чи 400 тонналик камера Мустақиллик байрами кунигача ишга туширилади.
- “Навоий фуд инвест” - 300 тонналик янги қурилиш амалга оширилиши зарур эди. Навоий вилояти ҳокимлигига Уюшма томонидан ушбу мақсадлар учун ер майдони ажратиш бўйича 2 маротаба мурожаат этилганлигига қарамай ҳанузгача масала ҳал этилмаган.
- “Наманган Озиқ-овқат агро экспорт” – 1000 тонналик мавжуд музлатгичли омборхоналарни реконструкция қилиш бўйича омборхона ички деворлари ва шифти сендвич панел билан қопланган. Фақат ускуна ўрнатиш ишларини амалга ошириш керак.
- “Сафо савдо инвест” - 1000 тонналик мавжуд бино ва унинг томи мавжуд. Хона ичларини тўлиқ таъмирдан чиқариб, яъни пол, девор ва шифт қисмларини сендвич панел билан қоплаб, ускуна ўрнатиш керак. Банкдан 1 млрд. сўм кредит масаласи ҳал этилди.
- “Сурхондарё озиқ-овқат моллари” – 2500 тонналик мавжуд омборхоналарни реконструкция қилиш ишлари амалга оширилган. Хонани ички қисмларини сендвич панел билан қоплаш ва ускуна ўрнатиш ишларини амалга ошириш зарур.
- “Бекобод гўштсутсавдо” – 1000 тонналик мавжуд совутгичли омборларни реконструкция қилиш мақсадида, 4 камера демонтаж қилинган. Сендвич панеллар харид қилинган. Уларни қоплаш ва ускуналарни ўрнатиш зарур.
- “Чирчиқгўштсутсавдо” – 1300 тонналик мавжуд совутгичли сиғимларни реконструкция қилиш бўйича, фақат ускуналарни ўрнатиш ишлари қолган. Ускуна харид қилинган. Монтаж ишлари 1 сентябргача тугатилади.
- “Чимён барака савдо сервис” – 1000 тонналик янги қурилиш эвазига амалга оширилади. Бинони қурилиш ишлари амалга оширилмоқда. Деворлари кўтарилган, томини ёпишга тайёрланмоқда. Кредит масаласи ҳал этилган. Хитойдан ускуналарни келтириш бўйича шартномалар имзоланган.
- “Фарғонагўштсутсавдо” – 1200 тонналик мавжуд музлатгичли сиғимни модернизация қилиш бўйича, сендвич панел ва ускуналар харид қилинган, уларни монтаж қилиш ишларини амалга ошириш зарур.
“Хозарасп Турон” – 1000 тонналик янги қурилиш. Ер майдони ажратиш масаласи Ҳокимиятдан ўтган ойда ҳал бўлди. Энди пойдевор қуйилган.
Яна бир бора эслатиб ўтмоқчиман, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини заҳирасини яратиш ишлари сентябр ойининг охирларидан бошланади, шу давргача барча совуткичли сиғимлар, омборхоналар ва бостирмаларни маҳсулотларни қабул қилиш учун тайёр ҳолатга келтиришимиз шарт. (таъмирлаш, техникаларни созлаш, электр таъминоти, ёнғинга қарши инвентарлар ва ҳ.к)
2. Тизимда ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича жами 22 цехларини ташкил этиш режалаштирилган эди. Шундан ҳисобот даврида 10 та цехлар ишга туширилди.
Қолипли нон ишлаб чиқариш бўйича белгиланган режа 3 та корхонада (“Қашқадарё озиқ-овқат моллари”, “Қашқадарё тижорат савдо” ва “Бухоро озиқ-овқат”), макарон цехи бўйича “Қўқон баққоллик”, қандолат ишлаб чиқариш бўйича “Фарғонагўшт сут савдо” жамиятларида, сутни қайта ишлаш цехини ташкил этиш бўйича “Туркистон универсал базаси”, тикув цехларини ташкил этиш бўйича “Турон Хамид” ва “Чимбой улгуржи инвест” базаларида амалга оширилмаган бўлса, сутни қайта ишлаш цехини ташкил этиш ишлари “Янгийўл улгуржи савдо базаси”да суст кетмоқда.
3. Чорвачилик хўжаликларини ташкил этиш бўйича жами 9 та лойиҳа белгиланган бўлиб, 390 бош қорамол ва 280 бош қўйни етиштириш мўлжалланган эди. Ҳозирги кунга келиб ушбу хўжаликларда 192 бош қорамол ва 145 бош қўй боқилмоқда. “Баракат Тўрткўл” – 60 бош, “Қашқадарё озиқ-овқат моллари” -30, “Шахрисабз озиқ-овқат моллари” - 10, “Китоб озиқ-овқат моллари” – 20, “Киргули савдо” – 30, “Хозарасп Турон” – яна 65 бош қорамолларни харид қилиб келтириши зарур.
4. Паррандачилик хўжалигини ташкил этиш бўйича “Интран сервис” корхонаси томонидан 50 минг бош парранда келтирилиб, парваришланаётган бўлса, “Бухоро баққоллик” МЧЖга 30 минг паррандага мўлжалланган ер майдони ажратилган. Бироқ қурилиш ишлари жуда суст олиб борилмоқда.
5. Балиқчилик хўжаликларини ташкил этиш бўйича 4 та лойиҳанинг барчаси амалга оширилган. (“Нукус универсал базаси”, “Китоб озиқ-овқат моллари”, “Туркистон универсал базаси” ва “Фарғона улгуржи савдоинвест”)
6. Асаларичилик хўжаликларини ташкил этиш бўйича 2 та лойиҳа режалаштирилган бўлиб, амалга оширилган. (“Андижон “Тўрткўл” ва “Киргули савдо”)
7. Интенсив боғлар ва узумзорларни ташкил этиш бўйича, 3 та лойиҳа 76 гектар ер майдонига мевали кўчат экиш режалаштирилган бўлиб, ПСМ ГРУПП”- 70 гектар ер майдонида, “Баракат Тўрткўл” томонидан- 6 гектарга интенсив боғ ва 9 гектар ер майдонида узумзорлар барпо этилди.
8. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш борасида, жами 8 та лойиҳа бўйича 236 гектар ер майдонига асосий турдаги қишлоқ ҳўжалик маҳсулотларини экиш режалаштирилган бўлиб, ҳисобот даврида 6 та лойиҳа бўйича 163 гектар ер майдонида амалга оширилди. Шулардан “Китоб озиқ-овқат моллари” – 10 ва “Марказсавдоинвест” МЧЖларга– 50 гектар ерга қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш учун ер майдонлари хокимликлар томонидан ўз вақтида ажратилмади. Ушбу базалар томонидан белгиланган ҳажмдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларига қўшимча фъючерс шартномалари тузилган.
Вазирлар Маҳкамаси томонидан Уюшмага топширилган вазифалардан яна биттаси – бу Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида “Болалар дунёси” савдо мажмуасини қуриб битказиш ва ишга туширишдир. Бу масала “Нукус универсал базаси” зиммасига юклатилгани билан, битта корхона бажарадиган иш эмас. Шунинг учун бу ишга Уюшма томонидан керак бўлса барча базалар жалб қилиниб, ушбу “супермаркет”ни маблағ билан таъминлаш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда. Ҳаммамиз бир тизимда фаолият юритаётган эканмиз, бир тану бир жон бўлиб ишлашимиз керак.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига биноан, 2013-2014 ўқув йилида касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш мақсадида, уюшма тизимидаги 9 та улгуржи базаларга уларни иш билан таъминлаш вазифаси юклатилган эди. Ушбу мақсадда Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Жиззах, Навоий, Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида коллежларга бириктирилган базалар томонидан жами 1989 битирувчи талабаларни ишга жойлаш бўйича уч томонлама шартномалар имзоланган бўлиб, энди уларни бандлигини 100 фоиз таъминлаш зарур.
Республикада 2014 йилга белгиланган иқтисодий дастурнинг асосий устувор вазифаларидан бири - аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифати изчил оширилишини таъминлашдан иборат. Бу вазифа айнан бизнинг соҳага тегишли бўлиб, аҳолини нафақат ижтимоий муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари, балки аҳоли эҳтиёжи учун зарур кенг ассортиментдаги барча маҳсулотларни аҳоли яшаш жойига яқин бўлган, айниқса, қишлоқ жойларига узлуксиз етказиб бериш тизимдаги улгуржи савдо базаларига юклатилганлигини эсдан чиқармаслигимиз керак.
Эътиборингиз учун раҳмат!
1) 2013 йил якуни ҳамда 2014 йилга режалаштирилган ишлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг 2014 йил 17 январда Вазирлар Маҳкамасида “2013 йилда мамлакатни иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишлари”га бағишланган мажлисида сўзлаган маърузаларидан келиб чиққан ҳолда, тармоғимизда 2013 йилда амалга оширилган ишлар ва жорий йил учун вазифаларимизни белгилаб оламиз.
Республика аҳолисини ижтимоий муҳим товарлар билан узлуксиз таъминлаш мақсадида, 2013 йил январ-декабр ойларида Уюшма таркибидаги улгуржи базалар томонидан ҳокимликлар тасдиқлаган дислокация бўйича давлат ресурслари ҳисобидан ажратилган 366 минг тн. ун, 102 минг тн. ўсимлик ёғи, 29 минг тн шакар маҳсулотлари, биржадан харид қилинган 562 тонна хўжалик совуни ва бошқа маҳсулотлар ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан харид қилинган 4,5 минг тонна гуруч ва импортдан келтирилган 6,4 минг тонна ўсимлик ёғи истеъмолчиларга етказиб берилди.
Ички истеъмол бозорини тўлдириш учун республика маҳаллий товар ишлаб чиқарувчилари билан 902 млрд сўмлик 8836 та шартномалар тузилиб, улардан 820 млрд сўмлик истеъмол товарлари харид қилинди. Чакана савдо корхоналарига 16 мингта шартномалар бўйича, жами 682 млрд. сўмлик истеъмол товарлари сотилди, шу жумладан олис ва тоғли худудларга 198 млрд. сўмлик маҳсулот етказиб берилди.
Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг деҳқон бозорларида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан келишган ҳолда, 16-25 март кунлари, август ойида ва 25 декабр - 2 январ кунлари янги йил арафасида озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан арзон нархларда байрамолди савдо ярмаркалари ўтказилди.
2013 йил пахта ҳосилини йиғим-теримида қатнашаётган теримчиларни озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаб туриш учун теримчиларга автолавкалар ва бошқа транспорт воситаларини жалб қилиб, пахта даласининг ўзида озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан кўчма савдолари ташкил этилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 8 июлдаги Баёни топшириғига мувофиқ 2013/2014 йил қиш-баҳор мавсуми учун ўтган йилнинг 10 декабр ҳолатига жами 75 минг тонна қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, шу жумладан: 13 минг тонна картошка, 13 минг тонна пиёз, 12,5 минг тонна сабзавотлар, 9 минг тонна мевалар, 11 минг тонна гуруч, 500 тонна гўшт, 6 минг тонна ерёнғоқ ва дуккакли дон экинлари ва бошқа маҳсулотлар ғамланди. Ўтган йиллардан фақли ўлароқ, Вазирлар Маҳкамаси бу мавсумда ғамланган маҳсулотни 1-чи февралдан бошлаб сотиш ҳақида кўрсатма берди. Шунинг учун, маҳсулотларни нобуд қилмасдан сақланишига эътибор қаратиш керак бўлади.
Ҳудудий улгуржи савдо база мақомига эга бўлган корхона тўлақонли фаолият юритиши учун кенг турдаги ва маълум муддатга етарли миқдорда товар заҳиралари мавжуд бўлиши зарур.
Корхоналар раҳбарлари товар айланмаси ва қолдиқлари структурасини таҳлил қилиб, бошқа товарларни сотишга ҳам эътиборни кучайтирсалар, вазифаларига тўғри ёндошган бўлар эдилар. Товар ассортиментини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратиш лозим бўлади. Ҳеч бўлмаганда базаларнинг фирма дўконлари учун 35 турдаги озиқ-овқат товарларини етказиб бериш мақсадга мувофиқ бўлади.
Хабарингиз бор, 2013 йил якунига бағишлаб Вазирлар Маҳкамасида ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов сўзлаган нутқларида: “Биз ҳанузгача эскича фикрлаш қолипидан чиқа олмаяпмиз, ўз умрини ўтаб бўлган, эски ва яроқсиз планли-тақсимот тизими қолдиқлари, афсуски бутунлай барҳам топгани йўқ... энг муҳими, ҳар қандай имтиёз ва преференциянинг умри узоқ эмаслигини эсимиздан чиқармаслигимиз зарур... эскича бошқариш қолиплари ва усулларидан қутула олмаётган раҳбарлардан воз кечадиган вақт келди. Бугун ҳаётнинг ўзи корхона ва бирлашмаларни бошқаришда замонавий фикрлайдиган, пухта тайёргарликка эга бўлган менежерларга таянишни талаб этмоқда”-деган сўзларни таъкидлаб ўтдилар. Биз бу сўзларни чуқур таҳлил қилишимиз зарур. Чунки, бизларга Ҳукуматимиз томонидан ажратилаётган ун, ўсимлик ёғи ва шакар доимо бериб борилади деб ким кафолат беради? Шу сабабли тижорат ишларини ривожлантиришга алоҳида эътибор талаб этилади.
Ходимларнинг ўртача ойлик маоши тизим бўйича 2012 йилга нисбатан 101 минг сўмга кўпайиб, 373 минг сўм ёки энг кам ойлик иш ҳақининг 4,4 бараварини ташкил этмоқда.
Республикада озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат Дастурлари доирасида қабул қилинган қарорларга мувофиқ рақобатбардош ва экспортбоп маҳсулотларни кўпайтириш ҳамда улар билан ички бозорни тўлдириш мақсадида, истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи кичик бизнес тадбиркорлигига турли имтиёз ва енгилликлар яратилмоқда. Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масаласига муҳтарам Президентимиз ўз маърузаларида алоҳида урғу бериб: “тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш учун турли рухсатномалар бериш муддатларини янада қисқартириш, уларнинг тартиб-таомилларини соддалаштириш ва арзонлаштириш, тадбиркорлик йўлидаги ортиқча бюрократик ғовларни бартараф этиш ва бундай ҳолатларга йўл қўймасликни жиддий назоратга олишимиз шарт” деганларидан хабаримиз бор. Бу деган сўз тадбиркорликка янада кенгроқ йўл очиб берилади, уларнинг фаолиятига аралашув ва назорат янада камаяди дегани. Юртбошимиз кўрсатмаларидан унумли фойдаланишимиз керак.
Республика ҳудудида ички истеъмол бозорини озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан тўлдириш учун кичик цехларни ташкил этиш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришни ривожлантириш, қайта ишлаш, совуткичли сиғимларни модернизация қилиш ҳамда янги иш ўринларини яратиш бўйича ҳудудий улгуржи базалар томонидан 2013 йилга мўлжалланган режалар умумлаштирилиб, мазкур масала бўйича “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмасининг Комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланган ва жойларга раҳбарлик ҳамда ижро учун юборилган эди.
Уюшманинг ушбу дастурига асосан, ўтган йил давомида тизимдаги базалар қошида ташкил этилган цехларда жами 7,4 млрд сўмлик ёки 2012 йилга нисбатан 34 фоиз кўпроқ истеъмол товарлари, шундан, 6831 тонна қолипли нон ишлаб чиқарилди.
Булардан ташқари, “PSM GROUP” ОАЖдаги қўшма корхонада қарийб 5,5 млрд. сўмлик пойабзал, полипропилен қоплар, атир совун ишлаб чиқарилиб сотилди.
Аммо, шу ўринда айтиб ўтишни зарур деб ҳисоблайман, тизимдаги корхоналар қошида ташкил этилган цехларда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва уларни сифат ва сон ҳажмларини ошириш масаласига айрим жойларда аҳамият қаратилмаяпти. Шу масалага ҳам алоҳида эътибор қаратишингизни сўрайман.
Ҳисобот даврида совуткичли сиғимларни ишга тушириш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги 105-сонли қарори ва 2012 йил 21 декабрдаги баёнига мувофиқ, 2013 йилда Уюшма тизимидаги базалар томонидан режадаги жами 17 950 тонналик 23 та лойиҳа ўрнига 22 440 тонна ҳажмга тенг 25 та лойиҳалар амалга оширилган бўлиб, режа 125 фоизга бажарилди, шу жумладан, объектларнинг 4500 тоннаси янги қурилиш, 9840 тоннаси реконструкция ва 8100 тонналик совуткичли сиғимлар модернизация ҳисобига ишга туширилди.
Қўшимча объектлар: "Улуғ Жамшид" МЧЖ томонидан 550 тонна, "Андижон гўшт-сут савдо"-2000 тонна, "Сурхондарё озиқ-овқат моллари"-2500 тонна ва "Киргули савдо" МЧЖ томонидан 500 тонна ҳажмдаги сиғимлар фойдаланишга топширилди.
Жорий йилда мавжуд базаларимиз қошида истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослаштирилган замонавий кичик цехларни ташкил этиш мақсадга мувофиқ бўлар эди. Шу сабабли, жорий йилда истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга эътибор кучайтирилмоқда. Жойларда, келишилган дастурга кўра, йил охиригача 34 та озиқ-овқат, 6 та ноозиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи цехлар ташкил қилишимиз режалаштирилган. Бундай цехларни янада кўпайтиришимиз, янгиликлар сари интилишимиз зарур ва бу ишларни бажаришга ҳозирдан ҳаракат қилишимиз талаб этилади. Ишлаб чиқариш самарали ташкил этилса, корхона учун қўшимча даромад манбаи бўлади.
2014 йилга Муҳтарам Президентимиз томонидан белгиланган иқтисодий дастурнинг асосий устувор йўналишларидан келиб чиққан ҳолда, Уюшма таркибидаги улгуржи савдо базаларида эътиборни қуйидаги асосий масалаларга қаратишимиз зарур деб ҳисоблайман:
- иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини таъминлаш стратегиясини давом эттириш учун мавжуд резервлар ва имкониятларни сафарбар этиш;
- режалаштирилган юқори технологияли ва замонавий янги қурилаётган ҳамда реконструкция ва модернизация қилинаётган қувватларни муддатларидан кечиктирмай ишга тушириш, инвестиция жараёнини ошириш ва такомиллаштириш;
-корхоналарнинг тижорат фаолиятини яхшилаш ҳисобига уларнинг рақобатбардошлиги ва самарадорлигини ошириш;
-жамоалар ичида ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, кичик бизнес ва тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва янада рағбатлантириш учун яратилаётган шароитдан унумли фойдаланиш;
-янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш бўйича Ҳукумат топшириқларини бажариш;
-“Соғлом бола йили” дастури бўйича ўз тадбирларини режалаштириш ва амалга оширилишини таъминлаш.
Бу мақсадларда:
1. Мамлакатда иқтисодий барқарорликни сақлаш мақсадида, аҳолини ижтимоий муҳим ва бошқа барча зарур турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлашни ташкил этиш;
2. Омборларда ва чакана савдо шаҳобчаларида кенг турдаги маҳсулотларни доимий тарзда заҳирада бўлишини таъминлаш;
3. Маҳаллий товар ишлаб чиқарувчилар билан узвий алоқа боғлаб, шартномалар асосида амалда маҳсулот харид қилинишини йўлга қўйиш;
4. Қўшимча истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш;
5. Асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш бўйича амалдаги Назорат механизми талабларига мувофиқ, жойлардаги ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, фирма дўконлари тармоғини кенгайтириш ва маҳсулотларни чакана савдо тармоғи орқали бевосита истеъмолчиларга етказиб берилишини ташкиллаштириш;
6. Савдо маданиятини ривожлантириш борасида тегишли ишларни амалга ошириш, яъни савдо қоидаларига ўқитишни ва ўргатишни ташкил этиш;
7. Назорат ва ижро интизомини мустаҳкамлаш, келиб тушган ҳужжатларни белгиланган муддатларда сифатли, аниқ ва тўлиқ бажарилишини таъминлаш;
8. 2014 йил дастурига мувофиқ, моддий –техника базани реконструкция ва модернизация қилиш, интенсив боғлар яратиш, чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларини ташкил этиш, янги ишчи ўринларини барпо этиш бўйича белгиланган вазифаларни ижросини муддатида тўлиқ таъминлаш;
9. Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига асосан, Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Сурхондарё, Фарғона, Жиззах ва Навоий вилоятларидаги бириктирилган касб-ҳунар коллежлари билан ўзаро ҳамкорликни такомиллаштириш, битирувчиларнинг ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш ва тармоқ корхоналарига ишга жойлаштириш ҳамда бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, шунингдек коллежларнинг моддий-техника таъминотини мустаҳкамлаш борасида бириктирилган базалар томонидан белгиланган вазифаларни сўзсиз бажариш;
10. Уюшманинг ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича тизимдаги улгуржи савдо базаларида масъул ходимларни тайинлаб, яратилаётган “Ҳисобот” номли ахборот тизими орқали электрон тарзда маълумот ва ҳисоботларни Уюшмага ўз вақтида ва сифатли тақдим этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш зарур.
2) 2014 йил I - чорагида амалга оширилган ишлар ва белгиланган вазифалар тўғрисида ахборот
Ўтган 2014 йил январ-март ойларида Уюшма тизимида бажарилган ишлар тўғрисида тегишли маълумотлар Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилган. Шунинг учун Мен ўзимнинг қисқача маърузамда келгусида амалга оширилиши зарур бўлган энг асосий вазифаларимиз хусусида ахборот бермоқчиман.
- Муҳтарам Президентимиз томонидан 2014 йил – “Соғлом бола йили” деб эълон қилиниши ҳамда белгилаб берилган устувор йўналишлар бўйича жорий йилга мўлжалланган Уюшманинг комплекс чора-тадбирлари ишлаб чиқилган ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан 28 январда тасдиқланган, ушбу режа асосида ишлар олиб борилмоқда;
Шунингдек, Сиз томонингиздан берилган топшириққа мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари билан биргаликда жорий йил II –чоракда озиқ-овқат хавфсизлиги ва аҳолини асосий турдаги зарур истеъмол товарлари билан таъминлаш борасида амалга ошириладиган аниқ чора-тадбирлар тармоқ-жадвали шаклида ишлаб чиқилди (сетевой график).
Жумладан, Қашқадарё вилоятининг Косон туманида 100 гектар ер майдонига қовун экилиб, олинган ҳосил экспортга жўнатилади. Келгусида Италиядан ускуналар келтириб, уни қадоқлашни йўлга қўйиш режалаштирилди.
-Қашқадарё, Жиззах ва Тошкент вилоятларида 138 гектар майдонда турли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилади;
-Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида 50 минг бош парранда хўжалиги, шунингдек бошқа вилоятларда 10 гектар майдонда балиқчилик ва 150 бош қорамол хўжаликлари, Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона ва Тошкент вилоятларида 100 гектар ерда боғлар, ташкил этилади;
-Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Навоий ва бошқа вилоятларнинг узоқ ҳудудларда 60 та фирма дўконлари ишга туширилади;
-2014/2015 йиллар қиш/баҳор мавсумига қишлоқ хўжалик маҳсулотлари захирасини барпо этиш мақсадида турли хўжаликлар билан ҳозирги кунгача 20 млрд. сўмлик фьючерс шартномалари тузилди (картошка, пиёз). Ушбу маҳсулотларни харид қилиш учун бўнак маблағи олдиндан тўлаб берилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланган Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги 105-сонли қарори ижроси юзасидан “Ўзулгуржисавдоинвест” уюшмасининг 2014 йилга мўлжалланган манзилли Дастури ишлаб чиқилган. Дастурга биноан шу йили янги қурилиш, реконструкция ва модернизация қилиш ҳисобига 13 минг 100 тн совуткичли сиғимлар ишга туширилиши режалаштирилган бўлиб, бу ишлар III- чоракда тўлиқ якунланади.
(ҳозирги кунга келиб Дастурни бажариш бўйича тизимдаги корхоналар томонидан 1 млрд. 700 млн. сўм маблағ сарфланди.
Бу йилги ушбу ва Ҳукуматимиз томонидан белгиланган бошқа топшириқларни тўлиқ бажариш учун барча шароитлар яратилган ва олдимизга қўйилган вазифаларни ижросини таъминлаш учун имкониятларимиз етарли деб ўз сўзларимни якунлайман.
Эътиборларингиз учун раҳмат.
Ахборот хизмати
Файл | Хажми |
---|---|
![]() | 54.5 KB |
![]() | 25.5 KB |
![]() | 60 KB |
![]() | 22.14 KB |
![]() | 78 KB |
![]() | 18.18 KB |
![]() | 32 KB |
![]() | 84 KB |
![]() | 34.5 KB |
![]() | 20.37 KB |
![]() | 37.5 KB |
![]() | 72.5 KB |
![]() | 28 KB |